Муаммоларсиз ҳаёт БЎлмайди(МИ?) Мухлиса Акмал қизи
Муаммони ҳал этишнинг ажойиб йўллари
Download 1.43 Mb. Pdf ko'rish
|
Muxlisa Akmal qizi. Muammolarsiz hayot bo\'lmaydimi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ибратли ҳикоят.
Муаммони ҳал этишнинг ажойиб йўллари:
Бу йўллар билан сиз муаммони осон ва ўзгача усулда ҳал қиласиз. 1-ЙЎЛ: «ДЕКАРТ КВАДРАТИ» Бу йўлда қуйидаги 4 саволга жавоб беришингиз керак бўлади: – Шу иш юз берса нима бўлади? – Шу иш юз берса нима бўлмайди? – Шу иш юз бермаса нима бўлади? – Шу иш юз бермаса нима бўлмайди? Мана шу 4 саволга жавоб берсангиз, муаммонинг ечи- ми ўз-ўзидан кўринади. Чунки сиз муаммога тўрт тарафдан назар ташлаяпсиз. Кўпинча муаммога фақат бир тарафдан қараганингиз учун ҳал эта олмайсиз. 2-ЙЎЛ: АВТОМАТИК ХАТ. Бу йўл жуда ажойиб! Алоҳида бир хонага киринг. Қўлингизга қоғоз ва руч- ка олинг. Нима ёзишингизни аввалдан ўйлашингиз шарт эмас. Миянгизга келганини тўхтовсиз ёзаверинг, ёзаве- ринг. Бунга 20 дақиқадан 1 соатгача вақт кетиши мумкин. Ёзиш давомида ўзингизни ўйлантираётган саволларга жа- воб топасиз. www.ziyouz.com kutubxonasi 100 Ибратли ҳикоят. Чуқурдан қандай чиқилади? Кунлардан бир куни деҳқоннинг эшаги қудуққа тушиб кетибди. Эшак ёрдам сўраб нола қилибди. Югуриб келган деҳқон эшакни қудуқдан қандай чиқариб олсам экан деб роса бош қотирибди. «Эшагим қари. Тез орада ўлса ҳам ке- рак. Барибир ёшроқ эшак сотиб олмоқчи бўлиб юргандим. Қудуқ ҳам деярли қуриб қолган. Анчадан буён уни кўмиб ташлаш ва бошқа жойдан янгисини қазишни ўйлаб юрган- дим. Бир йўла ҳам қудуқни, ҳам эшакни кўмаман» деган қа- рорга келибди. У қудуқни кўмиш учун қўшниларини ёрдамга чақириб- ди. Ҳамма аҳиллик билан қудуққа тупроқ ташлай бошла- шибди. Эшак гап нимадалигини тушуниб, даҳшатли чинқи- рибди. Кейин бирданига ҳаммани ҳайрон қолдириб тинчиб қолибди. Яна бир неча белкурак тупроқ ташланганидан сўнг деҳқон пастда нима бўлаётганига қизиқиб қарабди ва ҳайратдан қотиб қолибди. Эшак устига тушаётган тупроқ- ни қоқиб ташлаб, оёғи билан тепкилаётган экан. Тез орада ҳаммани лол қолдириб қудуқдан сакраб чиқибди! Ҳаётда ҳам шундай бўлади. Ҳар сафар устингизга тупроқ тушганида уни қоқиб ташланг ва юқорига кўтарилинг! Фа- қат шундай қилиб қудуқдан чиқа оласиз. Сиз тўқнаш келган ҳар бир муаммо дарёдан ўтиш жойи- даги тош кабидир. Агар тўхтаб қолинмаса ва таслим бўлин- маса, ҳар қандай чуқур қудуқдан ҳам чиқиб кетса бўлади. Айнан бир хил вазият ким учундир тўсиқ, ким учундир эса ажойиб имконият бўлиши мумкин. Худди шунга ўхшаб ҳаётда ҳам турли одамлар бир хил вазиятни турлича баҳо- лашади. www.ziyouz.com kutubxonasi 101 Муваффақиятли бўлиш учун ҳеч бўлмаганда 51 фоиз ҳо- латда тўғри қарор қабул қилишингиз кифоя. Якуний қарорга келмагунингизча сизни шубҳалар азоб- га солади, ҳар сафар орқага қайтишга имконият борлигини эсга оласиз ва бу самарали ишлашингизга йўл қўймайди. Аммо ўзингизни ишга бағишлашга қарор қилган лаҳзадан бошлаб омад сиз томонда бўлади. Кутилмаган муваффақиятлардан ҳайратда қоласиз. Ни- магаки қобилиятли бўлсангиз, ниманики орзу қилсангиз – уни амалга оширишни бошланг. Дадиллик инсонга куч беради. Танловни пайсалга солаётган одам, шаксиз, унинг ўрни- га вазият тақозо қилган қарор билан кифояланишига тўғри келади. Инсон феъли мураккаб вазиятларда танлов қилишга тўғри келганда яққол намоён бўлади. Рақобат дунёсида яшаб қолишингиз, сўнгра ривожла- нишингиз керак, шунинг учун ўзингизда ишбилармонлик кўникмаларини шакллантиринг. Фақат самарали ва ўз вақ- тида қабул қилинган қарорлар муваффақият келтиради. www.ziyouz.com kutubxonasi |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling