Cisco Pracket Tracerda Telnet va SSH ni o'rnatish SSH protokolining tahlili.
Secure Shell протоколи. SSH протоколи алоқа тармоғида, масофадан туриб амал бажариш, икки тармоқ фойдаланувчиси орасида хавфсиз канал ҳосил қилиш учун фойдаланиладиган криптографик тармоқ протоколидир. Ушбу алгоритм хавфсиз тармоқ орқали махфий алоқани ташкил этиш учун фойдаланилади ва бунда SSH клиент ва SSH сервер орасида хавфсиз канал ҳосил қилинади. Ушбу протоколнинг икки SSH-1 ва SSH-2 вариантлари мавжуд.
Ушбу протокол Unix ёхуд LINUX системаларига ресурсларга мурожаатни амалга оширишда фойдаланиладиган асосий ютилиталардан саналиб, WINDOWS операцион тизими фойдаланувчилари учун ҳам мослаштирилган. Ушбу протокол Telnet ёки бошқа хавфсиз бўлмаган протоколлар (Bekreley rsh, rexec, rlogin) ўрнини босиш мақсадида ишлаб чиқилган. Ушбу протоколда шифрлашдан фойдаланиш орқали маълумотнинг бутунлиги ва конфиденциаллигини таъминлаш амалга оширилган (Лекин, Эдвард Сновден томонидан базида NSA (National Security Agency) томонидан SSHни дешифрлаш орқали маълумотдан яширинча фойдаланилган деб ҳам айтилган).
SSH протоколи қуйидаги имкониятларни беради:
Хавфсиз логин билан боғланишни;
Хавфсиз маълумот алмашишни очиқ (ишончсиз) канал орқали амалга оширишни таъминлайди.
SSH протоколлари қуйидагиларга асосланади:
Очиқ калитли шифрлаш алгоритмларига ёки
Рақамли сертификатларга ёки
Паролларга.
Ушбу протоколнинг икки турдаги варианти, пуллик ва бупул турлари мавжуд.
SSH вазифалари
Хавфсиз буйруқ-ойнаси (command-shell)
Хавфсиз файл трансфери
Port forwarding
Хавфсиз Command-shell. Command shell тизими Linux, Unix, Windows операцион тизимларда мавжуд бўлиб, асосан дастурий воситаларни юклашда ва бошқа буйруқларни бажаришда фойдаланилади. Хавфсиз command-shell иловаси масофадан туриб, буйруқларни бажаришда, файлларни таҳрир қилишда, каталог таркибини кўришда ва маълумот базасини бошқаришда фойдаланилиши мумкин. Ушбу тизимдан тармоқ администратори масофадан туриб, ўз вазифаларини бажаришда, хизматларни бошқаришда ва бошқа амалларни бажаришда фойдаланиши мумкин. Бунда барча буйруқлар хавфсиз канал орқали юборилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |