Муаммоли маруза матни молия фанидан


солинадиган жарималар сўммалари ва ҳоказолар


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/154
Sana19.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1601135
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   154
Bog'liq
Moliyа

солинадиган жарималар сўммалари ва ҳоказолар.


201 
Ўзбекистон Республикаси ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги 
пенсия жамғармасига суғурта бадаллари миқдорлари. 
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан меҳнатга ҳақ тўлаш 
жамғармасининг умумий сўммаси % ларда белгиланади.
Суғурта бадалларининг ҳисоблаш ижтимоий суғурта жорий қилинган 
ишловчиларини барча категорияларини иш ҳақи фондига белгиланган тарифдан 
келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. 
Суғурта бадаллари солиқларни ушлашни ҳисобга олмаган ҳолда, 
молиялаштириш манбаларидан қатъий назар амалдаги қонунчиликка мувофик 
чикарилган низомлар, қарорлар ва бошқа меъёрий хужжатларга кура мазкур 
корхона томонидан аниқланадиган иш ҳақларининг барча турларига 
ҳисобланади. Суғурта бадаллари қуйидаги турдаги тўловларга ҳисобланмайди: 
Фойдаланилмаган таътил учун компенсациялар; 
Ишдан бушаш чогидаги чиқиш нафақаси; 
Моддий ёрдам курнишида бериладиган пул нафақаларини хар хил 
турларига; 
Компенсация тўловларига; 
Бепул овкатлар қийматларига ва бошқалар. 
Пенсия фондининг асосий вазифалари: 
Пенсияларни 
ва 
болалар 
пенсиясини 
тўлаш, ҳамда 
уларни 
молиялаштиришни ташкил этиш учун маблағларни марказлаштириб йигиш ва 
жамлаш. 
Узоқ муддат асосида республика ва маҳаллпй режаларида аҳолини 
ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун молиялаштиришда катнашиш. 
Ўз-ўзини молиялаштириш принциплари ва тижорат фаолияти асосида 
фонд маблағларини кенгайтириб кайтa ишлаб чиқариш. 
Пенсия фондининг функциялари: 
Давлат ижтимоий суғуртанинг бадаллар микдорини аниқлашда катнашадн; 
Суғурта бадалларини уз вақтида ва тўлиқ келиб тушишини, ҳамда тўғри 
сарфланишини назоратини таъминлайди; 
Нафақа таъминотини ривожлантириш ва ижтимоий режаларни ишлаб 
чиқиш бўйича таклифларни тайёрлашда катнашади; 
Фондга қарашли вазифалар компенсациясига ҳалқаро ҳамкорликни амалга 
оширади. 
Бозор иқтисодиёти шароитида аҳоли миграцияси тенденцияси тез ошиб 
бормоқда. Шунииг муносабати билан маблағларни тез орада аниқ бир худудга 
утказиш зарур бўлади. Тижорат фаолиятининг ҳисобида фондга қўшимча маблағ 
топишга ҳaм рухсат берилади. Маошларнинг ўсиб бориши ва яшаш шароити 
кимматлашиб бораётганлиги муносабати билан пенсияларнинг миқдори ҳам 
ўзгариб туради. Пенсия фондининг маблағлари маҳаллий банклар счётларида 
тўпланади, марказдан зса фақатгина керакли тўлов топшириқномалари 
берилади. 
Ўзбекистон Республикаси ижтимоий таъминот вазирлиги хузуридаги 
пенсия фондининг маблағлари банк муассасаларидаги жорий ҳисоб 
варақаларида сақланади. Ҳисоб вараклар Ўзбекистон Республикасининг 
Марказий банки пенсия жамғармаси билан келишилган ҳолда белгилайдиган 
тартибда очилади. Пенсия фондининг маблағларидан пенсиялар, вақтинчалик 


202 
мехнатга лаёқатсизлик, хомиладорлик ва фарзандни тутиш, фарзанднинг 
туғилишидаги ва дафн қилиш маросими учун нафақаларнинг тўланиши 
харажатлари маблағ билан таъминланади. 
Пенсия фонди идоралари пенсия фонди бюджетининг ижро этилиши 
бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тасдиқлаган бюджетдаги 
корхона ва ташкилотлар учун бухгалтерлик ҳисобининг ҳисоб варақлари 
режасини қўллаган ҳолда ҳисоб юритадилар ва йилнинг хар чорагида пенсия 
фонди бюджетининг ижро этилиши ҳақида молиявий ҳисоботларни тузадилар. 
1994 йил охирида республикамизда Миллий хусусийлаштириш 
инвестиция фонди ташкил этилди. 
Инвестиция фондининг асосий вазифаси купчилик инвесторларнинг 
маблағларини 
сафарбар 
қилиш 
ва 
уларни 
фонд 
номидан 
хусусийлаштирилаётган корхоналар акцияларига, бошқа қимматли қоғозлар ва 
омонатларга жойлаштиришдан иборат. 
1995 йил 1 августга кадар Инвестиция фонди республиканинг турли 
вилоятларида узининг 10 таксимоти филиалини ташкил этди. 
Миллий Инвестиция фонди ва унинг филиалари хузурида 13та фонд 
дўкони очилди. Фонд филиалари ва фонд дўконлари тармоғи янада кенгаяди. 
Миллий хусусийлаштириш Инвестиция фондининг ўзига хос хусусияти 
(учун узаро фонд ҳисобланганлиги учун) янги эмиссиялари жойлатириш нули 
билан капиталини тухтовсиз ошириб бориш, уз акцияларшш сотишдан тушгап 
пул ҳисобига купчилик эмитентларнинг киммали қоғозларидаи ташкил 
топадиган мажмуани шакллантириш имкониятига эгалигидадир. 
Инвестиция 
фондннинг 
менежерлари 
мижозлар 
учун 
даромад 
келтиришнинг турли йўлларини таклиф этмоқда. 
Масалан, инвестор хар йили ё акциялар харид қилиб дивиденд олиши, ё 
орадан бир канча вақт утгач, акцияларни кайтариб топширгач, сотиш курси 
уртасидаг фарк ҳисобига даромад куриш мумкин. 
Хозирги 
кунда 
республикамизда 
траст 
операциялар 
яхши 
ривожланмаган. Бу 
куп 
жихатдан 
мазкур 
масала 
юзасидан 
қонунчиликнинг ишлаб чиқилмаганлиги билан боғлиқ. Уз навбатида бу ана 
шундай операцияларнинг янгилиги ва ўзига хос хусусиятлари билан изохланади. 
1995 йил 26 июль Президентимиз қарорларига мувофик («Кичик бизнес ва 
хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳақида») АЖ «Бизнес-фонд»и ишга 
тушди. Бизнес фонд республикамизнинг 174 туманида, Коракалпогистон 
Республикасида фаолият курсатиб келмокда. 
Пенсия фонди. Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий кафолатлаш борасида 
жуда катта ўзгаришлар содир бўлди. Бизда анъанавий шаклда бўлган 
ижтимоий таъминот урнига хорижда уз ютукларига эга бўлган пенсия суғуртаси 
жорий қилинди. Амалдаги қонунчиликка биноан пенсия суғуртасини мусткаил 
молия - кредит муассасаси, яъни пенсия фонди амалга оширади. 
ð
Пенсия фондини шакллантириш манбалари қуйидагилар ҳисобланади: 
ð
иш берувчиларнинг суғурта бадаллари; 
ð
ишловчиларнинг суғурта бадаллари; 
ð
давлат бюджетидан 
ð
Вақтинча буш пул маблағларини қимматли қоғозларга йуналтиришдан 
олинадиган даромадлар; 


203 
ð
фукаролар ва хуқуқий шахсларнинг ихтиерий бадаллари; 
ð
карз маблағлари; 
ð
бошқалар 
Пенсия фондини шакллантиришнинг асосий манбалари суғурта бадаллари 
ҳисобланади. Унинг тўловчилари қуйидагилар: 
1.Иш берувчилар: мулк шакли ва ташкилий хуқуқий шаклидан катьий 
назар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар; дехкон фермер хўжаликлари.
2. Бошқа бадал тўловчилар: юридик шахс бўлмаган, тадбиркор сифатида 
рўйхатдан ўтган фуқаролар; ишловчи фуқаролар. 
Суғурта бадалларини тўлашдан ногиронлар ва турли жамоатчилик 
ташкилотлари, ҳамда уларнинг ихтиёридаги корхоналар бирлашмалар ва 
муасасалар. 
Суғурта бадаллари тўловчилари ПФ вақилликларида рўйхатдан утишлари 
керак. ПФ га суғурта бадалларининг қуйидагича тарифлари мавжуд: 
• хуқуқий шахслар учун улардаги иш ҳақи фондига нисбатан 36%; 
• хуқуқий шахслар учун ялпи даромадидан 0,5 %; 
• ишловчилар учун иш ҳақларидан 2,0% 
Иш берувчилар бадаллар бўйича харажатларни махсулот таннархига 
киритадилар. Хуқуқий шахслар бадалларни бир ойда бир марта, тўлаш ойга ҳақ 
олиш учун белгиланган муддатда тулайдилар. Шундай тартибда иш берувчилар 
ишловчилардан мажбурий суғурта бадалларини ҳисоблайдилар ва ушлаб 
қоладилар. Ортикача туланган бадал сўммалари кейинги тўловлар ҳисобига 
утказилади ёки тўловнинг оризасига биноан ариза берилган кундан бошлаб ун 
кунлик муддат ичида унинг ҳисоб ракамига кайтарилади. 
Фонднинг маблағлари қуйидаги йуналишлар бўйича сарфланади: 
q
пенсиялар тўлаш; 
q
икки ёшдан катта болалар учун нафақалар тўлаш; 
q
ногиронлар ва карияларга моддий ёрдам кўрсатиш; 
q
ногиронлар, пенсионерлар, болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш 
бўйича дастурларни молиялаштириш; 
q
чернобўлчиларга компенсацион тўловлар; 
q
вақтинча мехнатга лаёкатини йўқотиш бўйича нафақа тўловлари; 
q
хомиладорлик ва тугиш билан боғлиқ нафаклар; 
q
бола тугилгандаги бир марталик мукофот пули; 
q
бола икки ёшга тулгунча тарбиялаш билан боғлиқ таътил давридаги 
ойлик нафақалар; 
q
дафн учун ижтимоий нафақалар; 
q
санатория, курортларда даволаниш ва дам олиш учун йўлланмаларга 
тўлаш; 
q
суғурталанувчилар балансидаги санатория профилакторияларни, болалар 
ва усмирлар учун санатория ва согламлаштириш оромгохларни сақлаш. 
Мазкур харажатлар суғурталанувчи бухгалтерияси орқали амалга 
оширилади. ПФнинг бюджети Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 
томонидан тасдикланади. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling