жавоб: “Махсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби хамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низомига (УзР ВМнинг 1999 йил 5 фералдги 54-сонли қарори билан тасдиқланган) “Ўзбекистон темир йуллари”АЖ ва таркибига кирувчи корхоналарда барча харажатлар қуйидаги гурухдарга ажратилади:
- Махсулотларни ишлаб чикариш таннархига кирадиган харажатлар (моддий,
1
мехнат, ёқилғи, электр энергияси, амортизация, капитал таъмирлаш ва бошқа харажатлар);
Давр харажатлар (сотиш, маъмурий ва бошқа операцион харажатлар);
Молиявий фаолят бўйича харажатлар (дивиднет, фоизлар, курс тафовутлари ва бошка харажатлар);
Фавқулотда зарарлар.
Бухгалтерия хисобининг миллий стандартларига асосан қандай хисобот шакллари мавжуд ва уларнинг асосий мазмуни?
жавоб : Бухгалтерия хисобининг миллий стандартлариг асосан молиявий хисоботнинг қуйидаги шакллари мавжуд :
а) бухгалтерия баланси — 1-сон шакл;
б) молиявий натижалар тўғрисидаги хисобот — 2-сон шакл;
г) пул окимлари тугрисидаги хисобот — 4-сон шакл;
д) капиталдаги узгаришлар тўғрисидаги хисобот —5 сон шакл;
Бухгалтерия баланси — бухгалтерия хисоботини аниқ хисобот санасида якунловчи, маблагларнинг сарфланиши, манбаи ва мақсадини таърифловчи, жамловчи, умумлаштирилган жадвалда пул хисобида акс эттирувчи хужжат.
Молиявий натижалар тугрисидаги ҳисобот - умумхўжалик (одатий) фаолиятдан ва фавқулодда вазиятлардан, тухтатилган фаолиятдан олинган даромадлар ва зарарлар моддаларини, хамда хисоб бахосидаги ўзгаришларни, хисоб сиёсатидаги ўзгаришларни ва молиявий натижалар тўғрисидаги хисоботдаги мухим жиддий хатоларни тузатишларни хам ёритиб бериш тартибини белгилайди
Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот - пул маблағлари харакати нуқтаи назаридан корхонанинг молиявий ресурсларидаги барча ўзгаришлар акс эттирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |