9- савол. Мансаб йўриқномаси.
10- савол. Хавфи юқори бўлган ишларни амалга оширишда наряд-ижозатномалар расмийлаштирилади. Ишларни амалга оширишга қўювчи наряд-ижозатномада ишларни хавфсиз амалга ошириш учун шарто-шароитлар, талабларнинг бажарилиши устидан назорат қилиб боради
11- савол. Ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиниши муносабати билан ходимни унинг розилигисиз вақтинча бошқа ишга ўтказишга йўл қўйилади. Бундай ҳолда ходим соғлиғига тўғри келмайдиган бошқа ишга ўтказилиши мумкин эмас.
Ходим вақтинча бошқа ишга ўтказилган даврда унга бажараётган ишига қараб, лекин аввалги ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўланади.
Бошқа ишга ўтказиш муддатининг чегараси, меҳнатга тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдорлари, шунингдек ишлаб чиқариш зарурияти деб ҳисобланадиган ҳолатлар жамоа шартномасида кўрсатилади, агар у тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан ходимларнинг вакиллик органи билан келишиб белгиланади.
Билет № 18
1-савол. -Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодексига;
-“Олмалиқ КМК” АЖнинг буйруқлари, қарорлари, фармойишларига;
-Фойдали қазилмаларни майдалашда, саралашда, бойитишида ва руда концентратларни бўлаклаш ишларида хавфсизлик қоидаларига;
- Истеъмолчилар электр қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларига техник хизмат кўрсатишда хавфсизлик техникаси қоидалари (ПТЭ ва ПТБ)га;
Санитар нормалар ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига;
-“Юк кўтариш кранларининг тузилиши ва уларни хавфсиз эксплуатация қилиш қоидалари”га.
2-савол. Меҳнатни муҳофаза қилиш — меҳнат жараёнида инсоннинг хавфсизлигини, ҳаёти ва соғлиғи, иш қобилияти сақланишини таъминлашга доир ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария-гигиена, даволаш-профилактика, реабилитация тадбирлари ҳамда воситалари тизимидан иборатдир.
3- савол. Хавфи юқори бўлган ишларни амалга оширишда наряд-ижозатномалар расмийлаштирилади. Ишларни амалга оширишга қўювчи наряд-ижозатномада ишларни хавфсиз амалга ошириш учун шарто-шароитлар, талабларнинг бажарилиши устидан назорат қилиб боради
Do'stlaringiz bilan baham: |