Муаммоли маруза матни молия фанидан


-молия йилида Ўзбскистон Республикаси Давлат бюджети


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/154
Sana19.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1601135
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   154
Bog'liq
Moliyа

1999-молия йилида Ўзбскистон Республикаси Давлат бюджети 
даромадлари параметри бўйича маълумот 
№ 
Кўрсаткичлар 
млн сум 

1. Кушилган қиймат солиги
173327.0 
31.62 
2. Акцизлар
95416.0 
17.40 
3. Юридик шахслардан фойда солиги
89800.0 
16.38 
4. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган 
жисмоний шахслар даромад солиғи
9000.0 
1.64 
5. Республика 
худудидан 
олиб 
кетилаетган 
товарлардан йиғим
3000.0 
0.54 
6. Жисмоний шахслардан даромад солиги
67600.0 
12.33 
7. Мол-мулк солиғи
17500.0 
3.19 
8. Ер солиғи
29800.0 
5.43 
9. Ер остидан фойдаланганлик учун солиқ
11500.0 
2.09 
10 Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ
3200.0 
0.58 
1
1
Божхона божлари
8000.0 
1.45 
12 Ижтимоий инфратузулмани ривожлантириш 
учун солиқ
5200.0 
0.94 
13 Экология солиги
13800.0 
2.59 
1 Бошқа солиқлар ва йиғимлар
20950.0 
3.82 


121 
4
1
5
Жами даромад:
548093.0 
100.0 
 
Давлат бюджетининг ҳаражатлари: 
Маълумки давлат умумжаҳон иқтисодий ҳаётида муҳим рол ўйнайди. 
Буни исботи бўлиб давлатнинг жамият учун мўлжалланган ранг-баранг 
ҳаражатлари мисол бўлади. Бюджет ҳаражатларининг механизми ва структураси 
бевосита давлатнинг олдида турган бурч ва мажбуриятлардан келиб чиқади. 
Бюджет ҳаражатларининг туркумланиши давлатнинг ижтимоий ва иқтисодий 
сиёсатига боғлиқдир. 
Бюджет ҳаражатларининг мақсадли йўналиши шартли ҳолатда иккига 
бўлинади: 
1. жорий ҳаражатлар 
2. ривожлантириш ҳаражатлари 
Жорий ҳаражатлар, тармоқлар иқтисодиётиии молиялаштиришга социал 
маданий тадбирларни молиявий ресурслар билан таъминлашга ва қуйи бюджетларга 
дотация, субвенция беришга йўналтирилади. 
Ривожлантириш ҳаражатлари, асосан давлатнинг инвестицион тадбирларига 
йўналтирилади. 
Бюджет ҳаражатларининг умум қабул килинган туркумланиши асосан 4 
бўлимдан иборатдир: 
1. Социал-маданий тадбирларни молиялаштириш; 
2. Тармоқлар иқтисодини молиялаштириш (марказлашган инвестиция); 
3. Мудофаа ҳаражатлари; 
4. Бошқарув ҳаражатлари. 
Мустақилликка эришгандан сунг бюджет ҳаражатларининг салмоқли 
қисмйни социал-маданий маориф, соғликни
сақлаш, маданият ва санъат, жисмоний 
тарбия ва спорт, вақтли матбуот ва бошқалар. Мазкур бўлимда кам 
таъминланган аҳоли қатламини иқтисодий қўллаб-қувватлаш тадбирлари ҳам 
амалга оширилмокда. 
Салмоғи жиҳатидан кейинги ўринда турадиган бюджет ҳаражати бу 
тармоқлар 
иқтисодини 
ривожлантириш 
ва 
марказлашган 
инвестиция 
ҳаражатларидир. Тармоқлардан, асосан ёнилғи-энергетика комплекси, транспорт, 
қишлоқ хўжалиги, тоғ-кон
саноати ва бошқалар. Марказлашган инвестиция 
асосан умумжамият аҳамиятига эга бўлган корхоналар қуриш ёхуд 
бошланганларни тугатишга мўлжалланган ҳаражатлар. УзДЭУ авто, Зарафшон 
Нюмонт, нефтни қайта ишлаш заводлари ва бошқалар. 
Бюджет ҳаражатларида мудофаа ҳаражатлари ҳам муҳим ўрин тутади. 
Ҳарбий аскарлар ва офицерлар таркпбини молиявий таъминлашга, ҳарбий 
қурол яроғларни ҳарид қилишга, капитал қурилишга ва истефодаги 
ҳарбийларни пенсия ва нафақа билан таъминлашга. 
Бошқарув ҳаражатларнга: давлат ҳукумат бошқарув органларини, суд, 
прокуратура, ички ишлар органлари ходимлари, миллий ҳавфсизлик комитети 
ходимлари ва бошқалар. 
Давлат бюджети ҳаражатларидан давлатни ички ва ташқи қарзларини 
тўлашда ҳам кенг фойдаланилади. 


122 


123 
1997 ва 1999 - молия йилларида Ўбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 
ҳаражатлар параметри бўйича маълумотлар. 
1997 й.
1999 й.
Курсаткичлар
Млн.сум %да. Млн.сум %да 
Социал-маданий тадбирларга Шундан: 
108430.3 34.1 223209.2 37.1 
61.8 
64.1 
- маорифга; 
67013.0 
21.1 
143008.1 
23.7 
29.6 
26.0 
- соғликни сақлаш ва спорт; 
32030.0 
10.1 
58000.0 
9.7 
6.9 
7.4 
- маданият, илм ва оммавий матбуот; 
7454.5 
2.3 
17400.0 
2.9 
1.8 
2.5 

- социал таъминот 
1932.8 
0.6 
4801.1 
0.8 
Аҳолини 
ижтимоий 
химоя килиш 
тадбирларига
40000.6 12.6 65006.6 10.8 
19.8 
29.8 
Шундан: аҳолига ижтимоий аҳамиятли 
кўрсатилган хизматлар бахосини қисман 
бюджетдан коплаш;
7907.9 
2.5 
19344.2 
3.2 
80.2 
70.2 

- кам таъминланган оилаларга нафақа;
32092.7 
10.1 
4566.2 
7.6 
3 Тармоқлар иқтисодига
28225.3 
8.9 
65453.8 10.9 
Марказлашган 
инвестицияларни 
молиялаштиришга
64100.0 20.2 136000.0 22.6 

Ички резервларни жалб килишга топширик


-20400.0 -3.3 
5 Давлат бошқаруви ва суд органларини 
молиялаштириш
5000.0 
1.6 
13000.0 2.1 
6 Вазирлар Махкамасининг резерв фонди
9600.0 
3.0 
8000.0 
1.3 
7 Бошқа ҳаражатлар
62400.0 19.6 111629.8 18.5 
8 Жами ҳаражатлар
317756.2 100 601899.4 100 
Бюджет тақчиллиги ва уни бошқариш. 
Бюджет тақчиллиги бу - бюджетнинг ҳаражат қисми даромад қисмига 
нисбатан кўплигидир. Бюджет тақчиллигининг вужудга келишига ҳар хил 
омиллар таъсир қилади аммо, асосийлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади. 
1. Ялпи ички махсулотнинг ўсишига эришмасдан, социал-маданий 
тадбирларни молиялаштиришни ошириш. 
2. Ишлаб чиқаришга узоқ муддатли марказлашган қуйилмаларни 
бюджет ҳисобидан йўналтириш. 
3. Ҳарбий ҳаражатларни меъёридан ошиб кетиши. 
Маълумки, биз собиқ Иттифоқ даврида, капиталистик мамлакатлар 
бюджетидаги тақчиллигини, барқарорсиз иқтисод деб талқин қилар эдик, лекин 
дунёда ҳеч бир давлат йўқдирки у ёки бу даврда бюджет тақчиллиги билан 
тўқнаш келмаган бўлса. 
Режали иқтисод даврида бюджет статистикаси бюджет тақчиллигини 
кўрсатмас эди. Дастлабки бюджет 1926 йилда қабул қилинган бўлиб у 
тақчиллигисиз тасдиқланган. Шундан сўнг тақчилликсиз бюджет совет 
қурилишининг ва режали иқтисоднинг асосий рамзи бўлиб ҳисоблана бошланди. 
Совет хукуматининг топшириғига биноан тажрибали молиячилар бюджет 
тақчиллигини то 1990 йилгача яшириб келдилар. Аммо жамиятдаги қайта 
қуриш ва ошкоралик томонли 1990 йидда бюджет тақчиллиги борлигини 


124 
расман тан олиб, бюджет йилида 78 млрд руб ёки ҳаражатларга нисбатан 20 фоиз 
миқдорида тақчиллиг билан тасдиқланди. 
Умуман олганда бюджет тақчиллиги объектив нарса ва уии ўз вақтида 
молиялаштириш зарур аммо, тўғри келган услуб билан эмас балки, андозали 
усуллар оркали. Жаҳон тажрибасида турли хил давлатлар турли даврларда 
бюджет тақчиллиги билан тўқнаш келган. Масалан, 80-йилларнинг охирида 
ҳаражатларига нисбатан бюджет тақчиллиги Францияда - 9.6 фолз, АҚШда - 
11.6 фоиз, Германияда -14 фоиз, Япопияда - 15.6 фоиз, Италияда - 25.2 
фоизни ташкил этади. 
Ҳозирги пайтда бюджет тақчиллигини, бошқаришда қуйидаги талабларга 
эътибор бериш лозим: 
1. Миллий валюта барқарорлигини таъминловчи аниқ дастурни ишлаб чиқиш 
лозим. 
2. Бюджет тақчиллигини қоплашнинг самарали йўлларини қидириб 
топиш. 
3. Давлат бюджети ҳисобидан тармоқлар иқтисодини молиялаштиришни 
қисқартириш. 
4. Ҳарбий ҳаражатларга оқилона маблағ сарфлаш. 
5. Секвестр механизмини ишлаб чиқиш (ҳаражатларни пропорционал 
равишда қисқартириш) ва уни бажарилишига бевосита эришиш. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling