Молия буйича саволлар
(молия соҳасида фаолият юритадиган раҳбар ходимлар учун мутахассисликлари буйича)
Ўзбекистон Республикаси “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонун (амалдаги) қачон қабул қилинган ва унинг асосий мазмуни?
жавоб: Ўзбекистон Республикаси “Бухгалтерия хисоби туғрисида”ги УРК,-404-сонли Қонуни (амалдаги) 2016 йил 13 апрелда қабул қилинган. Конуннинг мазмуни - бухгалтерия хисоботини ташкил этиш, юритиш ва хисоботни тузиш сохасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги 1Щ- 4611-сонли “Молиявий хисоботнинг ҳалкаро стандартга ўтиш буйича кўшимча чора тадбирлар” туғрисидаги қарорида қандай асосий мақсад кўзда тутилган?
жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги ПК-4611-сонли “Молиявий хисоботнинг халқаро стандартга ўтиш бўйича қўшимча чора тадбирлар” туғрисидаги қарорнинг мақсади - Молиявий хисоботнинг халқаро стандартига ўтишни жадаллаштириш орқали хорижий инвесторларни зарур ахборот мухити билан таъминлаш ва халқаро молия бозорларига кириш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, хисоб ва аудит сохалари мутахассисларини халкаро стандартлар бўйича тайёрлаш тизимини такомиллаштиришдан иборат.
Ўзбекистон темир йуллари”АЖ Молия бошқармаси фаолияти қайси хуқуқий-меъёрий ҳужжатлар асосида амалга оширилади ва уларнинг мазмуни?
жавоб: “Ўзбекистон темир йуллари”АЖ Молия бошқармаси ўз фаолиятини - Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия хисоби туғрисида”ги Қонуни, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хуқуқларини химоя қилиш туғрисида”ги Қонуни ва “Темир йул транспорта тўғрисида’ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президента ва Вазирлар Махкамасининг Фармонлари, Қорорлари ва Фармойишларига, “Ўзбекистон темир йўллари”АЖ Молия бошқармаси Низоми ва жамият фаолияти билан боғлик бошка хуқуқий-норматив хужжатларга асосан амалга оширади хамда жамиятнинг молиявий фаолиятини бошқаради, молиявий режалаштириш, бухгалтерия хисоби ва хисоботлари юритилишини мувофиклаштиради.
“Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби хамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан “Ўзбекистон темир йуллари”АЖ ва унинг таркибига кирувчи корхоналар харажатлари кандай гуруҳланади?
Do'stlaringiz bilan baham: |