Тармоқ воситалари номларининг Домен тизими (Система доменных имен Domain .Name System, DNS) Домен номлари тизими (DNS) бу Интернетдаги компютерлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган тақсимланган маълумотлар базаси. Домен номлари тизими бир нечта вазифаларни бажаради, аммо унинг асосий вазифаси компьютер номларини IP манзилларига ўзгартириш ва аксинча IP манзилларни ком-пьютер номларига таржима қилишдир. Фойдаланувчилар ва фойдаланувчи даражасидаги дас-турлар машиналарга одатда номлари билан мурожаат қи-ладилар , аммо паст даражадаги тармоқ дастурлари фақат рақамлардаги манзилларни тушунадилар. Домен номлари тизими глобал миқёсда номлаш муаммосини ҳал қилади. Назарий жиҳатдан, у мутлақо барча компьютерларни қамраб олиши керак. Домен номлари тизими глобал миқёсда номлаш муаммосини ҳал қилади. Назарий жиҳатдан, у мутлақо барча компьютерларни қамраб олиши керак. Амалда, атайлаб (масалан, хавфсизлик девори орқасида яширилган машиналар) ва тасодифий (масалан, маҳаллий тармоқ хост компьютери файлига қўшилган компютерлар, аммо улар ҳеч қачон DNS-га кирмаганлар) бўшлиқлар мавжуд бўлади . DNS хизмати ўз ишида мижоз-сервер протоколидан фойдаланади. У DNS серверлари ва DNS мижозларини аниқлайди. DNS серверлари тақсимланган маълумотлар базасини қўллаб-қувватлайди ва DNS мижозлари домен номини IP манзилига ўтказишни ҳал қилиш учун серверларга мурожаат қилишади. DNS номлари майдони домен дарахти кўринишида бўлади, дарахтнинг илдизига яқинлашган сари имкониятлари кўпайиб боради. DNS номлари майдони домен дарахти кўринишида бўлади, дарахтнинг илдизига яқинлашган сари имкониятлари кўпайиб боради. Дарахтнинг илдизи "." номга эга; пастда энг юқори (ёки "илдиз") доменлар сатҳи жойлашган. Юқори даражадаги доменлар нисбатан доимий бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |