Муаммоли маруза матни молия фанидан


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/154
Sana19.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1601135
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   154
Bog'liq
Moliyа

1. Ўз-ўзини молиялаштириш. Бунда корхоналар ўз харажатларини ўз 
молиявий ресурслари эвазига қоплайдилар. Уларнинг етишмаслиги шароитида 
улар харажатларни камайтириш ёки четдан жалб қилишга (молиявий бозордан) 
ҳаракат қиладилар. 
2. Кредитлаш. Бунда субъектлар харажатлари муддатлилик, тўловчанлик 
ва қайтарилиш асосида олинган банк кредитлари эвазига қопланади. 
3. Давлатдан молиялаштириш. Бунда барча харажатлар бюджет ва 
бюджетдан ташқари фонд эвазига қопланади. 
Амалда юқоридаги учала усулдан бароварига бир вақтнинг ўзида 
фойдаланиш мумкин. 
Узлуксиз молиялаштиришни таъминлашда молиявий резервлар катта 
аҳамиятга эга. Резервларнинг – турли кўзда тутилмаган ва фавқулодда ҳолатдан 
келиб чиқадиган ва ҳар қандай тангликдан чиқарадиган эҳтиёт қисм – 
кафолатдир. Резервлар моддий ва молиявий резервларга бўлинади: 
Молиявий резервлар – давлат ва хўжалик субъектлари пул 
ресурсларининг бир қисми бўлиб, ўз эгасининг айланма маблағлари оборотида 
вақтинча қатнашмайди, лекин ўз эгасининг хўжалик оборотига қайтиш 
имкониятига эга ва шунинг учун умумий пул оборотида сақланиб туради. 
Молиявий резерв фондларини шаклланиш усулларига кўра: 
- бюджет йўли билан; 
- тармоқ ичида норматив ажратма асосида; 
- корхона ичида ўз ўрни суғурталаш асосида; 
- махсус суғурта ташкилотлари орқали суғурталаш йўли билан 
тузилади. 
Молиявий резервлар: 
1. суғуртали (суғурта ташкилотлари орқали). 


36 
2. суғуртасиз (давлат бюджети ва бюджетдан ташқари фондларда, 
шунингдек, тармоқ миқёсида резерв фондларини тузиш орқали) бўлади. 
III. Молиявий бозор ҳақида тушунча. Молиявий ресурсларни жалб қилиш 
ва тақсимласида молиявий бозордан фойдаланиш. 
Маъмурий-буйруқбозлик тизимидан воз кечилган бозор иқтисодиёти 
шароитида молиявий ресурслардан узлуксиз фойдаланиш, уларни самарали 
инвестициялаш ва мақсадга мувофиқ йўналтириш муҳим аҳамиятга эга ва бу  
молиявий бозор ёрдамида таъминланади. Молиявий бозор молиявий ресурслар 
ҳаракатининг махсус шакли бўлиб, 
- қимматбаҳо қоғозлар бозори; 
- ссуда капитали бозори
- валюта бозоридан иборат. 
Молиявий бозорнинг амал қилишига объектив шарт-шароит бўлиб 
субъектларнинг молиявий ресурсларига бўлган эҳтиёжини қондириш 
манбаларининг мос келмаслиги ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда, халқ 
хўжалигида айрим корхона, бирлашмалар ёки хўжалик субъектларида ортиқча 
пул маблағлари бўлгани ҳолда бошқа бир субъектларда бу маблағларга 
муҳтожлик мавжуд бўлади. Молиявий бозор ана шу вақтинча бўш маблағларни 
йиғиш ва уларни самарали жойлаштиришда пул маблағларини эгалари 
(жамғарувчилар) ва улардан фойдаланувчилар (инвесторлар) ўртасида 
воситачилик қилади.

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling