Муҳандис-техник ходимларининг Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси, саноат хавфсизлиги бўйича билимларини имтиҳон қилиш учун саволлар


Download 173.59 Kb.
bet32/56
Sana18.06.2023
Hajmi173.59 Kb.
#1565497
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   56
Bog'liq
Т.Б. Аттест. Янги

6- савол. Хавфли ишлаб чиқариш объектлари жумласига: 
1) қуйидаги хавфли моддалар: 
портлаш-ёнғин хавфи бўлган муҳитни юзага келтириши мумкин бўлган моддалар;
тасдиқланган стандартларга мувофиқ тирик организмга таъсир қилиш даражасига кўра I, II ва III хавфлилик даражаларига (ўта хавфли, юқори даражада хавфли ва ўртача даражада хавфли) мансуб зарарли моддалар; муайян турдаги ташқи таъсир чоғида иссиқлик ажратган ва газлар ҳосил қилган ҳолда ўз-ўзидан жуда тез тарқаладиган кимёвий ўзгарувчан портловчи моддалар;
инсон соғлиғи ва атроф муҳит учун хавфли концентрацияли моддалар мавжуд бўлган ишлаб чиқариш чиқиндилари фойдаланиладиган, ишлаб чиқариладиган, қайта ишланадиган, ҳосил қилинадиган, сақланадиган, ташиладиган, йўқ қилинадиган;
2) 0,07 мегапаскалдан ортиқ босим остида ёки ишлатиладиган суюқликнинг нормал атмосфера босимидаги қайнаш ҳароратидан ортиқ ҳароратда ишлайдиган ускуналардан фойдаланиладиган
3) кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, осма йўллар, фуникулёрлардан (тоғ темир йўлларидан) фойдаланиладиган;
4) қора ва рангли металлар эритмалари ҳамда ушбу эритмалар асосида қотишмалар олинадиган; 
5) кончилик ишлари, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва бойитиш ишлари, шунингдек ер ости шароитида иш олиб бориладиган корхоналар ёки уларнинг цехлари, участкалари, майдончалари, шунингдек бошқа ишлаб чиқариш объектлари киради.
7- савол. Меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар бузилишида айбдор бўлган ёки давлат ва жамоатчилик назорати идоралари вакилларининг фаолиятига монелик қилаётган мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда интизомий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиладилар. Корхоналарнинг бошқа ходимлари меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларнинг талабларини бузганлик учун белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар
8- савол. Корхона бош муҳандиси томонидан тасдиқланган рўйхатдаги маъсул шахслар.
9- савол. Корхона бош муҳандиси томонидан тасдиқланган ишлар рўйхати.
10- савол. Ер (пол) сатҳидан галерия ва эстакадаларнинг энг қуйи қисмигача бўлган масофа 2 метрдан кам бўлмаслиги керак. Галерия ва эстакадаларнинг эни йўлаклардан ўтиш шароитларини таъминлаб бериши керак: конвейернинг бир томонидан -800 мм.гача(одамлар ўтиши учун); бошқа томонидан-700 мм дан кам бўлмаган. Лентанинг эни 1400 мм.гача бўлганида -800мм.дан кам бўлмаган. лентанинг эни1400 мм.дан ортиқ бўлганида ҳар икки томонидан; икки ва ундан ортиқ паралел ленталарда-1000мм.дан кам бўлмаган, галериянинг девори ва конвейернинг пўлатзирҳ қопламаси орасида-700 мм.дан кам бўлмаган. лентанинг эни1400 мм.дан ортиқ бўлганида-800мм.дан кам бўлмаган.
11- савол. Ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам, икки ҳафта олдин иш берувчини ёзма равишда огоҳлантириб, бекор қилишга ҳақлидир. Огоҳлантириш муддати тугагандан сўнг ходим ишни тўхтатишга ҳақли, иш берувчи эса, ходимга меҳнат дафтарчасини бериши ва у билан ҳисоб-китоб қилиши шарт.
Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан меҳнат шартномаси огоҳлантириш муддати тугамасдан олдин ҳам бекор қилиниши мумкин.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ёки тарафлар келишуви бўйича белгиланган огоҳлантириш муддати давомида ходим берган аризани қайтариб олишга ҳақлидир.



Download 173.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling