Муҳаммаджон обидов журналист суриштируви: тажриба ва таҳлил


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/45
Sana28.12.2022
Hajmi1.59 Mb.
#1021836
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   45
Bog'liq
jurnalistik-surishtiruv

«ОРИОН»НИНГ 
ИККИТА ЧЎНТАГИ
Наманганнинг Учқўрғон туманида дон мўл бўлди. 20-
40 гектарли майдонларда комбайнлар худди денгизда сузиб 
кетаётган кемаларга ўхшарди. Бир бошоқни қўлга олиб, донини 
кўздан кечираман. Кўз тегмасин, роса тўйинган, бўлиқ. Ҳатто 
қўлда ҳам бошоқ вазни одатдагидан оғирроқ экани сезилади. 
Учқўрғонлик деҳқонга худо берибди.
Мен Шуҳратжон (тасвирчи)га бошоқ ва дон доналарини 
йирик план (кўриниш)да олишини айтиб турган эдим, ёнимиздан 
ўтган комбайн негадир нарироқда тўхтади-ю, ҳайдовчи ундан 
тушиб олдимизга келди. 
– И-я! Муҳаммаджон Обидовмисиз? Сиз ўша журналистсиз. 
Келинг, бир бағримга босай!
Мен нима бўлаётганини англаёлмай қолдим. Комбайнчи 
белимдан маҳкам қучиб кўтарди-ю, бир айлантириб ерга қўйди. 
– Отангизга раҳмат. Ўша кўрсатувдан сўнг бизнинг 
маҳалламизга ҳам шелуха, кунжара олиб келиб тарқатишди, 
давлат нархида беришди. Ҳамма сизни дуо қилди. – У шошиб-
шошиб гапирар, қувончини яшира олмасди. – Билиб қўйинг, 
бугун маҳаллага бориб мақтанаман, мен Обидовни кўрдим, 
дейман. Раҳмат сизга! – У шундай деди-ю, яна шошганича рулга 
ўтириб, комбайнни ҳайдаб кетди.
Негадир шу он бутун баданим увишиб, юрагим беҳол бўлди. 
Йиғлагим келди. И-е, йиғлаяпман-ку! Кўз ёшларим дув-дув 
оқар, юзимни юварди. Бунинг сабабини билган Шуҳратжон аста 
ёнимга келиб, қулоғимга шивирлади.
– Ҳожи ака, одамлар бор-а...
Ёнимда хўжалик мутахассислари турганини унутибман.
– Кечирасизлар, – дедим-у, даладан чиқдим. Йўқ, ўзимни 
тўхтата олмасдим. Шу кенг далада, комбайнлар шовқинида 
бақириб-бақириб йиғлагим келарди. Менга нима бўлди ўзи?..
Ҳа, шу биргина муаммони кўтариб чиқаман деб чеккан 
азобларим, эшитган таъналарим, кўрган хўрланишларим ҳамма-
ҳаммаси йиғилиб-йиғилиб, ичимдан пўртана бўлиб отилиб 
чиқарди.


70
ЖУРНАЛИСТ СУРИШТИРУВИ: тажриба ва таҳлил
* * *
Мен ҳам фаришта эмасман. Ўзим билган-билмаган 
камчиликларим бор. Хатога ҳам йўл қўйганман. Шунга яраша 
жазосини олдим. Лекин инсоф, диёнат каби қалбий меъёрлар 
борки, умр бўйи унга хиёнат қилиб қўймай, дея қўрқиб яшадим. 
Шунинг учун ҳам касб тақозоси, қалб амри билан ўзим «ноинсоф» 
деб билганларим, уларнинг хатти-ҳаракати, қилмишлари ҳақида 
ахборот тарқатиш, жамоатчилик эътиборини қаратишга маънан 
ҳаққим бор деб билдим. Холис сўз айтиш имконини топиш учун 
умримнинг, инсонга берилган энг азиз неъмат – ҳаётимнинг энг 
қадрли кунлари, ҳатто ойларини сарфладим. Ва ниҳоят, унга 
эришдим ҳам. Бугун эса ўша мен танимаган комбайнчи бир 
сўз билан йўқотганларимнинг бадалини тўлади, гўё. Қалбимни 
қувончга тўлдирди. Кучимга куч қўшди.
* * *
Бу лавҳа тўсатдан тасвирга туширилмаган. Аслида, бу мавзу 
кўпдан бери одамлар кўнглидаги оғриқ эди. Шуни кўриб, билиб 
туриб, мавзуни кўтара олмасдим. Бунинг сабаби бўлган, албатта. 
Корхона раҳбари, бу тўғрими-йўқми, ўзини мамлакатнинг 
биринчи хоними билан яқин дўст (синфдош) эканини давраларда 
бир-бир рўкач қилиб қўяр эди. Ишонмай десам, «опа» Фарғонага, 
Қувасойга келганларида у доим ёнларида бўларди. Бошқа 
пайтлар ҳам бу одам «опа»нинг ота-онасиникига деярли ҳар куни 
борарди. Шундай одам раҳбар бўлган корхонага қандай кириб 
бораман? Бир оғиз гапи билан мени «суриб» ташлайди-ку! Ахир, 
вилоят ва кучишлатар тизим раҳбарлари ҳамма нарсани кўриб-
билиб, жим юришибди-ку, демак, унинг қудрати баланд. Мен 
биргина қаламим билан бас кела оламанми унга? Шу истиҳола 
қатъийлигимни тизгинларди. 
Вилоятга янги прокурор келди. Дастлабки кунлардаёқ биз 
– журналистларни чақириб, жиноятчиликка қарши курашишда 
жамоатчилик назорати, жумладан, матбуотнинг ўрни ҳақида 
тўлиб-тошиб гапирди. Бу биз учун янгилик эди. Ҳалигача ҳеч бир 
вилоят прокурори ОАВ вакиллари билан учрашмаган, матбуотни 
ҳамкорликка чорламаган эди. Бу воқеадан сўнг мени қийноққа 
солаётган айрим масалаларга гўё ечим топилгандек қувониб 
кетдим. Вақтини топиб, вилоят прокурори Абдукаримов ҳузурига 
кирдим. Шелуха, кунжара, пахта ёғи кўча-кўйда, бозорларда 
давлат белгилаган нархлардан 4-5 баробар қиммат сотилаётгани, 


71

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling