Муассаса, ташкилот номи
Download 93.82 Kb.
|
440798 Yuriskonsul\'tning lavozim yjriknomasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТАСДИҚЛАЙМАН *
- ЮРИСКОНСУЛЬТНИНГ ЛАВОЗИМ ЙЎРИҚНОМАСИ I. Умумий қоидалар
- II. Лавозим мажбуриятлари
- III. Ҳуқуқлари
___________________________________________________________ (муассаса, ташкилот номи)
ЮРИСКОНСУЛЬТНИНГ ЛАВОЗИМ ЙЎРИҚНОМАСИ I. Умумий қоидалар 1. Юрисконсульт* мутахассислар тоифасига тегишлидир. 2. Юрисконсульт лавозимига олий (юридик) маълумотга**, камида _____ йил иш стажига эга бўлган шахс тайинланади. 3. Юрисконсульт лавозимига тайинлаш ва ундан озод қилиш ____________________________________________________________ (юридик бўлим бошлиғи, бошқа мансабдор шахс) _____________________________нинг тақдимномасига кўра ташкилот директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади. 4. Юрисконсульт қуйидагиларни билиши керак: 4.1. Корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни. 4.2. Ҳисоб юритиш ва ташкилотнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш тартибини. 4.3. Хўжалик шартномалари, жамоа шартномалари, тариф келишувларини тузиш ва расмийлаштириш тартибини. 4.4. Замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш, ҳисобга олиш ва юритиш тартибини. 4.5. Иқтисодиёт, меҳнатни ва бошқарувни ташкил қилиш асосларини. 4.6. Ҳисоблаш техникаси, коммуникация ва алоқа воситаларини. 4.7. Ички меҳнат тартиби қоидаларини. 4.8. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича нормалар, қоидалар ва йўриқномаларни.
5. Юрисконсульт ўз фаолиятида қуйидагиларга амал қилади: 5.1. Юридик бўлим тўғрисидаги низомга. 5.2. Мазкур лавозим йўриқномасига.
бўйсунади. 7. Юрисконсульт ишда бўлмаган вақтда (таътил, касаллик, хизмат сафари, бошқалар) унинг мажбуриятларини белгиланган тартибда тайинланадиган шахс бажариб, у тегишли ҳуқуқларга эга бўлади ва зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун жавобгар бўлади.
II. Лавозим мажбуриятлари Юрисконсульт: 1. Ҳуқуқий тусдаги ҳужжатларни ишлаб чиқади ёки ишлаб чиқишда иштирок этади. 2. Корхонадаги ҳуқуқий ишга услубий жиҳатдан раҳбарлик қилади ҳамда унинг таркибий бўлинмалари ва жамоат ташкилотларига турли хилдаги ҳуқуқий ҳужжатларни расмийлаштиришда ҳуқуқий ёрдам кўрсатади, талабномалар рад этилганда асослантирилган жавоблар тайёрлашда иштирок этади. 3. Корхонанинг бошқа бўлинмалари билан биргаликда тергов ва суд органларига топшириш учун талон-тарож қилиш, растрата, камомадлар, сифатсиз, ностандарт ва бут бўлмаган маҳсулотлар чиқариш, эгологияга оид қонун ҳужжатларини бузиш ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни тайёрлайди, иш юритувда бўлган ҳамда ижроси тугатилган суд ва хўжалик ишларини ҳисобга олиш ва сақлашни амалга оширади. 4. Шартномавий, молиявий ва меҳнат интизомини мустаҳкамлаш, корхона мулкининг сақланишини таъминлаш юзасидан тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади. 5. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини яхшилаш тўғрисида тегишли таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида талабномалар, суд ишларини кўриб чиқиш натижаларини, хўжалик шартномаларини тузиш ва бажариш амалиётини ўрганади, таҳлил қилади ва умумлаштиради. 6. Белгиланган тартибга мувофиқ ходимларни интизомий ва моддий жавобгарликка тортиш ҳақидаги ҳужжатларни расмийлаштиради. 7. Хўжалик шартномаларини тузиш, уларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, жамоа шартномалари ва келишувларининг шартларини ишлаб чиқиш, шунингдек дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш бўйича ишларда иштирок этади. 8. Талабномаларга жавоб тайёрлаш учун маълумотномалар, ҳисоб-китоблар, тушунтиришлар ва бошқа материалларнинг ўз вақтида тақдим этилишини назорат қилади. 9. Бошқа бўлинмалар билан биргаликда корхонада чиқарилган амалдаги буйруқларни ўзгартириш ёки ўз кучини йўқотган буйруқларни бекор қилиш ҳақида таклифлар тайёрлайди. 10. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини юритиш ва уларни сақлаш бўйича ишларни олиб боради, уларнинг бекор қилинганлиги, ўзгартирилганлиги ва уларга қўшимчалар киритилганлиги ҳақидаги қайдларни амалга оширади, замонавий ахборот технологиялари ва ҳисоблаш воситаларидан фойдаланган ҳолда маълумот ҳужжатларни тайёрлайди. 11. Корхона фаолиятида вужудга келган ҳуқуқий масалалар юзасидан хулосалар тайёрлашда, шунингдек корхона фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади. 12. Корхона ходимларига амалдаги қонун ҳужжатлари ва уларга киритилган ўзгартиришлар ҳақида ахборот беради, корхонанинг мансабдор шахсларини уларнинг фаолиятига тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таништиради. 13. Корхона ходимларига ташкилий-ҳуқуқий ва бошқа юридик масалалар юзасидан маслаҳат беради, хулосалар тайёрлайди, мулкий-ҳуқуқий тусдаги ҳужжатларни расмийлаштиришда кўмаклашади. 14. Бевосита раҳабарининг бир марталик хизмат топшириқларини бажаради.
III. Ҳуқуқлари Юрисконсульт қуйидаги ҳуқуқларга эга: 1. Корхона раҳбариятининг унинг фаолиятига тегишли бўлган буйруқлари билан танишиш. 2. Мазкур лавозим йўриқномасида назарда тутилган мажбуриятлар билан боғлиқ ишларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш. 3. Ўз ваколатлари доирасида лавозим мажбуриятларини амалга ошириш жараёнида аниқланган, бўлим (корхона) фаолиятидаги барча камчиликлар ҳақида бевосита раҳбарига хабар бериш ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритиш. 4. Корхона бўлинмалари ва алоҳида мутахассислардан лавозим мажбуриятларини бажариш учун зарур бўлган ахборот ва ҳужжатларни сўраб олиш. 5. Зиммасига юклатилган вазифаларни ҳал этиш учун корхонанинг барча (алоҳида) таркибий бўлинмалари ходимларини жалб қилиш (агар бу таркибий бўлинмалар тўғрисидаги низомларда назарда тутилган бўлса, агар назарда тутилмаган бўлса, у ҳолда раҳбарларнинг рухсати билан). 6. Корхона раҳбариятидан ўз лавозим мажбуриятлари ва ҳуқуқларини бажаришда кўмаклашишни талаб қилиш.
Download 93.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling