Муаммоли маруза матни молия фанидан
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
Moliyа
- Bu sahifa navigatsiya:
- 11-Мавзу: Бюджет қурилиши ва бюджет жараёни. 119 Режа
Қўшимча адабиётлар: 1. Русак Н. А. , Русак В. А. Основн финансового анализа. Минск: ООО Миркаванне, 1995, - 196 с. 2. Бородина Е. И. , Голикова Ю. С. и др. Финансы предприлтий. Под ред. к. э. н. Бородиной Е. И. Уч. пос. для студентов. М. : "Банки и биржи", ЮНИТИ, 1995, - 208 с. 3. Герасименко Г. П. Финансовьш анализ. Уч. пос. М. : "ПРНОР", 1996,- 160с. 4. Ковалев В. В. Финансовьга анализ. Управление капиталом, вмбор инвестиций, анализ отчетности. М. : "Финансы и статистика", 1996. -180с. 5. Настольная книга финансиста/Под ред. В. Г. Панского - М. :Международний центр финансово-экономического развития, 1995. -325с. 6. Справочник финансиста предприятия/Под ред. А. А. Володина - М. :ИНФРА- М, 1996. - 237с. 7. Финансово-кредитнўй словарь. В 3 т. - М. : Финансы и статистика, 1994, 1996, 1998. 11-Мавзу: Бюджет қурилиши ва бюджет жараёни. 119 Режа: 1.Бюджет қурилиши ва унинг мазмуни. 2.Консолидациялашган бюджет тушунчаси. З.Бюджет жараёни. Бюджет жараёнининг босқичлари. 4.Бюджетни ижро этиш. Таянч иборалар: · Бюджет қурилиши; · Бюджет тизими; · Консолидациялашган бюджет; · Бюджет жараёни; · Бюджет жараёни босқичлари; · Бюджет ижроси; · Бюджет тақчиллигини бошқариш · Бюджетни режалаштириш. 1.Бюджет қурилиши ва унинг мазмуни. Давлат бюджети давлат молиясининг марказий бўғини бўлиши билан бир қаторда молия тизиминннг ҳам асосини ташкил этади. Давлат бюджетининг иқтисодий тузилиши ва мазмуни бевосита давлатнинг фупкция ва мажбуриятларидаи келиб чиқади. Чунки давлат жамиятни бошқариш учуи ўз олдига бир нечта вазифаларни қўядики, у вазифаларии молиявин маблағлар билан таъминлашда бюджет маблағлари хизмат килади. Давлат бюджети яхлит ҳукуматга хизмат килиши билан бир қаторда молиявий ресурсларни тармоқлараро қайта тақсимлашда, худудлараро, мулк шакллари аро қайта тақсимлашда ҳам бевосита иштирок этади. Масалан, тармоқлараро қайта тақсимлашда ҳар қандай иқтисодий тизимда ҳам айрим тармоқлар учрайдики, замон уларнинг даромадлари ўз ҳаражатларини қоплай олмасада, лекин улар ишлаб чикараётган товарлар, кўрсатаётган хизматлар ва бажараётган ишлар умумжахон аҳамиятига молик бўлган тадбирлар билан боғлиқцир. Бундай тармоқлар таркибига: энергетика, транспорт, спорт ва бошқалар кириши мумкин. Ушбу тармоқларга бюджет орқали юқори рентабелли тармоқларнинг молиявий ресурслари олиниб қайтадан тақсимлаб берилади. Ҳудудлараро қайта тақсимлаш жараёни ҳам худди тармоқлараро қайта тақсимлаш жараснидек амалга оширилади. Республикамиздаги давлат бюджети икки поғонали бўлиб у республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар йиғиндисидан иборатдир. Маҳаллий бюджетлар: вилоят бюджетлари, район ва шаҳар бюджетларидан таркиб топади. Барча иқтисодий категориялар сингари давлат бюджети жараёни ҳам бир нечта принципларга таянган ҳолда ўз фаолиятини амалга оширади. 1. Универсаллилик (кўп қиррали) - бу принципнинг маъноси шундаки, бюджетнинг барча даромадлар ва ҳаражатлар йиғиндиси гавдаланади. 2. Ягоналик принципи - бу принципнинг маъноси маҳаллий бюджетлар ва республика бюджети даромадлари ва ҳаражатлари бир ҳужжатда акс эттирилади ва фақат олий орган томонидан тасдиқлаб берилади. 3. Йиллик - демак, ҳар бир календарь йили учун битта бюджетнинг бўлиши шарт. 120 Бизнинг республикамизда бюджет йили календарь йили билан мос келади, лекин айрим мамлакатларда бюджет йили календарь йили билан мос келмайди. Масалан, АҚШда 1-октябрдан то 30-сентябргача. Японияда 1-апрелдан то 31- мартгача ва ҳ.к. Бюджет жараёни бир нечта босқичларда амалга оширилади: 1. Бюджет лойиҳасини ташкил этиш; 2. Бюджет лойиҳасини кўриб чиқиш; 3. Бюджетни тасдиқлаш; 4. Бюджетии ижро этиш босқичлари; Давлат бюджети ўз таркнбин тузилншпга кўра даромад ва ҳаражат қисмларидан ташкил топади. Давлат бюджети даромадлари: Кўпчилик ҳолларда айрим талабалар давлат даромадлари билан давлат бюджети даромадн ўртасига тенглкк белгисини қуйиб хато киладилар. Давлат даромадлари бюджет даромадларига нисбатан кенг бўлиб давлат бюджети даромади, нобюджет фондлар даромади ва давлат корхоналари даромадларини ҳам ўз ичига олади. Бозор иқтисоди ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибасидан маълумки, ҳар қандай цивилизациялашган давлатнинг бюджет даромадининг асосий қисмини солиқлар ташкил этади. Масалан, АҚШда - 80 фоиз. Японияда - 83 фоиз, Францияда, Швейцарияда - 90 фоиз ва хоказо. Бугунги кунда республикамиз давлат бюджетининг карийиб 90-95 фоизини солиқлар ва солиқ функциясини бажарувчи мажбурий йикимлар, тўловлар ҳисобига шаклланмокда. Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling