Муаммоли маруза матни молия фанидан


Янги тарихий мактаб концепциялари


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/154
Sana19.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1601135
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   154
Bog'liq
Moliyа

Янги тарихий мактаб концепциялари. 
1870 йилларда янги тарихий мактаб вужудга келдики, унга немис олимлари (Г.Шмоллер, 
М.Вебер, А.Вагнер ва бошқалар) асос солдилар. Давлат молиясини тадқиқ этиш билан кўпроқ 
А.Вагнер шуғулланди ва «давлат ёрдамида капитални жамғаришнинг янги имкониятлари» 
ҳақидаги фикр ва мулоҳазаларни таклиф этди. Давлат фаолияти ҳажмини (маъмурий, ижтимоий-
маданий, инвестицион ва ҳ.к.) кенгайтириш нуқтаи назардан келиб чиқиб у солиққа тортишнинг 
9 та тамойилини ишлаб чиқди ва уларни тўртта бўлимга гуруҳлаштирди: 
- етарлилик ва ҳаракатчанлик; 
- тегишли манба ва объектнинг танлаб олинувчанлиги
- умумийлик ва тенглик; 
- аниқлик, қулайлик ва арзонлик. 
Моҳиятан ушбу тамойиллар илгаридан маълум бўлган А.Смитнинг тамойиларини 
тўлдирди. Буржуа сиёсий иқтисодий классиклари кетидан А.Вагнер ҳам «молия – давлат 
томонидан мамлакатда даромадлар ва бойликни адолатли тақсимлашга эришиш учун 
ишлатилади» – деган хулосага келди. 
Классик иқтисодчилар асарларидаги молиявий муаммолар. 
 
XIX аср ўрталаридан ва унинг охирига қадар молия фани марксистик дунёқараш таъсири 
остида эди. Капитализм шароитида молиянинг моҳияти, алоҳида молиявий категорияларнинг 
роли ва аҳамияти классик иқтисодичилар томонидан ишлаб чиқилди. Мазкур иқтисодчиларнинг 
давлат молиясига бағишланган йирик махсус ишлари бўлмасада, капитализм молиявий 
муаммоларининг айримлари қатор ишларда XIX аср ўрталарида Англия бюджети, 1840 йилларда 
Пруссия ва француз бюджетларининг тавсифига оид кўп сонли мақолаларида кенг ёритишган. 
Классик иқтисодчилар монополистик капитализмга қадар бўлган даврдаги давлат бюджетининг 
синфий хусусиятини очиб берди, давлат ноишлаб чиқариш (унумсиз) харажатларнинг 
ўсишининг халққа қарши хусусиятини ёритди, давлат заёмлари ва солиқларнинг баоғлиқлигини 
кўрсатиб берди. 
Капиталнинг дастлабки жамғарлиши усулларини ўрганар экан, классиклар улар 
таркибига биринчи навбатда молиявий усулларни – давлат харажатлари, давлат кредити ва солиқ 
тизимини киритди. Айнан шу усуллар капитал жамғарилишининг тез ўсишини таъминлади ва 
капиталистик ишлаб чиқаришнинг муттасил ўсиши учун моддий асос яратди. 
Классик иқтисодчилар муҳим молиявий категория бўлмиш – солиқларга алоҳида эътибор 
бердилар. Солиқларнинг моҳиятини ўрганар экан, улар доимо «солиқ - барча меҳнаткашларни 
қўшимча эксплутация қилишнинг қуролидир», деб ҳисоблаб келдилар. Солиққа тортиш 
тизимини тадқиқ этишда классик иқтисодчилар кўпроқ тўғри солиқларга ва аввало, даромад 
солиғига эътиборни қаратди ва солиққа тортишнинг прогрессив шаклларини ёқлаб чиқди. 
Давлат бюджетининг моҳиятини таҳлил қилар экан, классик иқтисодчилар «бюджетнинг 
асосий масаласи - унинг харажат ва даромад қисмининг ўзаро нисбати, яъни бюджет қолдиғи 
(тақчиллик ёки ортиқчалик)ни аниқлашдир» деб ҳисоблади ва айнан бюджет қолдиғи солиққа 
тортишнинг камайиши ёки оширилишини белгилашини таъкидлади. 
Бироқ классик иқтисодчиларнинг «молия сиёсати таъсири остида амалга ошувчи капитал 
жамғарилишининг бориши билан ишчилар синфи шароити ёмонлашади» деган хулосаси 
асосланмай қолди. Классик иқтисодчилар давлат ва давлат молиясининг фойда, фоизлар, рента 
ва иш ҳақи ўртасидаги нисбатларни ўзгартира олиши имкониятларини инкор этди. Бундан 
ташқари классик иқтисодчилар ортиқча ишлаб чиқариш цикли инқирозларини таҳлил қилишда 
давлатнинг иқтисодий, шу жумладан молиявий сиёсатини бўшаштирмаслиги лозимлигини 
таъкидлади. 
XIX аср охири XX аср бошлари марксистик ғояга қарши бўлган «юқори фойдалилик 
назарялари»нинг кенг тарқалиши билан хусусиятланади. Мазкур оқим молия соҳасини ҳам 
қамраб олди. Унинг асосчилари фикрларининг турли туманлигига қарамай меҳнатнинг қиймат 
назариясига қарши чиқдилар, уни харидорлар ҳоиши билан бегиланувчи баҳо таҳлили билан 
алмаштириш таклифини бердилар. Қатор муҳим молиявий категориялар, жумладан, давлат 
харажатлари ва солиқлар ушбу оқим вакиллари томонидан давлат ва хусусий шахслар ўртасида 


58 
бўладиган кўп сонли битимлар сифатида талқин этилдики, бунга давлат хизматларининг юқори 
фойдалилиги солиқлар юқори фойдалилиги билан бевосита мутаносиблашуви лозим. 
1-жаҳон урушига қадар иқтисодий фан эркин тадбиркорлик тамойилига асосланган ҳамда 
давлат молиясининг мамлакат иқтисодиётига аралашувига қарши чиқди. Ишлаб чиқариш ва 
тақсимотни тартибга солиш 1-жаҳон уруши йилларидаёқ амалга ошрила бошланди. Ушбу 
жараён 1929-1933 йиллардаги жаҳон иқтисодий таназзули даврида янада кучайди. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling