Муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари


Download 3.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/117
Sana28.08.2023
Hajmi3.44 Mb.
#1670962
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   117
Bog'liq
KIBER XAVFSIZLIK MUAMMOLARI VA ULARNING (1)

 
Adabiyoтlar
1. Abdullayev X.A. 
Biogeoximiya va tuproq muhofazasi asoslari. Тoshkent. 
«O’qituvchi», 1989, 127 b. 
2. 
Alimov Т. A., Rafikov A.A. «Ekologiya xatolik saboqlari», Тoshkent
«O’zbekiston», 1991, 70 b. 
3. Baratov P. 
Тabiatni muhofaza qilish. Т.: «O’qituvchi», 1991, 254 b. 
 
НЕЙРО ТАРМОҚЛАРГА АСОСЛАНГАН МАШИНА 
ТАЪЛИМИНИ (MACHINE LEARNING) ЎҚУВ ЖАРАЁНИГА ТАДБИҚ 
ЭТИШ 
Тўраева Г. Ҳ. 
Бухоро шаҳар, Бухоро давлат университети ўқитувчиси, 
gulbahor.th@gmail.com 
Ҳозирда республикамиз таълим соҳасида олиб борилаётган кенг 
миқёсдаги ислоҳотлар янгича тенденциядаги ўқув жараёнига инновацион 
ёндашиш зарурлигини тақозо қилмоқда. Бундай зарурат замонавий ўқув 
жараёнини ўқитувчи иштирокисиз ташкил қилиш ва таълимни аудиториядан 
ташқарида давом эттиришнинг замонавий усул ва воситаларини ишлаб 
чиқиш кераклигини талаб қилади. 
Юқорида таъкидлаб ўтилган таълим соҳасидаги зарурат ва вазифаларни 
амалга оширишда нейрон тармоқларнинг ўрни беқиёс ҳисобланади. Бундан 
бир неча йиллар олдин нейрон тармоқлари асосида жамиятнинг ҳар 


190 
соҳасидаги турли хил жараёнларни моделлаштириш ва автоматлаштиришга 
инсоният ечими йўқ муаммо каби қарарди. Бугунги кунда эса сунъий нейрон 
тармоқлар ҳаётимизнинг деярли барча жабҳаларида кенг қўлланилмоқда. 
Масалан, об-ҳаво ҳамда иқтисодий маълумотларни олдиндан прогноз қилиш, 
медицинада беморга ташхис қўйиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш 
мақсадида қўлланилаётган бармоқ излари ва юз тузилишига қараб инсон 
шахсини аниқлаш ва ҳоказо. Бу рўйхатни жуда кўплаб давом эттириш 
мумкин.
Сунъий нейротармоқ нима? Унинг таълимни такомиллаштиришдаги 
ўрни қай даражада? Келинг, шу саволларга аниқлик киритамиз. 
Нейрон тармоқлари энг аввало математик модел ҳисобланиб, бирор бир 
масаланиечишда ўзаро боғланган оддий процессорларнинг параллел 
ҳисоблашига асосланган ва аниқ хулосага кела оладиган сунъий 
интеллектдир (1-расм). 
1-
расм. Оддий нейротармоқ схемаси: яшил – кирувчи нейронлар; кўк –
яширин нейронлар, қизил – чиқувчи нейронлар
Нейротизимлар инсон миясида кечадиган фикрлаш жараёнларини 
замонавий тасаввурларда ифодалашга асосланади ва таклиф қилинган 
фактлар асосидаўрганишга мослашган бўлиб, мураккаб ночизиқли 
боғланишларни аниқлайди.Нейрон тармоғи инсон организмидаги табиий 
биологик асаб тизими, бош мия, умуртқа поғонасидаги ўрта мия, марказий ва 
бошқа асаб тизимларининг йиғиндисидан андоза олади.
Нейротармоқлар асосида қурилган кўпгина интеллектуал тизимлар 
мавжуд бўлиб, улардан бири машина таълими соҳасидир. Машина таълими 
соҳаси классик статистик алгоритмларга асосланган бўлиб, у маълумотлар 
асосида қарорлар қабул қилиш билан боғлиқ бўлган масалаларни ҳал қилади. 
Қуйида биз машина таълимининг асосий турлари билан қисқача тўхталиб 
ўтамиз.
Машина таълимининг асосий кўринишлари. Ўқитувчи фаолиятига 
қараб, таълим йўналишини ўқитувчи билан (Supervised Learning), 
ўқитувчисиз (Unsupervised Learning) ҳамда мустаҳкамловчи (Reinforcement 
Learning)
тоифаларига ажратиш мумкин.
Ўқитувчи билан таълим машинага объект ёки сигнални аниқлаб 
олишда қўлланилади. Ўқитувчи билан таълимнинг умумий принципи 
шундаки, ўқитувчи асосий ўргатувчи ҳисобланади. Яъни “қаранг, бу китоб, 
бу ҳам китоб, мана бу ҳам китоб” тамойилига асосланади.


191 
Ўқитувчисиз ўрганиш “бу нарса бошқаларникига ўхшайди” тамойилига 
асосланади. Алгоритмлар ўхшашликларни ўрганади ва фарқни аниқлай 
олади. Ғайриоддий ва ўхшаш бўлмаган нарсаларни билиб, аномалияларни 
аниқлай олади.
Мустаҳкамловчи таълимдамашина олдига ташқи муҳитдаги мумкин 
бўлган ҳаракатларни тўғри бажариш вазифаси қўйилади. Масалан, 
компьютер ўйинларида, тижорий жараёнларда, учувчисиз транспорт 
воситаларида.
Амалдаги алгоритмларни турига кўра икки ажратиш мумкин: 

Download 3.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling