Муаммоли маруза матни молия фанидан


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/154
Sana19.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1601135
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   154
Bog'liq
Moliyа

 
Якуний молиявий назорат амалга оширилган молиявий операцияларнинг тўғрилиги, 
қонунийлиги ва мақсадга мувофиқлигини текшириш ва тафтиш қилиш шаклида ташкил 
қилинади. Унинг асосий вазифаси моддий, меҳнат ва молиявий ресурслардан фойдаланишдаги 
камчиликлар ва хатоликларни аниқлаш, етказилган зарарни қоплаш, айбдор шахсларни маъмурий 
ва моддий жавобгарликларга тортиш, келгусида молиявий интизомни бузиш холларининг олдини 
олиш бўйича чора-тадбирлар қабул қилишдан иборат. 
Молиявий назорат механизми такомиллашиб ва ривожланиб бормоқда. Уларнинг олдига 
иқтисодиётнинг молиявий ва соғломлаштириш мамлакатдаги ўзаро молиявий алоқаларни 
такомиллаштиришга йўналтирилган янги вазифалар қўйилмоқда. 
2. Хўжалик юритиш амалиётида баҳо, иш хақи, кредит ва молия категориялардан 
комплекс фойдаланишнинг зарурлиги. 
Молия қийматни тақсимлашда иштирок этиб, бахо, иш хақи, каби категориялар билан 
чамбарчас боғланган холда иштирок этади. Бахо махсулот қийматининг пулдаги ифодаси бўлиб 
қиймат шакли ва тақсимланиш объекти бўлиши ёрдамида иқтисодий дастак сифатида амал 
қилади. Айнан бахо муомиладаги пул маблағларининг аниқ миқдорини аниқлаб, иқтисодиётнинг 
турли секторлари ва жисмоний шахслар ихтиёжини белгилаб беради.
Бахо махулотни яратишга кетган ижтимоий зарур меҳнат сарфи, аниқроғи эхтиёжни 
қондира олгани сабабли бозорда тан олинган мехнат сарфи хисобланади. Чунки мехнатни бир 
қисмини, агарда керакли бўлмаса, бозор инкор этади ва шу қисм қийматни яратишда иштирок 
этмайди. 
Иқтисодиётда шундай омиллар борки, улар бозорни турларидан, харидор ва 
сотувчиларнинг хохиш-ихтиёридан қатъий назар бахо учун объектив асос бўлади. Шундай омил 
махсулотнинг қийматидир. Бахонинг шакилланишида махсулотнинг ишлаб чиқаришдан тортиб, 
истмеъмолга еткунча бўлган мехнат сарфлари иштирок этади. Буларга ишлаб чиқариш ва тижорат 
харажатлари киради. Махсулот қийматига қўшимча махсулот қиймати киради. У махсулот 
сотилгандан сўнг махсулот эгаларига ва уни сотилишини уюштирган фирмаларга фойда шаклида 
тегади. 
Қиймат бахонинг объектив асоси бўлсада, уни шакиллантирувчи ягона омил эмас. Шу 
сабабли бахо бошқа омиллар таъсирида қийматдан юқорига ёки пастга қараб харакат қилади.
Баҳо бозор иқтисодиётининг категорияси бўлиб, махсулотлар айирбошлаганда 
муносабатларни англатади. Хўжалик юритишда бахо мухим иқтисодий восита хисобланади ва 
дастак деб қаралади. Бахо ва молия қийматларни тақсимлаш жараёнида чамбарчас боғланган 
холда харакат қилишади. 
Баҳо ва мисоллар барометр каби, бозор холатини кўрсатиб туради, бахо пасайиб кетса, 
махсулот бозори касалликка йўлиққан бўлади, махсулот нафсиз бўлиб, уни бошқа товар билан 
алмаштириш ёки унинг сифатини тубдан яхшлаш зарурлиги кун тартибига қшйилади. Бахонинг 
иқтисодий мазмуни унинг функциялари (вазифалари) яққол кўрсатиб беради. Бахо нимага 
тегишли бўлишидан қатий назар беш асосий фунцияни бажаради: 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling