Муаммоли маруза матни молия фанидан


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/154
Sana19.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1601135
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   154
Bog'liq
Moliyа

1. Облигация - қарз ҳақидаги қимматли қоғоз тури бўлиб, қатъий 
ўрнатилган фоиз ставкасига эга бўлган ва муддати етгач тўланиши лозим 
бўлган қарз мажбуриятидир. Одатда облигациялар давлат ҳокимиятлари орқали 
харажатларини қоплаш ва пул муомаласини тартибга солиш мақсадида 
чиқарилади. 
Облигациялар: 
- фоизли ва ютуқли; 
- қисқа, ўрта ва узоқ муддатли бўлади. 
Облигация мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини бермайди. Лекин унинг 
эгасига маълум муддатдан сўнг облигациянинг ҳеч бўлмаганда номинал 
қийматини қайтариб олиш ҳуқуқини беради. 
2. Акция – улушли қимматли қоғоз бўлиб, эгасига мулкка экалик 
ҳуқуқини беради. Акция эгаси корхона фойдасининг бир қисмини дивиденд 
шаклида олиш мумкин. Акциялар: 
- оддий 
- имтиёзли акцияларга бўлинади. 
Оддий акцияларда қатъий фоиз ставкалари бўлмайди. 
Имтиёзли акцияларда даромад қатъий ўрнатилган бўлиб, дивиденд 
тақсимланганда навбатдаги имтиёзли акциялар бўйича даромад тўланади. 
Имтиёзли акцияларнинг ставкалари: 
- ўсувчи 
- сузувчи (мойил бўлувчи) 
- дисконтли (пулнинг қадрсизланишини ҳисобга олувчи) 
- дивидендларни янги акцияларнинг қиймати билан тўлаш 
Қимматли қоғозлар бозори: 
- бирламчи; 
- иккиламчи бозорга бўлинади. 
Бирламчи бозорда янги чиқарилган қимматли қоғозлар сотилади. 


38 
Иккиламчи бозорда қимматли қоғозларни қайта савдо сотиғи амалга 
оширилади. 
Қимматли қоғозлар бирламчи ва иккиламчи бозорининг субъектлари: 
- эммитентлар; 
- жамғарувчилар – якка тартибдаги омонатчилар; 
- институционал инвесторлар (пенсия фонди, суғурта компаниялари
ХИФлар); 
- брокерлик, диллерлик, маклер фирмалари. 
Қимматбаҳо қоғозлар бозорида фонд биржалари муҳим ўрин эгаллайди. 
Уларнинг функцияларига қуйидагилар киради: 
қиммамтли қоғозларнинг актив олди-сотди операцияларини бажариш; 
- эммитентларга кечиктириб бўлмайдиган тадбирларни ўтказиш учун 
қўшимча молиявий маблағлар бериш; 
-ижтимоий ишлаб чиқариш таркибини ўзгаришига имконият берадиган 
молиявий ресурсларни қайта тақсимлаш; 
- жамғарувчиларга жамғарилган пул маблағларни энг фойдали, самарали 
жойлаштиришга ёрдам бериш. 
Молиявий бозор катта аҳамиятга эга: 
- биринчидан, ортиқча пул маблағларини (ишлаб чиқариш қувватини 
оширишга) тез ва қисқа муддатларда инвестициялаш имкониин беради. 
- иккинчидан, молиявий бозор орқали инвесторларга максимал фойда 
олишни таъминловчи корхона ва тармоқларнинг рвожланиши осонлашади. 
- учинчидан, молиявий бозор орқали капиталларнинг у тармоқдар бу 
тармоққа оқиб ўтиш фан-техника дастурларига, фан-техника ютуқларини тез 
тадбиқ этишга ёрдам беради. 
- тўртинчидан, молиявий бозор бюджет камомадини цивилизациялашган 
услда қоплаш имкониятини яратади. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling