Муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети “маълумотлар узатиш тармоқлари ва тизимлари” кафедраси


Download 0.98 Mb.
bet1/11
Sana04.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1166590
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
8IlQMOBJbcUx4eScshIyXZRM8IJ1tAlhN4uQyQXZ

МУҲАММАД АЛ-ХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ “МАЪЛУМОТЛАР УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИ ВА ТИЗИМЛАРИ” КАФЕДРАСИ

22-ma’ruza. Tarmoqni boshqarish. Tarmoqni boshqarishda qo’llaniladigan asosiy protokollar.

23- ma’ruza. Taqsimlangan tarmoqlarni boshqarishda DNS hamda ICMPva SNMP.


Телекоммуникация тармоқларида бошқарув тамойиллари ва унинг умумий вазифаси
Телекоммуникация тармоқларини режалаштириш, функционаллаштириш ва техник хизмат кўрсатиш умумий принциплари ХЭИ-Тнинг М.3010 (TMN – Telecommunication Management Network) тавсияномасида келтирилган.
TMN нинг асосий вазифаси оператор-компанияларга телекоммуникация тармоқларини бошқаришда ёрдам беришдир. TMN нинг асосий принципи – стандарт протокол ва интерфейслардан фойдаланиладиган турли хил телекоммуникацион қурилмаларнинг ўзаро боғлиқлигига эришиш имконияти учун ташкилий структурани таъминлашдан иборат.
TMN билан телекоммуникация тармоғи ўзаро боғлиқлигининг принципиал схемаси 1.1-расмда келтирилган бўлиб, бу ерда бошқариш функцияларини бажариш учун зарур бўлган барча ахборотларни қайта ишлашни амалга оширишга жавоб берувчи операцион тизимлар, хизмат кўрсатувчи персоналнинг бошқариш тармоғи билан ўзаро алоқасини таъминлаш воситаси бўлиб хизмат қиладиган фойдаланувчи интерфейсини таъминловчи ишчи станциялар тасвирланган. Маълумотларни узатиш тармоғи тармоқ элементлари, операцион тизимлар ва TMN нинг бошқа компонентларининг ўзаро алоқасини таъминлаш учун мўлжалланган.
TMN ва телекоммуникация тармоғи ўзаро боғлиқлигининг принципиал схемаси
Telecommunication Management Network (TMN) концепцияси ва унинг умумий архитектураси
TMN нинг асосий концепцияси шундай архитектурани шакллантиришдан иборатки, у ҳар турли бошқарув тизимларни OS – EOS, NOS, SOS ўзаро ва тармоқнинг элементларини (NE; тармоқли ускуналар) ҳам боғлашга имкон берсин.
Тармоқни бошқариш (TMN) ёрдамида телекоммуникациялар тармоқларини бошқаришнинг умумий схемаси 1.1-расмда келтирилган. Бунда OS маълумотларни узатиш умумий тармоқ орқали ўзаро боғланган бўлиши мумкин, улар яна ҳар хил аналогли ва рақамли телекоммуникацион ускуналар билан уларни боғлайди. TMN бешта менежмент ва бошқарув турларини қўллайди:
  • тизимларнинг ишчи характеристикаларини бошқариш;
  • қайтаришларни бошқариш ва тизимларнинг ишлаш мустаҳкамлигини таъминлаш;
  • тизимларнинг конфигурацияларини бошқариш;
  • бухгалтерли ҳисобот менежменти ва тизимда таърификациялаш (биллинглаш);
  • тизимларнинг хавфсизлигини бошқариш ва уларда айланаётган конфиденциалли ахборотни таъминлаш.

  • TMNни архитектураси учта жиҳатларда кўриб чиқилади:
  • функционалли, TMN тармоғини ҳар қандай мураккабини амалга оширишда функционал блокларни таркибини аниқлайди;
  • ахборотли OSIни объект – йўналтирилганга ёндашувга ва принципларга асосланган;
  • физикавий, амалга ошириладиган интерфейсларни ва TMNни физикавий компонентларини мисолларини таърифлайди.

TMN қатор функционал блокларни ўз ичига олади, улар қуйидаги бир хил номланган функцияларни бошқаради:
  • OSF – тизимни бошқариш функцияси;
  • MF – туташтириш қурулмалар функцияси;
  • NEF – тармоқли элемент функцияси;
  • OAF – Q – адаптернинг функцияси;
  • WSF – ишчи станциясини функцияси.

  • TMN нинг кўрсатилган блоклари орасида ахборотни узатиш учун маълумотларни узатиш функциясидан (DSF) фойдаланилади.
    DCF ни асосий мақсади – бошқариш функциясини бажариш топширилгани боис, блоклар асосида ахборотни узатиш учун транспортли механизмни яратишдир.
    Бизнинг ҳолда бу TMNнинг А ва В блокларнинг функцияси. Улар орасидаги ўзаро ҳаракат характери бир хуқуқли (битта мартабали). Ўзаро ҳаракат механизми OSI сатҳда DCF ретрансляцияси орқали амалга оширилади. Бу механизм OSI моделининг биринчи учта сатҳлари (физикавий, маълумотлар узатиш ва тармоқли звено) характерли бўлган барча функцияларни таъминлаш мумкин.

Маълумотларни узатиш функцияси (DCF) ва хабарлар (MCF) орасидаги ўзаро боғланиш
Халқаро стандартлаштириш ташкилоти ISO нинг ҳужжатларида тармоқни бошқаришнинг қуйидаги босқичларини ажратиш таклиф қилинади (1.2-расм):
  • бошқариладиган қурилмаларнинг турлари бўйича чегараланган тармоқ элементларини бошқариш босқичи (коммутация тугунлари, узатиш тизимлари);
  • турли ишлаб чиқарувчилар қурилмалари мавжуд бўлганда катта географик муҳитда тармоқни бошқариш босқичи;
  • абонентларга таклиф қилинадиган хизматларни шартнома аспектларини таъминлаш хизматини бошқариш босқичи
  • маъмурий бошқариш босқичи, яъни бизнесни бутун алоқа соҳаси масштабида бошқариш.

Тармоқни бошқариш босқичлари

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling