Муаммоли маруза матни молия фанидан
Маъмурий молиявий назорат
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
Moliyа
Маъмурий молиявий назорат ни вазирликлар ва бошқармаларнинг назорат тафтиш бўлимлари амалга оширади. Бу органлар қуйи корхона ва муассасалар молиявий-хўжалик фаолиятининг текширувининг амалга оширадилар. Ички хўжалик молиявий назорат корхона, муассасаларнинг молиявий хизматлари(мухосибот, молия бўлимлари) томонидан амалга оширилади. Уларнинг функцияларига корхонанинг ишлаб чиқариш ва моиявий фаолиятини хамда унинг таркибий бўлинмаларининг текшириш киради. Жамоа молиявий назорати ни назоратини алохида жисмоний шахслар ихтиёрий равишда бажарадилар. 22 Мустақил молиявий назорат ни аудиторлик фирмалари амалга оширадилар. Назорат объекти бўлиб барча иқтисодий субъектларнинг фаолияти хисобланади. Амалга ошириш муддатидан келиб чиқиб, молиявий назорат бирламчи, жорий ва якуний назорат турларига бўлинади. Бирламчи молиявий назорат корхоналар молиявий режаларини, бюджет ташкилотларининг сметаларининг, бюджет лойихаларини ва бошқаларни тузиш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш босқичларида бажарилади. У хўжалик операцияларини амалга ошириш ва моддий, меҳнат хамда молиявий ресурслар норационал сарфланишнинг олидини олиш ва шу билан бирга корхона фаолиятига бевосита, билвосита зарур етказилишини бартараф қилишга ёрдам беради. Жорий малиявий назорат молиявий режаларнинг бажарилиши, хўжалик молиявий операцияларнинг бориши жараёнида амалга оширилади. Унинг вазифаси қилинган харажатлар, олинган даромадларнинг тўғрилиги, қонунийлиги ва мақсадга мувофиқлигини, бюджет билан алоқаларнинг тўлалиги ва муддатилигини ўз вақтида назорат қилишдан иборат. Мазкур назорат молия хизматлари томонидан хар куни йўл қўйилган хатоликларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф қилиш мақсадида ўтказилади. Оперативлик ва мосланувчанлик бу жараёнда биринчи даражалиахамият касб этади. Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling