МуҲаммад ал-хоразмий номидаги


Download 347.08 Kb.
bet14/16
Sana30.01.2024
Hajmi347.08 Kb.
#1817076
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Individual loyiha namunasi

Campus Manager (CM) – L2/L3 коммутаторларни аниқлаш ва бошқариш, VLAN ва ATM LANEни конфигурациялаш ва бошқариш учун, шунингдек фойдаланувчилар ва IP телефонларнинг уланиши учун.
Device Fault Manager (DFM) – реал вақт режимида тармоқ қурилмаларининг рад этишларини сабабларини топиш ва аниқлашни таъминлайди.
Cisco nGenius Real-Time Monitor Catalyst коммутаторлари, Network Analysis Module тармоқ таҳлил қилиш модуллари ва RMON ташқи синагичлари генерациялайдиган RMON статистикани тўплаш ва акс эттириш учун восита.
Resource Manager Essentials – web-интерфейсдан фойдаланиш билан Интернет орқали муҳим тармоқ ресурсларини бошқариш учун мўлжалланган. Тармоқдаги яроқсизликларни излаш ва тузатиш, батафсиллаштирилган ҳисоботлар, дастурий таъминот ва қурилмалар конфигурацияларини марказлаштирилган янгилаш, VPN бошқариш ва конфигурациялаш учун воситалар тўпламини тақдим этади.
CiscoView (Common Services) – қурилмаларни бошқариш график воситаси [23].

Cisco Prime Infrastructure


Prime Infrastructure (PI) маҳсулоти симли ва симсиз маълумотларни узатиш тармоқларини бошқариш учун асосан корпоратив секторда ишлатилади. PI тизими бажаришга имкон берадиган асосий вазифаларга қуйидагилар киради:

  • маъмурнинг кундалик вазифаларини таъминлаш (Lifecycle модули): қурилмаларни мониторинг қилиш, заҳира кўчириш, қайта тиклаш, базавий статистикани тўплаш, инвентар маълумотларни тўплаш, қурилмаларни тўплаш (шаблонлар, тайёр кўринишлари ҳ.к.), тармоқ аудити;

  • иловаларнинг ишлашини назорат қилиш (Assurance модули);

  • консолли уланишдан фойдаланмасдан нолдан қурилмаларни автоматик ўрнатиш (Plug and Play модули) [11].

Cisco Prime Infrastructure инфратузилмаси таркибига қуйидаги иккита маҳсулотлар киради:

    • Cisco Prime Network Control System (NCS) тизими – фойдаланувчилар ва уланишни конвергент бошқариш, симсиз тармоқлар ҳаёт циклини тўлиқ бошқариш, шунингдек филиаллардаги маршрутизаторларни интеграцияланган созлаш ва назорат қилишни таъминлайди.

    • Cisco Prime LAN Management Solution (LMS) ечими – Cisco чегарасиз тармоқларини бошқаришни соддалаштиради ва тармоқни бошқариш функцияларини тармоқ операторларининг ишлаш усулига мослаштириш билан эксплуатацион сарфларни қисқартиради.

Download 347.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling