Муҳаммаджон обидов журналист суриштируви: тажриба ва таҳлил


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/45
Sana28.12.2022
Hajmi1.59 Mb.
#1021836
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45
Bog'liq
jurnalistik-surishtiruv

Муҳаммаджон ОБИДОВ,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист.


8
ЖУРНАЛИСТ СУРИШТИРУВИ: тажриба ва таҳлил
БОЙ БУВАНИНГ ҲОТАМТОЙЛИГИ 
КИМНИНГ ҲИСОБИДАН?
Мустақилликнинг дастлабки йилларида Туркия иш-
билармонлари иқтисодиётимизнинг деярли барча соҳаларига 
кириб кела бошладилар. Айниқса, пахта толаси хом ашёсини қайта 
ишлаш, тўқимачилик тармоғида Туркия фирма, компаниялари 
иштирокидаги корхоналар бирин-кетин ташкил этилаётган палла 
эди. Вилоят ҳокимлигидан муҳим топшириқ берилди. Унга кўра, 
зудлик билан Қува туманига етиб боришимиз, у ерда Ўзбекистон 
– Туркия «Қуватекс» қўшма корхонаси очилиши ҳақида 
телевидениега кўрсатув тайёрлашимиз лозим эди.
Шу куни Марғилон – Андижон йўлидаги учкўчадан то 
бўлажак корхона қуриладиган дала майдонигача сув сепилган
супуриб-сидирилган. Воқеа жойи эса Ўзбекистон ва Туркия 
байроқлари билан безатилган. Карнай-сурнай овози баралла 
янграрди. Вилоят ҳокими Мирзажон Исломов, яна пойтахтдан 
келган меҳмонлар, Туркиянинг «Язекс» фирмаси раҳбарияти, 
жамоатчилик вакиллари, мухбирлар жамул-жам.
Дала пайкали бошида тантанали митинг бўлиб ўтди. Сўзга 
чиққанлар Қувада, айнан мана шу майдонда келгуси 2-3 йил 
ичида пахта толасини қайта ишлаш, тўқиш, бўяш ва тикувчилик 
мажмуаси бунёд этилади, дедилар ифтихор билан. Сўнгра сургич, 
ер ковлагич тракторлар далага кириб кетди. Далада эса буғдой энди 
бўй чўзиб, сут-қатиқ донлай бошлаган эди... Во ажаб, яна бир ой 
кутсалар-ку, ғаллани ўриб олиш мумкин бўларди, сўнг қурилиш 
бошласалар, маъқул эмасмиди? Йўқ. Маросимга йиғилган юзлаб 
қоракўзлар ўнгида буғдойзор бир зумда пайҳон қилиниб, ер 
текисланди ва лойиҳага кўра қозиқ қоқилди. Бир эмас, бундай 
кўнгилсиз манзарани кузатаётган аксарият одамларнинг, айниқса, 
қувалик деҳқонларнинг диллари хира тортди.
– Охири бахайр бўлсин-да, – деди бир отахон. – Хосиятсизлик 
билан бошланган ишнинг хайрияти ҳам бўлмайди.
Қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилди. Тез кунда 
лойиҳага кўра бирин-кетин ишлаб чиқариш бинолари қад ростлай 
бошлади. Менга икки томондан, «Ахборот» таҳририяти ва ҳо-
кимиятдан қурилишнинг бориши, корхонанинг келажаги ҳақида 


9
Муҳаммаджон ОБИДОВ
лавҳалар тайёрлаб жўнатиш топшириғи бериб туриларди. Қува ка-
би аҳолиси зич бўлган туманда замонавий корхона барпо бўлиши-
дан оддий фуқаро сифатида ҳам қувонардим. Чунки ип йигирув, 
тўқув, тикув цехларида асосан қишлоқ аёллари ишлайдилар. 
Бунгача эса мен уларни далада ғўза чопиғидан пахта теримигача 
учратар, гарчи завқ билан ишласалар-да, юрагимнинг қаеридадир 
«Қани энди, шу опа-сингиллар ҳавоси мўътадил бўлган, ёруғ 
корхоналарда озода кийиниб, дастгоҳларни бошқарсалар», 
деган илинж бор эди. Шунинг учун ҳам «Қуватекс» тезроқ ишга 
тушишини жуда-жуда хоҳлардим. Бинолар қад ростлай бошлади-ю, 
ускуналардан дарак йўқ. Сабабини сўрасам, шартномага 
Ўзбекистон томонидан имзо чеккан «Пахтасаноатсотиш» Фарғона 
вилоят бошқармаси раҳбарлари гапни бошқа томонга бурадиган 
бўлдилар. Бундан юрагим ғаш тортди. Нега бундай қилишяпти? 
Шу сабаб бўлдими ёки ўзимдаги қизиқувчанликданми, аста-
секин қурилиш лойиҳаси, технологик жиҳозлаш дастури, уларни 
молиялаштириш асосларини ўрганишга киришдим.
Ўтган асрнинг 90-йилларида республикамизда бир меъ-
ёрий ҳужжат қабул қилинган эди. Унга кўра, хўжаликлар 
ўзлари етиштирган пахта ҳосилининг режада белгиланганидан 
ортиқчасини ўз ихтиёрлари билан сотишга ҳақли эди. Фарғона 
вилояти «Пахтасаноатсотиш» бирлашмаси бир неча туманларда 
шартномада кўрсатилган миқдордаги пахтадан ортиқча ҳосилни 
йиғиб, жами 14,5 минг тонна тола хом ашёсини Туркиянинг 
«Язекс» фирмасига сотиш ҳақида шартнома тузган. «Язекс» 
фирмасининг тўлов пулига эса йигирув, тўқув, тикув технологик 
линияларини сотиб олиш зарур эди. Режадан ортиқча пахта 
етиштирган хўжаликлар келгусида «Қуватекс» корхонасининг 
таъсисчисига айланиб, унинг даромадидан қўшган улушига кўра 
дивиденд олиб туриши кўзда тутилди. 
Бир қарашда Фарғонада жуда муҳим аҳамиятга эга лойиҳа 
амалга оширилаётгандек. Лекин кутилмаганда танганинг орқа 
томонини ифодаловчи ҳужжатлар қўлимга тушиб қолди. Папка 
ичидаги шартнома, дастур, юк жўнатиш варақалари ва ҳоказо 
ҳужжатларни то тонгга қадар ҳижжалаб бир неча мартадан 
ўқиб-ўрганиб чиқдим. Янги дафтар олиб, керакли жойларини 
аввал аслича, сўнг таржима қилиб ўзбекчада ёздим. Рақамларни 
такрор ва такрор ҳисобладим, солиштирдим, фойда-зарарни 
чўтга туширдим. Масаланинг ичига қанчалар чуқурроқ кириб 
борар эканман, юрагимни шунчалар қўрқув ва нафрат босарди. 


10

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling