Муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари


Download 3.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/117
Sana28.08.2023
Hajmi3.44 Mb.
#1670962
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   117
Bog'liq
KIBER XAVFSIZLIK MUAMMOLARI VA ULARNING (1)

Литература 
1. 
Искусственный интеллект и интеллектуальные системы управления / 
И.М. Макаров и др., -М.: Наука, 2006. - 333 с. 
2. 
Васильев В.И., Ильясов Б.Г. Интеллектуальные системы управления. 
Теория и практика. Учебное пособие. - М.: Радиотехника, 2009. - 392 с. 
3. 
Игошин, В. И. Математическая логика и теория алгоритмов / В. И. 
Игошин. М.: Академия, 2008. - 448 с. 
МАҲАЛЛА ҚОШИДАГИ ЎҚУВ МАРКАЗИНИНГ 
КОМПЬЮТЕРЛИ ЎҚИТИШ ТИЗИМИ 
Ф.Хамдамов 
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари 
университети Самарқанд филиали магистранти 
Мамлакатимизда жамият ҳаётининг барча соҳаларида демократик 
ислоҳотлар тобора чуқурлашиб бормоқда. Хусусан, маҳалла тизимидаги 
ўзгаришлар юртдошларимизнинг эртанги кунга ишончини орттирмоқда. 
Бугунги кунда маҳалла тинчлик ва осойишталик, ободлик ва фаровонлик 
марказига айланиб бормоқда.
Шу йилнинг 12 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Президенти 
Шавкат Мирзиёев раислигида маҳалла тизимини такомиллаштириш, 
маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш, жиноятчиликнинг 
олдини олиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Давлатимиз раҳбари маҳаллаларда тўпланиб қолган муаммо ва 
камчиликларга самарали ечим топиш, тинчлик-осойишталикни асраб-
авайлаш йўлида барча саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигини 
таъкидлади. Ушбу улкан соҳага масъул бўлган алоҳида давлат идораси – 
Маҳалла ва оила масалалари вазирлигини ташкил этиш ҳақида таклиф берди. 
Янги вазирлик маҳалладан тортиб республика даражасигача 40 
мингдан ортиқ ходимни бирлаштиради ва уларнинг “бир ёқадан бош 
чиқариб”,ягона мақсад йўлида фаолият кўрсатишини таъминлайди. 
Давлатимиз раҳбари маҳаллалар миллий менталитетимиз кўзгуси эканини, 
жамият ҳаётида катта ўрин тутишини таъкидлар экан, Наврўз байрамига 
ҳамоҳанг тарзда 22 март санасини “Маҳалла тизими ходимлари куни” деб 
эълон қилишни таклиф этди. 
Бугунги дунёни ахборот технологияларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. 
Глобаллашув жараёнлари қанчалик чуқурлашиб борса, ахборотга бўлган 


155 
эҳтиёж шунчалик кучайиб боради. Видеоселектор йиғилишида 
таъкидланганидек, маҳалла фаолиятини ташкил этишда ахборот 
технологияларидан кенг фойдаланиш давр тақозасига айланди.
Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи 
бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш Ўқув курси 
фаолиятида айнан ана шу йўналишга алоҳида аҳамият қаратиб келинмоқда. 
Мазкур Ўқув курси иш бошлаганига салкам етти йил бўлди. Ўқув курси 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 10 октябрдаги 
“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини 
ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-2050-сон 
Қарорининг ижросини таъминлаш доирасида Самарқанд вилоят ҳокимининг 
2013 йил 12 октябрдаги 214-Қ-сонли “Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2013 йил 10 октябрдаги ПҚ-2050-сонли “Фуқароларнинг 
ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича 
ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида”ги ва 2013 йил 19 декабрдаги 277-
Қ-сонли “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 
декабрдаги 328-сонли “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари 
ходимларининг малакасини оширишнинг ташкилий тузилмаси ва тизими 
тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори тўғрисида”ги Қарорлари 
асосида ташкил этилган. 
Бугунги кунда Самарқанд вилоятида жами 1095 та фуқароларнинг 
ўзини ўзи бошқариш органлари фаолият кўрсатиб келмоқда. Ҳар йилда 
бўлганидек, 2020 йилда ҳам уларда меҳнат қилаётган 2190 нафар ходимнинг 
малака оширишлари режада белгиланган. 
Низомга асосан ўқув йили сентябр ойидан бошланади ва кейинги 
календарь йилнинг июль ойигача давом этади. Бу 10 ойни ёки 42 ҳафтани 
ташкил этади. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви 
Академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон 
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Республика бошқаруви томонидан ишлаб 
чиқилиб, тасдиқланган 4 йўналишдаги ўқув режа ва дастури асосида ишчи 
ўқув режа ва ишчи ўқув дастури ишлаб чиқилган. 
Гуруҳда тингловчилар сони 20-25 нафар бўлиши белгиланган. 
Режа-жадвалга асосан бир ҳафтада 2 та гуруҳ – маҳалла фуқаролар 
йиғини раислари ҳамда уларнинг масъул котиблари малака ошириш 
курсидан ўтадилар. Раислар ва масъул котибларга вилоятнинг нуфузли олий 
ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари ҳамда вилоят ташкилотларида 
фаолият кўрсатиб келаётган таниқли амалиётчи мутахассислар 
машғулотларни олиб борадилар. Ана шу амалиётчи мутахассислар ҳамда 
профессор-ўқитувчилардан 13 нафари 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси 


156 
Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясида малака ошириб 
келишган ва уларнинг барчаси тегишли сертификатга эга. 
Ўқув машғулотларини сифатли ташкил этиш мақсадида Ўқув курсида 2 
та ўқув хонаси, 1 та компьютер класс, 1 та фаоллар зали ва маъмурият 
ходимлари учун 3 та хизмат хоналари ажратилган бўлиб, уларнинг 
имкониятларидан 
тўлиқ 
ва 
самарали 
фойдаланиб 
келинмоқда. 
Машғулотларни замонавий ахборот технологиялардан фойдаланган ҳолда 
ўтказиш учун 2 та ноутбук, 2 та Артел 42 ўлчамли телевизорлар, 2 та 
флепьчарт доскалар ҳам профессор-ўқитувчилар ва мутахассисилар 
ихтиёрига берилган. Компьютерларнинг барчаси интернет тармоғига ҳамда 
серверлар орқали бир-бирига уланган. 
Машғулотларни сифатли ўтказиш ва уларнинг самарасини ошириш 
мақсадида ахборот технологиялари бўйича битта АКТ бўйича қўлланма, 
маҳалла фуқаролар йиғини посбонлари учун битта фаолият учун услубий 
қўлланма ва биттадан барча йўналишлар бўйича услубий кўрсатмалар чоп 
этилди ва тингловчиларга етказиб берилди. 
Машғулотларнинг мазмуни ва сифатини оширишда ахборот-
коммуникация технологияларининг имкониятларидан фойдаланиш муҳим 
аҳамиятга эга. Барча модуллар бўйича ўтказиладиган ўқув машғулотлар 
давомида тингловчиларнинг фойдаланишлари учун тарқатма материаллар, 
слайдлар ва бошқа ёрдамчи материаллар ҳам тайёрланган ва ҳамма машғулотлар 
жараёнига тўла-тўкис татбиқ этилган. 
2019-
2020 ўқув йилидан бошлаб ҳафталик ўқув курслари охирида 
ўтказиладиган якуний назорат, яъни суҳбат жараёнида тингловчининг ахборот-
коммуникация технологияларидан билимини синаб кўриш мақсадида синов 
вариантига компьютер техникаси ёки интернетдан фойдаланиш даражасини 
билишга доир махсус саволлар ҳам киритилди. Бу эса маҳалла фуқаролар 
йиғини ходимларининг компьютер саводхонлигини янада оширишда муҳим 
аҳамият касб этмоқда. 
Ҳар ҳафтанинг охирида, 36 соатлик малака ошириш курси 
машғулотлари ниҳоясига етгач, тингловчилардан “Анкета сўровлари” веб 
сайтимиз орқали олинади ва улар ҳар ҳафтада умумлаштирилади, шунга 
қараб машғулотлар сифати ва уларни олиб борувчи профессор-ўқитувчи 
тўғрисида хулоса қилинади. 
Ўқув курсининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш учун 
маблағлар тегишли даражада ажратилган, жиҳозлар хомашё биржалари 
орқали олинмоқда. 
Ўқув курси ўзининг www.sammok.uz номли расмий WEB-сайтига эга 
бўлиб, у 2014 йилнинг 5 майида “UZ DOMEN” томонидан рўйхатга олинди 
ва ишга туширилди. WEB-сайтда ўқув курсини информацион тизими ташкил 


157 
этилмоқда унда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси 
ва вилоят ҳокимининг қарорлари, курс ташкилий тузилмаси, ишчи ўқув 
режалари, ишчи ўқув дастурлари, тингловчиларни қайта тайёрлашга доир 
предметлар мавзулари ва топшириқлари, ҳамда тест саволлари жорий 
этилмоқда. Бундан ташқари ҳафталик маълумотлар, кундалик янгиликлар, 
маънавий-маърифий тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланиб 
борилмоқда. 
Хуллас, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг 
ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш ўқув 
курсининг 
информацион 
тизимининг 
шаклланмоқда. 
Келгусида 
информацион тизимни шакллантиришни кенгроқ йўлга қўйиш – бизнинг 
навбатдаги муҳим вазифаларимиздан бири ҳисобланади. 


158 

Download 3.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling