Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Терроризм ва диний экстремизм билан кураш]


-модда. Терроризмга қарши курашда иштирок этган шахслар ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш


Download 36.21 Kb.
bet12/14
Sana20.01.2023
Hajmi36.21 Kb.
#1105351
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Терррориз 167-II 15.12.2000 (1)

26-модда. Терроризмга қарши курашда иштирок этган шахслар ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Терроризмга қарши курашда иштирок этган шахс террорчиликка қарши операция ўтказишда ҳалок бўлган тақдирда ҳалок бўлган шахснинг оила аъзоларига ҳамда унинг қарамоғидаги шахсларга қонунчиликка мувофиқ бир йўла бериладиган нафақа тўланади ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланади.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг IV бобига («Боқувчисини йўқотганлик пенсиялари») қаранг.
Терроризмга қарши курашда иштирок этган шахс террорчиликка қарши операция ўтказишда майиб бўлган ва бу унинг меҳнат лаёқатини йўқотишига ҳамда ногиронликка олиб келган тақдирда унга бир йўла бериладиган нафақа тўланади ҳамда қонунчиликка мувофиқ ногиронлик пенсияси тайинланади.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг III бобига («Ногиронлик пенсиялари») қаранг.
Терроризмга қарши курашда иштирок этган шахс террорчиликка қарши операция ўтказишда ярадор бўлган тақдирда бу унинг меҳнат лаёқатини йўқотишига олиб келмаса, унга қонунчиликка мувофиқ бир йўла бериладиган нафақа тўланади.
(26-модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Ходимга етказилган зарарни қоплаш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 187—197-моддалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш Қоидалари билан тартибга солинган.

Download 36.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling