Муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари
Download 3.44 Mb. Pdf ko'rish
|
KIBER XAVFSIZLIK MUAMMOLARI VA ULARNING (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ФИЗИКА ФАНИНИ ЎҚИТИШДА НОАНЪАНАВИЙ ДАРСЛАРНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ
Адабиётлар
1. Ш.М.Мирзиёевнинг 7.02.2018 йилдаги ПҚ-3514-сон «Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори. 2 . Захаренко Г.Н. Туристский потенциал региональной дестинации и эффективность его использования в индустрии туризма: автореф. дис. … канд. эконом. Наук / Г.Н. Захаренко. – СПб., 2011. -29 с. 3 . Ширинкин П.С. Туристское ресурсоведение: региональные аспекты: учеб.-справ. Пособие / П.С. Ширинкин. – Пермь: Пресстайм, 2011. – 323 с. 4. Ибрагимов И.Ҳ. Туристик корхонанинг рақобат стратегиясини ишлаб чиқиш амалиёти.Монография. С.:-2019й. 180 б. 51 ФИЗИКА ФАНИНИ ЎҚИТИШДА НОАНЪАНАВИЙ ДАРСЛАРНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ А.С.Курбаниязов 1 , Г.М. Ширинов 1 . 1 Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали Олий таълим ўқув жараёнини жадаллаштиришнинг муҳим йўналиши – бу ўқитишни индивидуаллаштириш ва бўлажак мутахассисларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш ҳисобланади. Бунга эришиш эса ўқитишнинг фаол шакллари ва усулларини жорий қилиш, ўқув-тарбиявий жараённи илмий-ишлаб чиқариш билан узвий интеграциясини ташкил этиш ҳамда талабалар мустақил таълимини ташкил этишнинг янги ва самарали шаклларини яратишни тақозо этади. Бугунги кунда таълим муассасаларининг замонавий техник воситалар, ахбороткоммуникацион технологиялар ва ўқув лаборатория жиҳозлари билан қайтадан таъминланиши талабаларнинг билим самарадорлигини оширишга муҳим восита бўлиб хизмат қилади. Бу эса ўз навбатида педагог– ўқитувчилар зиммасига яна бир қўшимча маъсулият юклайди. Бугунги кун ўқитувчиси энди нафақат ўз фанини мукаммал билиши, балки замонавий техник воситалар бўйича ҳам зарурий билим ва кўникмаларга эга бўлишлари зарурдир. Шунингдек бугунги кун ўқитувчиси анъанавий ўқитиш усулларини янада такомиллаштириб, физика фанини ўргатишда янги педагогик инновацион технологияларни ўқув жараёнига изчил қўллаши ва жадал ривожланиб, шаклланиб бораётган ўқитиш усулларидан мунтазам хабардор бўлиб туриш муҳимдир. Аксарият ҳолларда физика фанини ўқитишда маъруза усули қўлланилади. Бу усул айрим талабаларнинг дарсда фаоллигини сусайтиради ва тингловчининг диккатини шу мавзуга ва у билан боглик бўлган физик жараёнларни тушунишга жалб қилиш қийин эканлиги маълум. Эндиликда бизнинг назаримизда мавзуни баён қилишда ва ёритиб беришда кўпроқ ахбороткоммуникацион технологиялардан фойдаланиш ўқитиш самарадорлигини янада яхшилайди ва оширади. Шундай экан физика ва техника фанларини ўқитишга эътиборни жалб қиладиган айрим хулосалар тўғрисида фикр юритамиз. Ўрганилаётган мавзуларга доир материалларнинг электрон вариантларини интернетга жойлаштириш ҳам ўқитиш сифат ва самарадорлигини ошириш омилларидан биридир. Талаба мустақил ўрганиш жараёнида интернетдан фойдаланиб берилган топшириқларни бажариш учун изланиш олиб боради, ёки маълум узрли бир сабабларга кўра, дарсга қатнаша олмаган талаба электрон манбалардан керакли маълумотларни олиш имконига эга бўлади. Бу талабага қулайлик яратиш билан бирга ундаги бўшлиқни тўлдириш имконини беради. 52 Анъанавий дарсда аксарият ҳолларда ўқитувчи гапиради. Бу эса талабаларнинг фаоллигини маълум даражада сусайтиради. Ноанъанавий дарс эса асосан талабани дарсда мустақил фаол ишлашга, эркин фикрлашга ва мулоқотда бўлишга имкон беради. Техник воситалар ёрдамида дарс ўтиш берилган қисқа вақтдан унумли фойдаланишга шароит яратиб беради. Анъанавий дарсларда кўргазмали восита сифатида плакатлардан фойдаланиб келинган бўлса, ҳозирги пайтда компьютер, слайд, мультимедиа воситалар каби замонавий ахборот– коммуникацион технологиялари кенг тадбиқ этилмоқда. Ноанъанавий дарсларда анъанавий дарсдан фарқли равишда тасвир ва товуш уйғунлиги талабанинг фаоллигини ва уларнинг ўтилаётган мавзуга қизиқишини оширади ҳамда берилаётган маълумотларнинг узоқ муддатга хотираларида сақланиб қолишига ҳизмат қилади. Энг муҳими ҳар бир талабани мустақил ишлашга ва фикрлашга ундайди. Физика ва техник фанларни ўқитишда ахборот – коммуникацион воситалардан унумли фойдаланиш ва уни дарс жараёнида қўллаш учун энг биринчи ўринда педогог– ўқитучиларнинг ўзлари техник воситалар билан ишлаш кўникмаларига эга бўлиши зарур. Бир сўз билан айтганда ўқитувчи мунтазам илмий, илмий – ижодий изланишда бўлиши керак. Акс ҳолда ўқитувчининг мехнат самараси талабга жавоб бермай қолади. Ахборот – коммуникацион воситаларнинг яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, бунда фақатгина дарс жараёнида эмас, балки дарсга таёргарлик жараёнида ҳам ўқитувчининг энг яқин ва қулай кўмакчисидир. Бу жиҳатлари билан ушбу техник воситалар ўқитувчи фаолияти самарадорлигини оширишга хиссаси беқиёс каттадир. Хулоса ўрнида шуни қайд қилиш керакки, дарсда техник воситалардан фойдаланиш талабанинг ўзлаштириш коэффицентини бир неча баробар оширади. Илмий асосларга кўра инсон тахминан 70 фоиз маълумотларни кўриш ва кузатиш орқали олади. Хусусан, физика ва техника фанларини ўргатишда ноананавий усулларни ва ахборот – коммуникацион воситаларни кенг жорий этиш ҳар бир ўқитувчининг кундалик услубига айланиши зарур деб ҳисоблаймиз. Шундагина биз тайёрлаб жамиятга етказиб бераётган кадрларимиз бугунги кун талабига жавоб бера оладиган ракобатбардош мутахасислар бўлиб шаклланади деб ўйлаймиз. Download 3.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling