Муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари


Download 3.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/117
Sana28.08.2023
Hajmi3.44 Mb.
#1670962
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   117
Bog'liq
KIBER XAVFSIZLIK MUAMMOLARI VA ULARNING (1)

Адабиётлар 
1. Lydia, E.L., Swarup, M.B., 2015. Big data analysis using hadoop 
components like flume, mapreduce, pig and hive. Int. J. Sci. Eng. Comput. 
Technol. 5, 390. 
2. Mazumder, S., 2016. Big data tools and platforms. In: Big Data Concepts, 
Theories, and Applications. Springer, pp. 29-128. 
3. Nathan, P., 2013. Enterprise Data Workflows with Cascading. O'Reilly 
Media Inc. 
4. 
Каршиев З.А., Саттаров М.А. Приложения для больших данных. 
Сборник докладов Республиканской научно-технической конференции 
«Современные проблемы и их решения информационно-коммуникационных 
технологий и телекоммуникаций». Фергана, 2019. 297-299 с. 
 
БИЛИМЛАРНИ НАМОЙИШ ЭТИШ МОДЕЛЛАРИ 
Дусанов Х.Т.
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Самарқанд филиали ассистенти, 
xurshid3868@mail.ru. 
Билимларни намойиш деганда, интелектуал тизимларнинг таркабий 
хотирасида билимларни формаллаштириш ва тақдим этиш билан боғлиқ 
масалалар тушунилади. Бунинг учун билимларни намойиш этишнинг махсус 
моделлари ва билимларни тавсифлаш тиллари ишлаб чиқилиб, турли хил 
билимларга ажратилади.
Бунда дастлаб интелектуал тизим (ИТ)ларнинг билим олиши мумкин 
бўлган манбаалар ўрганилади, билим олиш жараёнлари ишлаб чиқилади. 
ИТлар учун билимларни намойиш этиш масаласи жуда долзарб ҳисобланади. 
Чунки, ИТ шундай тизимки, унинг ишлаши тизим хотирасида сақланаётган 
муаммоли соҳага оид билимларга таянади.
Билимларни намойиш этиш моделларини икки турга ажратиш мумкин: 
• 
Мантиқий модел; 
• 
Эвристик модел. 
Мантиқий моделлар асосида формал назарияни тушуниш ётади. 
Мантиқий моделларда аниқ билимлар (фактлар)нинг бирликлари орасида 
мавжуд бўлган муносабатлар формал назариянинг синтактик билимлари 
орқали ифодаланади (масалан, предикатларни ҳисоблаш). 


142 
Мантикий моделлардан фарқли равишда, эвристик моделлар у ёки бу 
муаммоли соҳага махсус хусусият берадиган турли хил воситалар тўпламига 
эга.
Эвристик моделлар мантикий моделларнинг имкониятлари ёки 
қобилиятларини намоён этишдан келиб чиқади, яъни, муаммоли соҳа ва 
самарали фойдаланилаётган чиқариш механизмини кўрсатишдан иборат. 
Эвристик моделлар куйидагича турларда бўлади: 
• 
тармоқли 
• 
фреймли 
• 
Ишлаб чиқилувчи
Билимларни намойиш этишнинг биринчи турини кўриб чикамиз. 
Мантикий моделлар предикатларни ҳисоблаш тилидан фойдаланади. 
Биринчи предикатга муносабатлар номи мос тушади. Аниқ билимлар 
тушунчаси эса объектлар, барча предикатлар мантиқида ишлатилувчи 
мантикий фикрлар рост ёки ёлғон қийматга эга. 
Мантикий моделлар билан ишлашда қуйдаги қоидаларга амал 
қилинади ва фикрларни учта далилли предикат кўринишида бериш мумкин: 
1. 
Далиллар тартиби хар доим берилган предмет соҳасига қабул 
қилинган предикатлар изоҳи билан мос ҳолда берилиши керак. Дастурчи 
далилларнинг фиксирланган тартиби ҳақидаги қарорни қабул қилади ва 
бошидан охиригача унга амал қилади. 
2. 
Предикат далилларнинг исталган миқдорига эга бўлиши мумкин. 
3. 
Предикатдан ташкил топган ва у билан далиллар орқали боғланган 
алоҳида фикрлар, мураккаб фикрларга мантиқий боғламалар (ВА(END, ∩), 
ЁКИ (or, ∪), ЙЎҚ, (not, ~), → АГАР..., УНДА формасини йуналтириш учун 
фойдаланиладиган импликациялар) орқали боғланиши мумкин. 
Фикрларда далил сифатида ўзгарувчилар ишлатилиши мумкин. Бундай 
холатда ўзгарувчилар билан ишлаш учун квантор тушунчаси киритилади. 
Кванторлар 2 турда бўлади: 
• 
Умумийлик квантори ∀ 
• 
Мавжудлилик квантори ∃ 
∀(х) – ихтиёрий соҳага тегишли бўлган ўзгарувчилар хақиқий бўлиши 
кераклигини билдиради. 
∃(х) – мавжудлик, х мазмунидан фақат айримларигина ҳақиқий 
эканини билдиради. 
∀ ва ∃ бир-бирининг хоссаси бўлиши мумкин. 
Мисоллар: 
• ∀(х) (АТ бўйича мутахассис (Х)- дастурчи(Х)). АТ бўйича барча 
мутахассислар дастурчилардир. 
• ∃(х) ( АТ бўйича мутахассис (Х) - яхши дастурчилар (Х)). АТ буйича 
айрим мутахассислар - яхши дастурчилардир. 
• ∀(х), ∃(х) (ходим (Х) - раҳбар (Y,Х)). Хар бир ходимнинг раҳбари 
бор. 


143 
• ∃(х), ∀(х) (ходим (Х) - раҳбар (Y,Х)). Бир шахс борки, у ҳаммага 
раҳбарлик килади. 

Download 3.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling