Муҳандис-техник ходимларининг Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси, саноат хавфсизлиги бўйича билимларини имтиҳон қилиш учун саволлар
Download 173.59 Kb.
|
Т.Б. Аттест. Янги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Билет №2 1-савол.
8-савол. Меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар бузилишида айбдор бўлган ёки давлат ва жамоатчилик назорати идоралари вакилларининг фаолиятига монелик қилаётган мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда интизомий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиладилар. Корхоналарнинг бошқа ходимлари меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларнинг талабларини бузганлик учун белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
9-савол. Ишчи-ходимда меҳнат қобилиятини камида бир кунга йўқотишга олиб келган ёки нисбатан енгил ишга тиббий комиссия хулосасига кўра ўтказиш зарурияти туғилганида Н-1 шаклидаги далолатнома расмийлаштирилади. 10-савол. Хавфи юқори бўлган ишларни амалга оширишда наряд-ижозатномалар расмийлаштирилади. Ишларни амалга оширишга қўювчи наряд-ижозатномада ишларни хавфсиз амалга ошириш учун шарто-шароитлар, талабларнинг бажарилиши устидан назорат қилиб боради. 11-савол. Иш берувчи Н-1 шаклидаги далолатномани тузишдан бош тортса, жабрланувчи ёки унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи шахс Н-1 шаклидаги далолатнома мазмунидан норози бўлса, жабрланувчи ёки унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи шахс корхона касаба уюшмаси қўмитасига ёки корхона ходимларининг бошқа вакиллик органига мурожаат қилади. Касаба уюшмаси қўмитаси ёки корхона ходимларининг бошқа вакиллик органи 10 кун муддат ичида бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиши сабабларини ўрганиб чиқади, меҳнатни муҳофаза қилиш єоидалари ва меъёрлари, меҳнат хавфсизлиги андозалари бузилишини аниқлайди, зарур деб ҳисобласа, иш берувчидан Н-1 шаклидаги далолатномани тузишни ёки қайта тузишни талаб қилади. Иш берувчи бу талабларни бажармаса, корхона касаба уюшмаси қўмитаси ёки бошқа вакиллик органи шунингдек жабрланувчи ёки бошқа манфаатдор шахс давлат меҳнат техника назоратчисига мурожаат қилади. Билет №2 1-савол. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодексига; -“Олмалиқ КМК” АЖнинг буйруқлари, қарорлари, фармойишларига; -Фойдали қазилмаларни майдалашда, саралашда, бойитишида ва руда концентратларни бўлаклаш ишларида хавфсизлик қоидалари; - Истеъмолчилар электр қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларига техник хизмат кўрсатишда хавфсизлик техникаси қоидалари (ПТЭ ва ПТБ)га; -санитар нормалар ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига; -“Юк кўтариш кранларининг тузилиши ва уларни хавфсиз эксплуатация қилиш қоидалари”га. Download 173.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling