Муаммоли маруза матни молия фанидан


Суғуртанинг ҳусусиятларини очиб берувчи белгиларини қуйидагича


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/154
Sana19.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1601135
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   154
Bog'liq
Moliyа

Суғуртанинг ҳусусиятларини очиб берувчи белгиларини қуйидагича 
келтиришимиз мумкин: 
Суғуртада тўсатдан, олдиндан кўзда тутилмаган ва енгиб бўлмайдиган 
ҳолатлар, яъни суғурта ҳолатлари эҳтимоли мавжудлиги билан асосланувчи қайта 
тақсимлаш пул муносабатлари юзага келади. 
Суғуртада 
кўрилган 
зарарни 
суғурта 
иштирокчилари, яъни 
суғурталанувчилар ўртасида қоплаш амалга оширилади. Зарарни бундай қоплаш 
усули зарар кўрувчи хўжаликлар сони доимо суғурта иштирокчилари сонидан кам 
бўлиш эҳтимоллигига асосланади, айниқса иштирокчилар сони етарлича катта 
бўлганда. 
Зарарни -бундай қоплашни ташкил қилиш учун мақсадга йўналтирилган 
суғурта фонди ташкил қилинади. Бу фонд суғурта иштирокчиларининг бадаллари 
ҳисобидан шакллантирилади. Суғурта фондининг маблаклари фақатгина уни 
ташкил қилган ўртасида ишлатилади, суғурта бадалининг ҳажми эса ҳар бир 
қатнашчининг зарарни қоплашдаги улушини билдиради. Шунииг учун, суғурта 
қатнашчиларининг доираси қанчалик кенг бўлса, суғурта бадалининг ҳажми 
шунчалик оз ва суғурта ҳам самарали бўлади. Агарда суғуртада миллионлаб 
суғурталанувчилар иштирок этса ва юз миллионлаб объектлар суғурталанса, у 
ҳолда минимал бадаллар ҳисобига максимал зарарларни қоплаш имкони пайдо 
бўлади. 
Суғурта зарарларни қоплашни ҳудудий бирлик ва малум вақт давомида амалга 
оширишни кўзда тутади. Бунда йил давомида суғурталанувчи хўжаликлар 
ўртасида суғурта фондини ҳудудлар бўйича самарали қанта тақсимлаш учуи 
етарлича катта ҳудуд ва анчагина суғурталашга тегишли объектлар талаб қилинади. 
Фақатгина мазкур шартга риоя қилиш билангина катта ҳудудларни қамраб 
олувчи табиий офатлар етказган зарарларпи қоплаш имкони бўлади. 
Зарарни суғурта ёрдамида қоплаш маълум вақт давомида амалга оширилади, 
чуики ихтиёрир суғурта доимо муддат билан чегараланади. 
Суғурта - бу унинг қатнашчилари ўртасида кўрилиши мумкин бўлган 
зарарларни қоплашга мўлжалланган мақсадли суғурта фондларини бадаллар 
ҳисобидан шакллантириш билан боглиқ бўлган қайта тақсимлаш муносабалтари 
йиғиндиси. 
Суғуртанинг иқтисодий моҳиятига унинг функциялари мос келади. Улар 
суғуртани 
молия 
тизимининг 
бир 
бўрини 
сифатида 
ҳусусиятларини 
ойдинлаштиришнинг ташқи шакллари ҳисобланади. 
Суғуртанинг тўртта функцияси мавжуд: 
1. Таваккалчилик. 
2. Олдини олиш. 
3. Жамғарма. 
4. Назорат. 
Асосийси таваккалчилик функцияси ҳисобланади, чунки суғуртавий 
таваккал зарар эҳтимоллиги сифатида талофат кўрган хўжаликларга пуллик ёрдам 
кўрсатиш бўйича суғуртанинг асосий йўналиши билан бевосита боғлиқ. Айнан 
таваккалчилик функциясининг амал қилиш доирасида суғурта иштирокчилари 
ўртасида бўлиши мумкин бўлган суғурта ходисалари оқибатлари билан боғлиқ 
пул шаклидаги қийматнинг қайта тақсимланиши рўй беради. 


176 
Олдини олиш функцияси суғурта фонди маблағларининг бир қисми 
ҳисобидан суғурта таваккалчилигини камайтириш бўйича тадбирларни 
молиялаштиришга йўналтирилган. 
Ҳаёт суғуртасида суғурта категорияси кредит категорияси билан ҳаётни 
маълум муддатгача суғурталаш шартномалари бўйича маблағларни жамғаришда 
анча яқинлашади. Ҳаёт суғуртаси орқали пул маблағларини жамғариш оилавий 
шароитда суғуртавий ҳимояга бўлган эҳтиёж билан боғлиқдир. Шу билан суғурта 
жамғариш функциясини ҳам бажариши мумкин. 
Суғуртанииг назорат функцияси суғурта фондини қатъий мақсадли 
шакллантирилнши ва унинг маблағларидан тўғри фойдалаиишдан иборат. 
Мазкур функция юқоридаги уч специфик функциялардан келиб чиқади ва 
конкрет суғурта муносабатларида улар билаи бирга иамоён бўлади. Назорат 
функциясига мос равишда қонунчилик ва инструктив хужжатлар асосида 
суғурта амалларини тўғри бажарилиши устидаи молиявий суғурта назорати 
амалга оширилади.

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling