Муҳаммаджон обидов журналист суриштируви: тажриба ва таҳлил
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
jurnalistik-surishtiruv
Муҳаммаджон ОБИДОВ
Оператор йигит машинамизга боргунча нималардир деб жавраб келди. Аслида, унда нима айб? Нефть базаси таъминламаса... Фарғонанинг Ёрмозор даҳасида нефть маҳсулотлари таъ- миноти вилоят корхонаси жойлашган. Кейинги нуқта шу ер бўлди. – Биз томонларга ҳам келар экансизлар-ку, эрталабки қуёш сизники экан-да, – тавозе билан кутиб олди корхона раҳбари Жамолиддин Ғоипов. Бир пиёла чой узатиб, ҳол-аҳвол сўради. АЁҚШга ташрифимиз ҳақидаги хабар биздан аввал етиб келганига шубҳам қолмади. Ёқилғи тақчил шундай кунларда аслида база директорини топиш амримаҳол бўларди. Қолаверса, биз қабулхонага киришимиз ҳамоноқ хушсурат котиба табассум ҳадя қилиб, ичкарига таклиф қилганди. Мен бу каби «илтифот»ларни кўп бор кўрганман. Шунинг учун бундай ҳолларда ўзимни қандай тутишни билардим. – Ҳа, энди, сиз йўқламагандан кейин ўзимиз келавердик-да. – Ҳа-ҳа-ҳа! – Жамолиддиннинг на юракдан, на сохта кул- ганини билиб бўлмасди. – Ўзи, шу десангиз, бугун сизни эслаб тургандим. Ака, бир ёрдамингиз керак бўлиб қолди. У бироз энгашиб, нимадир демоқчи бўлди-ю, пойгакда ўтирган Шуҳратжонга маъноли қараб қўйди. Шуҳратжон ҳам ўз «роли»ни моҳирлик билан ўйнар эди. Камерадан узилган микрофон алоҳида турар, ўзи эса қучоғидаги камерани ғоят нозик ҳаракатлар билан майин бахмал матода артиб ўтирарди. Аммо камера иккимизга қаратилган ва ишлаб турибди. Сезиб турибман. «Зом» ҳам ёқиб қўйилган («Зом» – камерадаги узоқдан овоз ёзиш ускунаси). – Э, Жамолиддин, ким-ким, лекин ўзлари бизнинг ёрдамга муҳтож бўладиганлардан эмас. Сўнгра Шуҳратжон томонга ишора қилиб, «ўзимизники» деб қўйдим. Жамолиддин ноилож қолди. – Биламан, Тошкентда ҳам танишларингиз кўп. Заводдан юк олишга бироз ёрдам қилиб юборсангиз. – Кейин жавобимни ҳам кутмай, қўшиб қўйди. – Яхшиликни унутмаймиз. Жамолиддин мендан аввал ҳужумга ўтиб, ўзига мустаҳкам ҳимоя – қўрғон қурмоқчи эди. У билар эдики, мен аҳдимдан қайтмайман. Барибир, репортажни ниҳоясига етказаман. Аммо 20 ЖУРНАЛИСТ СУРИШТИРУВИ: тажриба ва таҳлил бу «саҳна»да нефть маҳсулотлари таъминоти базаси иштирок этмаслиги, гап-сўздан четда қолишини истарди. Юқорида айтилган таклиф ниқоб холос. Аслида, ниятлари – кутилаётган «замбарак ўқи»га база дуч келмаслиги эди. – Мен рози, – дедим Жамолиддинга. У бундай жавобни сира кутмаган чоғи, бир оз каловланиб қолди. – Менга айрим рақамлар керак. Шартнома шартлари, миқдори, тўловлар, таъминот жадвали, унинг амалдаги ижроси, юзага келган тақчиллик ҳажми... Билмадим, Жамолиддин одамлар билан мулоқотда ниҳоятда ҳушёр бўлса-да, бу гал таваккал қилдими, мутахассисларни чақириб, маълумотларни тақдим этди. Мен уларнинг ҳар биридан нусха олдим, остига «аслига тўғри» деб ёздириб, имзолатиб, муҳр қўйдирдим. Ора-орада у «ака, бизга гап тегмаса бўлди, у ёғидан хотиржам бўлинг», деб қўярди. Мен Шуҳратжонга «сиз чиқиб тураверинг», дедим бош силтаб. Бу ҳам келишилган ҳаракат эди. У хонадан чиқиб кетди. Лекин билдимки, камера ҳозир нефть маҳсулотлари базаси кўринишлари, ёнилғи олгани келган турнақатор махсус машиналар, тўп-тўп турган ҳайдовчиларга қаратилган. Бу ердаги гаплар, рақамлар айтилганда кўрсатилиши лозим тасвирлар керак эди-да. Буни иккимиз тушунардик холос. Рақамлар шундан дарак берардики, нефтни қайта ишлаш заводи ойдан ойга нефть маҳсулотлари базасига таъминланади- ган маҳсулот ҳажмини камайтириб бораётган эди. Ойлик ра- қамлар йил бошидагисининг деярли ярмига тушиб қолган. Алҳол, гапнинг каттаси заводга боғлиқ. Завод маҳсулот ҳажмини қисқартирдими... Демак, ё технологияда муаммо юзага келган, ёки хом-ашё етишмайди. Бундай маълумотни беришармикан? Бу ғоят мушкул иш. Одатда, заводга журналистларни киритишмайди. Яқинда бу корхонада экология масаласига бағишланган республика анжумани бўлди. Ўшанда ҳам минг жанжал билан аранг кирдик корхонага. Биламан, бўлғуси репортаж учун заводнинг умумий кўринишлари туширилган архив лавҳалар етарли. Энди заводдан интервью ва рақамлар олиш зарур. Мен машинани заводга эмас, вилоят статистика, сўнгра со- лиқ идораларига, ундан иқтисодиёт бошқармасига бурдим. Бар- ча раҳбарлар мени танишидан фойдаланиб, завод билан боғлиқ |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling