Муҳаммаджон обидов журналист суриштируви: тажриба ва таҳлил


МУАММОНИНГ ИЛДИЗИ ҚАЕРДА?


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/45
Sana28.12.2022
Hajmi1.59 Mb.
#1021836
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   45
Bog'liq
jurnalistik-surishtiruv

МУАММОНИНГ ИЛДИЗИ ҚАЕРДА?
Андижон вилоятидан қайтаётган эдик. Ярим тун. Ёмғир 
савалаб «уряпти». Машина чироқлари узоқни ёритолмасди. 
Тасвирчи Шуҳратжон уйқуга кетган. Чарчаган-да, ахир. Хонобод 
кабель заводининг янги маҳсулоти, Шарқий ҳарбий округнинг 
Қўрғонтепа туманидаги бўлинмасида адиб Саид Аҳмад билан 
бўлиб ўтган учрашув, андижонлик йўлсозларнинг Наврўз 
байрамига туҳфаси каби мавзуларда ғоят тезкор, аммо қизиқарли 
репортажларни шу куннинг ўзида тасвирга туширди. 
– Автойўлни эртага қолдирсак-чи, – деди Шуҳратжон 
ҳарбий қисмдан чиққач ийманибгина. 
Лекин воқелик кутиб турмайди. Ҳисоб-китобга кўра, Хонобод 
ва Андижон томондан бир-бирига қараб йўлни кенгайтириб, 
янги асфальт босиб ва белгиларни чизиб келаётган қурувчилар 
айнан шу бугун, тушдан кейин бир нуқтада учрашиши керак. 
Иш жараёнлари ҳақида аввалдан тасмага туширилган лавҳалар 
бор эди. Аммо репортажнинг асоси – туташув лаҳзалари бўла 
олади холос. Биз ана шу дақиқаларни кутдик ва тунни кучли 
прожекторларда ёритиб бўлса-да, ғалаба онлари, йўлсозлар, 
аҳоли қувончи акс этган такрорланмас лаҳзаларни видеотасмага 
муҳрлардик. Стендап, интервьюларга ҳам улгурдик. Мана, энди 
толиққан Шуҳратжон енгил-енгил ҳуррак тортиб, ухлаб ётибди.
Қува марказидан ўтиб, Марғилон томонга бурилганимизда 
йўл четида қизил чироқлари ўчиб-ёниб турган «Нексия» ёнидаги 
уч нафар одам бараварига хавотирли ҳаракатлар билан қўл 
силтади. 
Тўхтадим. 
– Ука, бензин борми сизда? – сўради шошиб-шошиб улардан 
бири. 
– Ҳа, бакда бор, лекин у шланкада чиқмайди-ку.
– Дарвоқе, шундай... – ҳафсаласи пир бўлди унинг.
– Машинада опамиз бор, ўзимиз Қўшкечик қишлоғиданмиз. 
Опамиз қаттиқ бетоб бўлиб қолдилар. Фарғонага олиб бориб 
қўйинг, жон ука, қанча десангиз берамиз!
Учовлон бир-бирига сўз бермай шу гапни такрорларди. 


16
ЖУРНАЛИСТ СУРИШТИРУВИ: тажриба ва таҳлил
Тушундимки, вазият қалтис. Ҳар дақиқа ғанимат. Мен 
машинани уларнинг «Нексия»си олдига олиб бордим. Вой-
войлаб ётган аёлни аранг кўтариб, бизнинг машинага олиб 
ўтишди. 
– Шуҳратжон, сиз нариги машинада кутиб ўтиринг. Агар 
бензин топишса, Марғилонга етказишади. Бўлмаса, ўзим қайтиб 
келаман. 
Шуҳратжон тобелик билан «Нексия»га ўтирди. 
Бемор аёл, унинг икки укасини олиб, йўлга тушдим. 
Назаримда, ёмғир тезлашгандек эди. Энди йўл янада хирароқ 
кўринарди. 
– Эрта тонгда навбатга турдим. Кеч соат еттидан ўтганда, 
олдимда 5-6 та машина бор эди, заправкачи бензин тугади, 
деди. Роса алам қилди. Уйга келсам, опам қорним оғрияпти деб 
юмалоқланиб ётибди. Аввал 3-4 литр бўлса ҳам бензин қуйиб 
олиш учун роса югурдик. Қишлоқда сўраб-суриштирмаган 
одамимиз қолмади. Таваккал қилиб йўлга чиққан эдик... – 
Йигитларнинг бири шундай деб туриб, ғазаб билан сўкиниб 
юборди. 
– Ахир, бу қанақаси?! Ҳафта-ўн кунда бир машина бензин 
сотади заправкада. Кунлаб навбатда турсанг ҳам етмайди! 
Аёл баланд овозда дардли инграрди. 
– Ҳозир, ҳозир опа, етиб қолдик... 
Чарчоқдан асар ҳам қолмади. Йўлга киприк қоқмай 
тикиламан, газни босаман. 
– Войдод, чидамайман, ўламан! – аёл энди фарёд чекди. 
– Шофёр ука, босинг, босинг! 
Вилоят марказий шифохонасига аранг етиб келдик. 
Қабулхонадагилар аравачани чоптирганча лифтга етаклашди. 
Ортларидан мен ҳам кирдим. Бир фурсат ўтмай, аёлни операция 
хонасига олиб кириб кетишди. Бўлим бошлиғини танир эдим. 
Уйига қўнғироқ қилиб, аҳволни тушунтирдим. Тез етиб келинг, 
деб илтимос қилдим. 
Орадан чамаси икки соат вақт ўтди. Жарроҳ, яна бир 
ҳамшира йўлакка чиқдилар.
– Худо қайтиб берди. Аппендицит ёрилиб кетган экан. 
Шунчаям кеч олиб келасизларми?! 
Йигитлар бир нима демоқчи бўлдилар-у, ўзларини тийдилар. 
– Раҳмат, доктор, умрингиздан барака топинг. 
Уйга қай маҳал етиб келганимни билмайман. 


17

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling