МуҲаммад ал-хоразмий номидаги
Ўзига хос хусусиятлари ва имкониятлари
Download 347.08 Kb.
|
Individual loyiha namunasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Nagios
Ўзига хос хусусиятлари ва имкониятлариCisco Prime Infrastructure инфратузилмаси симли ва симсиз тармоқларнинг тўлиқ ҳаёт циклини бошқариш учун пакетли ечим ҳисобланади. У қуйидагиларни тақдим этади: Назорат қилиш, яроқсизликларни тузатиш ва ҳисоботларни тузиш учун конвергент бошқариш; Конфигурациялар, ўзгаришлар ва меъёрий талабларни бажарилишини яхшиланган бошқариш, бу эгаликнинг умумий нархини камайтиришга ёрдам беради; Ягона функциялар тўплами ва фойдаланувчиларга қулайликни ошириш ва иш жараёнини бошқаришни оптималлаш учун интерфейс [22]. NagiosNagios - бу компьютер тармоқлари ва тизимларини мониторинг қилиш – кузатиш, ҳисоблаш тугунлари ва хизматларнинг ҳолатини назорат қилиш, агар хизматлар қайсидир бири ўзини ишлашини тўхтатса (қайта тикласа) маъмурни огоҳлантириш учун мўлжалланган очиқ кодли дастур ҳисобланади. Nagios дастлаб Netsaint номи остида яратилган, Этан Галстад (ингл. Ethan Galstad) томонидан ишлаб ишлаб чиқилган. У бугунги кунда тизимни ҳам расмий, ҳам норасмий плагинлар билан шуғулланаётган ишлаб чиқувчилар командаси билан бирга қўлламоқда ва ривожлантирмоқда. Дастлаб Nagios Linux бошқарувида ишлаш учун ишлаб чиқилган, лекин у Sun Solaris, FreeBSD, AIX ва HP-UX каби бошқа ОТлар бошқарувчи остида ҳам яхши ишлайди [4]. ХУЛОСА Тармоқ қурилмаларини мониторинг қилиш мавжуд ва долзарб муаммо бўлиб қолмоқда. Лойиҳа ишида SNMP протоколининг назарий жиҳатлари кўриб чиқилган, Java тили ва корпоратив тармоқни мониторинг қилиш тизимини ёзиш учун зарур бўладиган бошқа компонентлар тавсифланган. Тармоқ қурилмаларини мониторинг қилишнинг унча кўп бўлмаган махсуслаштирилган дастурий ечимлари мавжуд. Мавжуд муносиб вариантлар юқори нархи билан ажралиб туради. Муассасадаги мавжуд тармоқда коммутаторлар билан алоқа фақат командалар сатри орқали таъминланади, бу эса ҳамма вақт ҳам қулай бўлмайди. Корпоратив тармоқларда мониторинг қилиш ва коммутаторларни созлаш муаммосини ечиш учун мониторинг қилиш ва Cisco коммутаторларини созлаш учун «MaСS» дастури яратилган. Мониторинг қилиш дастури жуда катта имкониятлари туфайли Java тилида ёзилган. Дастурни ёзиш учун IDE Eclipse ишлаб чиқиш дастурида фойдаланилди. Интерфейс JavaFX Scene Builder ёрдамида ёзилди. Ишни бажариш вақтида қуйидаги натижаларга эришилди: Муассаса корпоратив тармоғини қуришнинг назарий таҳлили ўтказилган.; Коммутаторларнинг тузилиши ва ишлаш билан танишиш амалга оширилган; SNMP протокол ўрганилган; Java тили ўрганилган; JavaFX Scene Builder ўрганилган; Дастурий таъминот эга бўлиши керак бўлган функциялар тўплами аниқланган; Визуал интерфейс ишлаб чиқилган; Дастурий таъминот ёзилган. Ишлаб чиқилган дастурий таъминот ишлашда қулай ва стабил ҳисобланади, бу тармоқ қурилмаларини солашни тезлаштиришга имкон беради. Дастурни тестлаш унинг авзалликларини кўрсатди: Унинг ишлаши учун интуитив тушунарли интерфейс туфайли дастлабки танишиш талаб қилинади; Дастур фақат керакли маълумотларни акс эттиради; Зарур параметрларни ўзгартириш имконияти мавжуд; Қўшимча созлашларни талаб қилади; Тизим тез ва стабил ишлайди; Илова коммутаторларнинг ишлашига боғлиқ муаммоларни тузатиш вақтини сезиларли қисқартиришга имкон беради. Ишлаб чиқилган дастурий маҳсулот мутлақо бепул ҳисоланади ва аниқ бир корхонанинг индивидуал масалаларини ечади. Унинг бошқа муқобил тизимларга қараганда авзаллиги шундан иборат. Кейинчалик бу дастурий таъминотни қўллаш ва ривожлантириш режалаштирилади. Download 347.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling