Муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари


КЎП ТАРМОҚЛИ ДАВОЛАШ ПРОФИЛАКТИКА


Download 3.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/117
Sana28.08.2023
Hajmi3.44 Mb.
#1670962
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   117
Bog'liq
KIBER XAVFSIZLIK MUAMMOLARI VA ULARNING (1)

КЎП ТАРМОҚЛИ ДАВОЛАШ ПРОФИЛАКТИКА 
МУАССАСАЛАРИНИНГ МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИНИ 
ЛОЙИҲАЛАШНИНГ ЎЗИГА ХОС УСУЛИ
Р.А.Собиров 
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари 
университети Самарқанд филиали ассистенти
Ҳозирги кунда тиббиётда, диагностика ва даволашнинг турли 
усуллари сони сезиларли даражада ошди. Беморларнинг соғлиғининг ҳолати 
ҳақидаги маълумотлар доимий равишда кўпайиб бормоқда, бу маълумотлар 
шифокор томонидан эслаб қолиниши ва қайта ишланиши керак. Бундан 
ташқари, беморнинг соғлиғи тўғрисидаги маълумотлар, эҳтимол тиббий 
ёрдам кўрсатадиган бир нечта даволаш муассасаларида тарқалган бўлиши 
мумкин. Ушбу тарқалган маълумотларни бирлаштиришни талаб қилинади. 
Бу еса доимий равишда қайта ишланаётган маълумотлар ҳажми, уни тартибга 
солиш 
ва 
тизимлаштиришни 
мураккаблаштиради. 
ДПМ(даволаш 
профилактика мусасаси)да ҳар куни тиббий маълумотларни киритиш, қайта 
ишлаш ва сақлаш, шунингдек, ахборот оқимини бошқариш билан боғлиқ 
кўплаб муҳим вазифалар долзарб муамога айланиб қолмоқда. Бу муамоларни 
олдини олиш мақсадида ДПМ ларининг ягона МБ(маълумотлар базаси)ни 
лойиҳалаш асосий талаблардан биридир. Маълумотлар базасини яратишдан 
асосий мақсад беморнинг барча ҳаракатлари тўғрисидаги маълумотларни 
янада самарали қайта ишлаш учун: кириш диагностикаси - даволашни 
тиклаш – мониторингини олиб бориш учун асосий кретериялардан бири 
ҳисобланади. Бундан ташқари, тасдиқланган ишончли маълумотлар билан 
ишлаш врач ва стационар даволанувчилар учун осон ва самарали кечади. 
Шунинг учун тиббий ахборот тизимларида марказий ўрин маълумотлар 
базаларига тегишлидир [1,2]. 
ДПМлар маълумотлар базасини - маълумотлар тузилиши бўйича 
сақланадиган маълумотлар тўплами, уларни моделлаштириш қоидаларига 
мувофиқ ишлов беришни амалга оширишдир.
ДПМ ларининг МБни яратиш уч босқичдан иборат: 
 
Биринчи босқич - маълумотлар базасининг назарий лойихалаш. Бу 
босқичда қуйидагилар аниқланади: 

МБ даги жадваллар қайси турга тегишли маълумотлардан ташкил 
топганлиги; 

Жадвалларнинг тузилиши аниқланади (жадвалнинг қанақа 
майдонлардан ташкил топганлиги ва қайси турдаги маълумотларни қабул 
қилишидан иборат бўлади); 

Ҳар бир жадвал бўйича ягона калитлар тўплами; 
Иккинчи босқич - бу структурани яратиш. Ушбу босқичда жадвал 
тузилиши тавсифланади. 


148 
Учинчи босқич - бу маълумотларни киритиш. Бу ерда маълумотлар 
базаси жадваллари маълумотлар билан тўлдирилади. 
Кўпинча ТАТ(тиббий ахборот тизимлари) қуйидаги маълумотларни ўз 
ичига олади. 

Давлат томонидан берилган имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда тиббий ёрдам 
кўрсатиладиган суғурталанган аҳолининг маълумотлари

Ижтимоий аҳамиятли касалликларга чалинган беморлар тўғрисидаги 
шахсийлаштирилган тиббий маълумотлар; 

Тиббий хизматлар, шу жумладан амбулатория, стационар, шошилинч ва 
шошилинч тиббий хизматлар, стоматологик ёрдам тўғрисидаги шахсий 
маълумотларнинг тиббий ва статистик маълумотлар базалари; 

Муассасанинг молиявий-иқтисодий таъминоти; 

Тиббиёт муассасаларининг кадрлар ва моддий-техник жиҳозлари бўйича 
маълумотлар базаси ва ҳокозо. 
Релятцон маълумотлар базасини бошқариш тизимини танлаш 
масаласида 2 та асосий ёндашув мавжуд. 
1. Тиббий ахборот тизимлари релацион МББТ асосида ишлаб чиқилган. 
Ушбу ёндашув маълумотларнинг қайта таҳлилий ечимларнинг катта қисмида 
қўлланилади. 
2. 
Обект-реляцион ёндашув. Жадвал майдонининг ўзига хос 
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, энг оптимал ечим ва айни пайтда 
дастлабки икки ечимнинг барча афзалликларини бирлаштиради. 
Бугунги кунда тақсимланган МБ кенг қўлланилмоқда, бу ҳолда 
маълумотлар ДПМнинг барча бўлимларида алоҳида МБ кўринишида 
сақланади ва ахборот ресурс маркази орқали бошқарилади. Ҳар бир 
бўлимнинг МБ ўзининг хусусиятларидан келиб чиқан ҳолда бир неча ўзаро 
боғланган жадваллардан иборат бўлиши мумкин, хамда улар ягона ахборот 
мухити доирасида ишлаши керак[3]. Масалан ДПМ нинг қабулхона 
бўлимининг МБ қуйдаги жадвалларни ўз ичига олади: 
ЖАДВАЛ1 – БЕМОРЛАР, бу жадвал қуйидаги майдонларни ўз ичига 
олади:: 
Код – беморнинг махсус коди [Числовое поле];
ФИШ – беморнинг фамилия, исми, шарифи [Текстовое поле];
Жинси – беморп жинси [Текстовое поле]; 
Туғилган вақти – беморнинг тугулган санаси [Поле типа дата]; 
Манзил– беморнинг яшаш манзили [Текстовое поле];
Иш жойи –Беморнинг иш жойи [Текстовое поле]; 
ЖАДВАЛ 2 – МУРОЖАТ қуйдаги майдонларни ўз ичига олади: 
Код – мурожатнинг махсус коди [Числовое поле]; 
Бемор коди – БЕМОР жадвали маълумотлари билан улаш 
майдони[Числовое поле]; 
Мурожат санаси –беморнинг мурожат қилган куни [Поле типа дата]; 


149 
Врач коди 
–врач ҳақидаги маълумотларни жадвалидаги 
маълумотлар билан улаш майдони [Числовое поле]; 
Ташхис – МКБ-10 халқаро классификатор бўйича ташхис коди 
[
Текстовое поле]; 
Хизмат коди – ягона тиббий маълумотнома бўйича хизмат ва ташриф 
коди. 
ЖАДВАЛ 3 – ТИББИЙ ХОДИМ қуйидаги майдонларни ўз ичига олади: 
КОД – врачнинг махсус коди [Числовое поле]; 
ФИШ – беморнинг фамилия, исми, шарифи [Текстовое поле];
Мутахасситлиги – мутахасситлик йўналиши[Текстовое поле]; 
Категория – квалификацион категорияси [Текстовое поле].
ДПМнинг барча бўлимлари учун хам унинг ўзига хос хусусиятларини 
хисобга олган холда локат МБ тузилади. Зарурият бўлганда ДПМ марказий 
МБ орқали ўзаро боғланиши мумкин. Ушбу таркибдаги маьлумотлар 
базасидан фойдаланинш ттиббий профилактика муассасаларида беморларга 
хизмат кўрсатиш жараёнини самарадорлигини ошириш имкониятини беради. 

Download 3.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling