9- савол. Хавфсизлик техникаси йўриқномалари ҳар беш йилда бир марта кўриб чиқилади.
10- савол. Бир ой муддатга.
11- савол. Интизомий жазонинг амал қилиш муддати жазо қўлланилган кундан бошлаб бир йилдан ошиб кетиши мумкин эмас. Агар ходим шу муддат ичида яна интизомий жазога тортилмаса, у интизомий жазо олмаган деб ҳисобланади.
Интизомий жазони қўллаган иш берувчи ўз ташаббуси билан, ходимнинг илтимосига биноан, меҳнат жамоаси ёки ходимнинг бевосита раҳбари илтимосномасига кўра жазони бир йил ўтмасдан олдин ҳам олиб ташлашга ҳақли.
Билет № 9
1-савол. Ишларнинг тўғри ва хавфсиз амалга оширилиши, ускуна, жиҳозлар, механизмлар белгиланган тартибда эксплуатация қилиниши, иш жойларини тартибли ҳолатда сақлаб борилишини таъминлайди. Агар маълум бир иш жойида юқоридагиларни бажаришнинг имкони бўлмаганида, ишчи-ходимларни ишга қўймасдан туриб бу ҳақда бевоситараҳбари-цех бошлиғига маълум қилади
2-савол. Меҳнатни муҳофаза қилиш — меҳнат жараёнида инсоннинг хавфсизлигини, ҳаёти ва соғлиғи, иш қобилияти сақланишини таъминлашга доир ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария-гигиена, даволаш-профилактика, реабилитация тадбирлари ҳамда воситалари тизимидан иборатдир.
3- савол. Рангли металлургия корхоналарида ускуна-жиҳозлар ва транспорт воситаларида Режали Профилактик таъмирлар ҳақидаги қоидаларга;
-ИСО 9001:2000 Ҳалқаро сифат менеджменти тизими қоидаларига;
-бирка тизимини жорий этиш тўғрисидаги қоидаларга;
-“Олмалиқ КМК” АЖ Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисидаги қоидаларга;
-“Олмалиқ КМК” АЖда Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқувларни ташкил этиш ва билимлар текшируви ишларини ташкил этиш тўғрисидаги қоидаларга;
-Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишни текшириш ва хисобга олиш тўғрисидаги Низомга
4- савол. Саноат хавфсизлиги шахс ва жамият ҳаётий муҳим манфаатларининг хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги авариялар ва нохуш ҳодисалардан ҳамда уларнинг оқибатларидан ҳимояланганлик ҳолатидир.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги авария иншоотлар ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техника қурилмаларининг бузилиши, назорат қилиб бўлмайдиган портлаш ва (ёки) хавфли моддалар ажралиб чиқишидир.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги нохуш ҳодиса хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техника қурилмаларининг ишдан чиқиши ёки шикастланиши, технология жараёни режимидан четга чиқиш, саноат хавфсизлиги соҳасидаги қонун ҳужжатларида, шунингдек норматив техник ҳужжатларда кўрсатилган талабларнинг бузилишидир
Do'stlaringiz bilan baham: |