Билет № 13
1-савол. -Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодексига;
-“Олмалиқ КМК” АЖнинг буйруқлари, қарорлари, фармойишларига;
-Фойдали қазилмаларни майдалашда, саралашда, бойитишида ва руда концентратларни бўлаклаш ишларида хавфсизлик қоидаларига;
- Истеъмолчилар электр қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларига техник хизмат кўрсатишда хавфсизлик техникаси қоидалари (ПТЭ ва ПТБ)га;
Санитар нормалар ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига;
-“Юк кўтариш кранларининг тузилиши ва уларни хавфсиз эксплуатация қилиш қоидалари”га.
2-савол. Меҳнатни муҳофаза қилиш — меҳнат жараёнида инсоннинг хавфсизлигини, ҳаёти ва соғлиғи, иш қобилияти сақланишини таъминлашга доир ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария-гигиена, даволаш-профилактика, реабилитация тадбирлари ҳамда воситалари тизимидан иборатдир.
3- савол. Рангли металлургия корхоналарида ускуна-жиҳозлар ва транспорт воситаларида Режали Профилактик таъмирлар ҳақидаги қоидаларга;
-ИСО 9001:2000 Ҳалқаро сифат менеджменти тизими қоидаларига;
-бирка тизимини жорий этиш тўғрисидаги қоидаларга;
-“Олмалиқ КМК” АЖ Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисидаги қоидаларга;
-“Олмалиқ КМК” АЖда Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқувларни ташкил этиш ва билимлар текшируви ишларини ташкил этиш тўғрисидаги қоидаларга;
-Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишни текшириш ва хисобга олиш тўғрисидаги Низомга
4- савол. Саноат хавфсизлиги шахс ва жамият ҳаётий муҳим манфаатларининг хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги авариялар ва нохуш ҳодисалардан ҳамда уларнинг оқибатларидан ҳимояланганлик ҳолатидир.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги авария иншоотлар ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техника қурилмаларининг бузилиши, назорат қилиб бўлмайдиган портлаш ва (ёки) хавфли моддалар ажралиб чиқишидир.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги нохуш ҳодиса хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техника қурилмаларининг ишдан чиқиши ёки шикастланиши, технология жараёни режимидан четга чиқиш, саноат хавфсизлиги соҳасидаги қонун ҳужжатларида, шунингдек норматив техник ҳужжатларда кўрсатилган талабларнинг бузилишидир
Do'stlaringiz bilan baham: |