Муаммоли маруза матни молия фанидан


Биринчидан, жамиятнинг ҳаётини яхшилаш ва ривожлантириш учун зарур бўлган асосий  вазифалар ва мақсадлар аниқланади ва белгиланади;  Иккинчидан


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/154
Sana19.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1601135
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   154
Bog'liq
Moliyа

Биринчидан, жамиятнинг ҳаётини яхшилаш ва ривожлантириш учун зарур бўлган асосий 
вазифалар ва мақсадлар аниқланади ва белгиланади; 
Иккинчидан, шу аниқланган бўлажак ва яқин келажакдаги вазифалар ва мақсадларга 
эришиш учун энг қулай, энг яхши натижа берадиган зарур бўлган чора-тадбирлар ишлаб 
чиқилади; 
Учинчидан, шу аниқланган ва белгиланган вазифаларни ташкил этиб бажара оладиган 
кадрларни топиб жой-жойига қўйишдир.
Иқтисодий сиёсат - хўжалик юритишнинг тамойиллари ва шакллари, иқтисодиётни 
ривожлантириш вазифаларини ечишдаги методлар, чора-тадбирлар ва фаолиятлар 
йиғиндисидир. Иқтисодий сиёсат жамият ривожланишининг турли босқичларида турлича 
бўлиши, иқтисодий ривожланиш даражасига қараб ўзгариб туриши мумкин. Иқтисодий сиёсат ўз 
ичига: 
- баҳо сиёсати; 
- пул сиёсати; 
- кредит сиёсати; 
- амортизация сиёсати; 
- молия сиёсати кабиларни олади.
Молиявий сиёсатини ишлаб чиқиш ва ҳаётга тадбиқ эътиш жараёнида давлатнинг олдида 
турган вазифаларни бажаришга, жамият иқтисодий манфаатларига таъсир этиш шарт-
шароитлари яратилади.
Молиявий сиёсат - бу молиявий ресурсларни жамлаш, уларни давлатнинг ўз функция ва 
вазифаларини амалга ошириш учун тақсимлаш ва ишлатиш шакл ҳамда усулларида тизимли 
намоён бўлувчи тадбирлар йиғиндисидир. Маълум мамлакатнинг молиявий сиёсати қатор 
омилларга: тарихий шароитлар, иқтисодиётнинг ривожланиш даражаси, сиёсий, иқтисодий ва 
ижтимоий мақсадлар, уларга эришиш муддатлари ва ҳаттоки миллий удумларга ҳам боғлиқ 
бўлади. Ижтимоий ҳаётнинг эволюцион ривожланиш ва давлат тузумининг барқарорлик даврида 
давлатнинг ички ва ташқи молиявий сиёсати мавжуд ижтимоий муносабатларни сақлаб қолиш ва 
ўзгартиришга йўналтирилган. Инқилобий ўзгаришлар даврида мавжуд тузумни тезроқ 
ўзгартиришдан манфаатдор сиёсий кучлар уни бузиш ва янги ижтимоий муносабатлар тизимини 
шакллантиришга йўналтирилган сиёсат олиб борадилар. Молиявий сиёсат - бу давлатнинг 


62 
иқтисодий сиёсатини таркибий қисми бўлиб, молиявий ресурсларни (манбаларни) жалб этиш, 
уларни тақсимлаш, ишга солиш ва фойдаланишга давлат орқали йўналтирилган барча чора-
тадбирлар йиғиндисидир. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling