Муаммоли маруза матни молия фанидан


Консолидациялашган бюджет тушунчаси


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/154
Sana19.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1601135
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   154
Bog'liq
Moliyа

 
2.Консолидациялашган бюджет тушунчаси. 
Бюджет муносабатлари деб республика, худудий ва махаллий давлат 
органларининг акционер ва бошқа корхоналар, шунингдек аҳоли билан 
марказлашган пул фондларини шакллантириш ва ишлатиш билан болиқ бўлган 
молиявий муносабатларга айтилади. 
Ўзбекистон Республикаси "Бюджет тизими тўғрисида"ги қонун лойиҳасида 
давлат бюджетига шундай тариф берилади. 
Давлат бюджети деб даромад манбалари ва улардан тушадиган 
тушумларни кўзда тутадиган, шунингдек ҳаражат ҳажми ва йўналиши қайси 
мақсадларга ажратилиши ва муддатини кўрсатувчи давлатнинг марказлашган 
(Олий Мажлис томонидан шаклланиш ва ишлатиш режаси тасдиқланадиган) 
пул фондларга айтилади. 
Молия ресурсларни бюджет орқали бирлаштириш давлат молия сиёсатини 
мувоффақиятли амалга ошириш имконини беради. Бюджет орқали марказлашган 
пул ресурсларини тўплаш ва давлат органлари томонидан белгиланган 
мақсадларга ҳаражатлар амалга оширилади. Бу бюджет орқали миллий 
даромаднинг маълум қисмини тўплаш ва уни қайта тақсимлашни билдиради. 
Шунинг билан молия тизимишнг тақсимлаш функцияси амалга оширилади. 
Республика, ҳудудий 
ва 
маҳаллий 
давлат 
органлари 
бюджет 
муносабатлари орқали тақсимланган миллий даромадни ўз ихтиерга олади ва 
аниқ белгаланган мақсадларга йўналтиради. 
Бюджет молия ресурсларини керакли участкалар ва йўналишларда 
концентрация килиб давлатни иқтисодиётни бошқариш ва ижтимоий сиёсатни 
амалга оширишида имконият беради. Бунда бюджет ресурсларни даромад 
қисми бўйича шаклланиши ундан самарали фойдаланишни иазорат қилинади 
(молия тизиминит назорат функцияси). Тақсимлаш ва назорат функциялари 


125 
орқали бюджетни иқтисоди категория сифатида моҳияти юзага чиқади. Шу йул 
билан бюджет давлат даромадлари ва ҳаражатларини режалаштирувчи 
молиявий 
муносабатларни 
билдиради. Бюджет 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожланишга таъсир этувчи қудуратли иқтисодий ричаг сифатида юзага 
чиқади. 
Давлат бюджет молия тнзимннинг муҳим буғини сифатида мамлакатнипг 
асосий молия режасшш ташкил этувчи ва фойдаланувчи умумдвалат пул 
фондидир. У мамалакатии бошқаришда иштирок этадиган бошқа молиявий 
ричаглар ичида энг муҳим ўринни эгаллайдн. Аҳамиятли томони шундаки, у 
ўзида жамият даромадининг маълум қисмини мужассамлаштиради. 
Бюджет қурилишини моҳиятини очиб беришда биз бюджет тизимининг 
бўғинларини, уни ташкил этиш ва бошқариш, Ўзбекистон Республикаси давлат 
бюджетиниг тарикибини кўриб чиқамиз. 
Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети қуйидагиларни ўз ичига олади: 
1. Республика бюджети; 
2. Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар; 
3. Давлатнинг мақсадли фондларининг бюджетлари. 
Қорақалпоғистон 
Республикаси 
бюджети 
ўзида 
Қорақалпоғистон 
Республикасининг республика бюджетини ва республикага бўйсунувчи шаҳарлар ва 
туманлар бюджетларини бирлаштиради. 
Вилоятлар бюджети ўзида вилоят бюджети ва вилоятга кирувчи шаҳарлар ва 
туманлар бюджетларини бирлаштиради. 
Шаҳар бюджети, агар у туманларга бўлинган бўлса унинг таркибига 
кирувчи туманлар бюджети ва шаҳар бюджетидан ташкил топади. 
Туманлар бюджети - туман бюджети ва туманга бўйсунувчи шаҳарлар 
бюджетидан ташкил топади. 
Республика бюджети - умумдавлат ҳарактерига эга тадбирларни 
молиялаштириш учун даромадлар ҳажми, манбаини ва улардан тушадиган 
тушимни кўзда тутувчи, шунингдек маълум вақт оралиғида аниқ ҳаражатлар 
йўналиши ва ҳажмини кўзда тутувчи пул фондларидир (шакллантириш ва ҳаражат 
қилиш режаси Олий Мажлис томонидан тасдиқланади). 
Маҳаллий бюджет - даромадлар ҳажми, манбаини ва улардан тушадиган 
тушимни кўзда тутувчи, шунингдек маълум вақт оралиғида аниқ ҳаражатлар 
йўналиши ва ҳажмини кўзда тутувчи республикасининг ҳудудидларида 
тузиладиган пул фондларидир (шакллантириш ва ҳаражат қилиш режаси вилоят, 
туман, шаҳар ҳокимиятшшг ваколатли органи томонидан тасдиқланади). 
Давлатнинг мақсадли фондлари - давлат бюджет таркибига консалидация 
қилинувчи ҳар бири учун қонунчилик йўли билан даромад маибаси ва бу 
даромаддан келиб тушиш шарти, нормаси, шунингдск бу маблағларни қайси 
мақсадларга ишлатиш белгиланган фондларднр. 
Бюджет тизимини бошқариш Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси, 
Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги томонидаи амалга оширилади. 
Ўзбскистои Республикасининг Молия вазирлигн ягона молиявий сиёсатни амалга 
оширадн, давлат бюджети ресурсларини давлат бюджети асосида режалаштиради 
ва бошқа молия муассасаларин услубий жиҳатдан бошқаради. 


126 
Бюджет тизимини бошқариш молия органлари ва банк институтлари 
орқали Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими принципларидан келиб 
чиққан ҳолда амалга оширилади. 
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизимини ташкил этишнинг асосий 
принциплари қуйидагилардан ташкил топган:
ð
Норматив-қонуний асосни унификациялаш;
ð
Пул тизимини қурилишини, бюджет классификацияси тизимини, бюджет 
ҳисоблаш ҳужжатларини, бюджет жараёнининг бирлиги;
ð
Бюджет қурилишини Ўзбекистон Республикаси админстратив-территориал 
қурилиши билан мослиги; 
ð
Давлат бюджетини ташкил этувчи бюджетларнинг ўзаро алоқадорлиги;
ð
Давлат бюджети тақчиллигини мумкин бўлган даражасини ҳисобга олган 
ҳолдаги давлат даромад ва ҳаражатларининг тенглиги;
ð
Давлат даромад ва ҳаражатларининг аниқ манбалар ва йўналишлар бўйича 
режалаштарилиши;
ð
Давлат бюджети тўғрисидаги қонун билан белгиланган ассигнования 
чегарасида давлат бюджети ҳаражатларини амалга оширилиши;
ð
Капитал ва жорий ҳаражатларни чегараланиши;
ð
Бюджетларнинг мустақиллиги;
ð
Ҳисоботларни тўғрилиги; 
ð
Бюджет бажарилишини сифатини назорати, 
Ўзбекистон Республикасида барча даражадаги бюджетларни шаклланиши, 
кўриб чиқилиши, тасдиқланиши ва бажарилишининг ҳисоби миллий валютада 
амалга оширилади. 
Давлат мақсадли фондлари республика бюджети ва маҳаллий бюджети 
билан биргаликда консолидациялашган бюджет тушунчасини беради. Ўзбекистон 
Республикасида давлатнинг мақсадли фондлари қуйидаги фондлардан ташкил 
топади: 
ð
Ўзбекистон Республикаси ижтимоий таъминот вазирилиги қошидаги пенсия 
фонди; 
ð
Республика йўл фонди; 
ð
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитасининг махсус счёти; 
ð
Давлатнинг бандлик фонди. 
Давлат мақсадли фондлари бюджет таркибида ассигнованияларни 
адресларини таъминлаш мақсадида ва давлатнинг айрим турдаги маблағларини 
мақсадли фойдаланиш учун қонунлар билан, Ўзбекистон Республикаси 
Президентинннг фармонлари ва бошқа қонуний актлар билан тузиладиган 
фондлардир. 
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар 
қуйидагилар ҳисобидан шакллантирилади: 
1. Маҳаллий солиқлар, тўловлар, пошлина, мажбурий тўловлар ва бошқа 
солиқсиз тўловларни қонунлар асосида Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва 
маҳаллий бюджетларга ажратиш орқали; 
2. Давлат бюджети ҳақидаги қонун асосида умумдавлат солиқлари ва бошқа 
тушимларни Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетларга 
йўналтириш орқали; 


127 
3. Давлат активларини фойдаланишга беришдан келадиган даромадларнинг 
бир қисми; 
4. Тасдиқланган нормалар асосида ворислик, совға асосида давлат 
ихтиёрига ўтган пул маблағларининг бир қисми; 
5. Юқори бюджетдан бюджет дотация ва субвенциялари ҳисобига; 
6. Бошқа манбалардан қайтариб берилмаслик шарти билан олинган пул 
тушимлари; 
7. 
Ҳаракатдаги қонунчиликка зид келмайдиган бошқа даромадлардан. 
Бундан ташқари Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий 
бюджетларга юқори турувчи бюджетдан бюджет ссудаси шаклида маблағлар 
келиб тушиши мумкин. 
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлардан 
белгиланган ассигнования чегарасида қуйидаги кўринишларда ҳаражат 
қилинади: 
1. Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар 
томонидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ўз функциялари ва 
вазифаларини амалга ошириш учун жорий ҳаражатларини амалга оширадилар; 
2. Бюджетнинг жорий трансфертлари; 
3. Қуйидагиларга капитал ҳаражат қилинади: 
ð
Асосий фондларни сотиб олиш ва қайта ишлаб чиқариш;
ð
Ер билан боғлиқ ҳуқуқ ва номоддий активларни сотиб олиш; 
4. 
Ҳаракатдаги қонунчиликка зид келмайдиган бошқа ҳаражатлар. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling