Муҳаммаджон обидов журналист суриштируви: тажриба ва таҳлил
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
jurnalistik-surishtiruv
ЖУРНАЛИСТ СУРИШТИРУВИ: тажриба ва таҳлил
Охир-оқибат, «Балки бу ҳужжатлар сохтадир, уни менга берган одам бошқалардан ўч олмоқчидир», деган фикрга келдим. Нима бўлганда ҳам, ҳозир, айни шу чоғда ўта совуққонлик ва ҳушёрлик талаб қилинади. Демак: - биринчидан, ўқиб ўрганганим ҳақидаги маълумотларни сир сақлаш; - иккинчидан, қандай қилиб бўлса-да, ҳужжатлардаги ра- қамлар ҳақиқий эканини текшириб кўриш; - учинчидан, шартнома-контракт шартларининг ижроси бў- йича қўшимча маълумот йиғиш; - тўртинчидан, ўзи иштирокчиси бўлган воқелик ҳақида интервью беришга рози бўладиган одамларни танлаш, тайёрлаш лозим эди. Бу вазифаларнинг фақат биринчисигина менга боғлиқ, қолган учтаси ҳам хавфли, ҳам ўта қийин. Аммо буни уддалаш керак. Чунки унинг ортида Ватан манфаати турибди. 1995 йил 14 январдаги 231/3 рақамли шартномага асосан, Фарғона вилояти «Пахтасаноатсотиш» бирлашмаси Туркиянинг «Язекс» фирмасига 14,5 минг тонна I классли пахта толаси етказиб бериши кўрсатилган. Харидор пахта толасининг ҳар бир тоннасига 1150 АҚШ доллари миқдорида аввалдан юз фоиз ҳақ тўлаш мажбуриятини зиммасига олган. Шартнома остига «Язекс» фирмасининг ваколатли вакили Нафи ва «Пахтасаноатсотиш» бирлашмаси бошлиғи А.Бўриевлар имзо чекиб, муҳр қўйганлар. Шартнома билан танишгач, мени шубҳага солган дастлабки рақам – бир тонна пахта толасининг 1150 доллар баҳолангани бўлди. Ўзбекистон ва Россиядаги соҳа мутахассислари, айрим танишларимдан илтимос қилиб, ўша пайтда пахта толаси сотишга ихтисослашган, жумладан, Ўзбекистон пахтаси ҳам сотиладиган Ливерпул биржасидаги нарх-наволар ҳақида расмий маълумотни олдим. Маълумки, биржада пахта толаси нархи ҳар куни оз миқдорда бўлса-да ўзгариб, гоҳ кўтарилиб, гоҳ пастлаб турарди. Демак, аниқ рақамга эришиш учун пахта толаси жўнатилган кунни аниқлашим керак. Бунинг учун эса темир йўл ҳужжатларига «йўл топишим» зарур эди. Салкам уч ой деганда ҳамма саволларимга асл ҳужжатларга асосланган жавоб топгандек бўлдим. Шундай қилиб, биринчидан, шартнома шартларида белгиланган пахта толасининг харид нархи жаҳон бозори (Ливерпул биржаси)дагидан роса бир ярим баробар арзон белгиланган. Яъни бу фарқ 9,4 миллион долларни 11 Муҳаммаджон ОБИДОВ ташкил этарди. Иккинчидан, шартномада «Язекс» сотиб олаётган пахта толасининг қийматини юз фоиз аввалдан тўлаши белгиланган бўлса-да, ўн тўрт ярим минг тонна пахта толасини Фарғона вилоятидан бир цент ҳам тўламасдан олиб чиқиб кетган. Аниқроғи, пули тўланмай туриб фарғоналик мутасаддилар шунча пахта толасини жўнатиб юборганлар. Бу билан шартномада белгиланган арзонлаштирилган нархда ҳам 16,7 миллион доллар зарар келтирилган. Учинчидан, «Язекс» ва «Пахтасаноатсотиш» ўртасидаги шартнома ё саводсизлик туфайли, ёки манфаатлар уйғунлиги туфайли атайин, келишилган ҳолда тузилган, дея баҳолашга асос беради. Ва ниҳоят, назаримда, ҳали тасвирга туширилмаган бу журналист суриштирувини эфирга узатиш муаммоси кўндаланг турарди. Чунки юрагим шартнома ортида юқори мансабли томонлар манфаати борлигини сезар эди. Бу манфаатлар эса менга осонликча йўл бермайди. Узоқ ўйлаб, ҳаракат режасини туздим. Репортаж матни лойиҳасини камида ўн марта қайта-қайта ёздим. Ҳар бир сўз, ҳар бир рақам, унинг устига қўйиладиган тасвир баёнини туздим. Интервью берувчи айтиши мумкин бўлган фикрларни лойиҳага жойлаштирдим. Репортажни тасвирга тушириб, шу куниёқ Тошкентга етказиш ва «Ахборот»нинг кечки дастурида эфирга узатилишига эришиш эса режамнинг энг муҳим якуни эди. Бунга ўзимни тайёр деб ҳисоблаган кун эрта тонгдан ишга киришдим. Биз хизмат юзасидан қурувчилар, вилоят «Пахтасаноат- сотиш» раҳбар ва мутахассислари билан анчайин яқин эдик. Шунинг учун ҳам менинг камера билан «Қуватекс» ҳамда «Пахтасаноатсотиш» идорасида пайдо бўлишим, корхонанинг ишга тушишига оид мавзуда микрофон тутиб, савол-жавоб қилишим ҳеч кимга янгилик эмасди. Бироқ «Язекс» билан шартнома ҳақида савол бўлади, деб кутишмаган эди. Тола нархи ва унинг Ўзбекистондан тўловсиз чиқариб юборилиши сабабини сўраганимда вазият кескин ўзгарди. Суҳбатдошлар жавобдан қочиб, ҳатто камерани ўчириб туринг деб, сўнг нега бу масалани кўтаряпсиз, буни ҳоким биладими, сизнинг вазифангиз қурилиш, янги ишчи ўринлари яратилиши ҳақида хабар бериш эмасми, дегувчилар ҳам бўлди. Корхонага оид аввалдан туширилган тасвирлар борлиги учун ишни тез битирдим-у, Тошкентга, таҳририятга қўнғироқ қилиб қўйиб йўлга тушдим. Мавзу анча жиддий эди. Одатдагидек, таҳририятда баҳс- |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling