Муаммо бу ечилиши лозим бўлган масала ёки вазифа


Фаннинг ижтимоий-маданий мўлжаллари


Download 16.85 Kb.
bet3/3
Sana18.06.2023
Hajmi16.85 Kb.
#1581242
1   2   3
Bog'liq
Билет23

Фаннинг ижтимоий-маданий мўлжаллари. Фан – дунё ҳақидаги билимларни ишлаб чиқариш технологияси. Ҳар қандай ишлаб чиқаришда бўлганидек, фанда ҳам ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини таъминлаш талаб этилади. Ҳақиқат – ҳар қандай илмий маҳсулот эга бўлиши талаб этиладиган ва фан ўзида мавжуд барча воситалар билан таъминлаши шарт бўлган энг муҳим сифат хоссаси. Олим учун ҳақиқат у ўз фаолиятида эришишга ҳаракат қиладиган энг олий қадриятдир.
«Соф» фан тарафдорлари фундаментал фан ҳам ижтимоий фойдали эканлигини исботлаб, жамоатчилик фикрига таъсир кўрсатишга ҳаракат қиладилар. Уларнинг фикрича, фундаментал тадқиқотларнинг фойдаси улар билимларнинг умумий ўсишига, дунёқараш ва маданиятнинг ривожланишига кўмаклашиши билангина белгиланмайди. Мазкур тадқиқотлар амалий-утилитар мақсадларда ҳам зарур, зеро улар дарҳол бевосита фойда келтирмаса-да, лекин кейинчалик амалий тадқиқотлар ва ишланмалар таяниши учун илмий замин яратади.
Фан ва фалсафанинг мутаносиблиги. Фан ривожланишнинг юксак даражасига эришган бўлса-да, лекин амалда фалсафа билан узвий боғлиқ бўлиб қолмоқда. Улар фаол ўзаро таъсирга киришиб, бир-бирининг ривожланишига самарали таъсир кўрсатмоқда. Бу ҳол шу билан изоҳланадики, фалсафа далилий материалга, синовдан ўтган илмий маълумотларга таяниб, ўзининг мавҳум ғояларини борлиқ билан таққослаш имкониятига эга, фан эса, далилларни қайд этиш ва тавсифлаш билан чекланмай, янада асослироқ хулосалар чиқариш имкониятини қўлга киритади.
Download 16.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling