Муҳандис-техник ходимларининг Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси, саноат хавфсизлиги бўйича билимларини имтиҳон қилиш учун саволлар


Download 173.59 Kb.
bet19/56
Sana18.06.2023
Hajmi173.59 Kb.
#1565497
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   56
Bog'liq
Т.Б. Аттест. Янги

6- савол. Хавфли ишлаб чиқариш объектлари жумласига: 
1) қуйидаги хавфли моддалар: 
портлаш-ёнғин хавфи бўлган муҳитни юзага келтириши мумкин бўлган моддалар;
тасдиқланган стандартларга мувофиқ тирик организмга таъсир қилиш даражасига кўра I, II ва III хавфлилик даражаларига (ўта хавфли, юқори даражада хавфли ва ўртача даражада хавфли) мансуб зарарли моддалар; муайян турдаги ташқитаъсир чоғида иссиқлик ажратган ва газлар ҳосил қилган ҳолда ўз-ўзидан жуда тез тарқаладиган кимёвий ўзгарувчан портловчи моддалар;
инсон соғлиғи ва атроф муҳит учун хавфли концентрацияли моддалар мавжуд бўлган ишлаб чиқариш чиқиндилари фойдаланиладиган, ишлаб чиқариладиган, қайта ишланадиган, ҳосил қилинадиган, сақланадиган, ташиладиган, йўқ қилинадиган;
2) 0,07 мегапаскалдан ортиқ босим остида ёки ишлатиладиган суюқликнинг нормал атмосфера босимидаги қайнаш ҳароратидан ортиқ ҳароратда ишлайдиган ускуналардан фойдаланиладиган
3) кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, осма йўллар, фуникулёрлардан (тоғ темир йўлларидан) фойдаланиладиган;
4) қора ва рангли металлар эритмалари ҳамда ушбу эритмалар асосида қотишмалар олинадиган; 
5) кончилик ишлари, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва бойитиш ишлари, шунингдек ер ости шароитида иш олиб бориладиган корхоналар ёки уларнинг цехлари, участкалари, майдончалари, шунингдек бошқа ишлаб чиқариш объектлари киради.
7-савол. Меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар бузилишида айбдор бўлган ёки давлат ва жамоатчилик назорати идоралари вакилларининг фаолиятига монелик қилаётган мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда интизомий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиладилар. Корхоналарнинг бошқа ходимлари меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларнинг талабларини бузганлик учун белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
8- савол. Рангли металлургия корхоналарида ускуна-жиҳозлар ва транспорт воситаларида Режали Профилактик таъмирлар ҳақидаги қоидаларга;
-ИСО 9001:2000 Ҳалқаро сифат менеджменти тизими қоидаларига;
-бирка тизимини жорий этиш тўғрисидаги қоидаларга;
-“Олмалиқ КМК” АЖ Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисидаги қоидаларга;
-“Олмалиқ КМК” АЖда Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқувларни ташкил этиш ва билимлар текшируви ишларини ташкил этиш тўғрисидаги қоидаларга;
-Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишни текшириш ва хисобга олиш тўғрисидаги Низомга.
9-савол. Барча ишчи-ходимлар, олдин ишлаган, тегишли касбий тайёргарликга эга бўлганларлардан ташқари, хавфсизлик техникаси бўйича дастлабки ўқув амалиётларидан ўтиши керак. Ўқув давомида улар тажрибали ишчининг кузатуви остида алоҳида операцияларни бажаришлари мумкин. Касби бўйича ўқувлардан кейин корхонанинг ўқув муассасаларида ўқувлардан ўтиши, ўқув дастурида белгиланган ҳажмлар ва муддатлардатажрибали ходимга бириктирилган ҳолда якка тартибдаги ўқувлардан ўтиши керак. Ишларни мустақил равишда бажаришга қўйилишидан олдин ўқувларни тўлиқ ўтгани ва касб-малака комиссиясига имтиҳонларни топширишганидан кейин қўйилади.

Download 173.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling