27-модда. Кўп йил ишлаганликни имтиёзли ҳисоблаш
Терроризмга қарши курашни бевосита амалга ошираётган бўлинмаларда хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга ҳамда давлат органларининг ходимларига пенсия тайинлашда хизматнинг бир куни икки кунга, террорчиликка қарши операция ўтказишда иштирок этган даврда хизматнинг бир куни уч кунга ҳисобланади.
Террорчиликка қарши операция ўтказишда иштирок этишга жалб қилинган мутахассислар ва бошқа шахсларга пенсия тайинлашда мазкур операцияда иштирок этишнинг ҳар бир куни уч кунга ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кўп йил ишлаганликни имтиёзли ҳисоблаш тартиби қонунчилик билан белгиланади.
(27-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
VI. ТЕРРОРЧИЛИК ФАОЛИЯТИДА ИШТИРОК ЭТГАНЛИК ҲАМДА ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ КУРАШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИКНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
(VI-бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
28-модда. Террорчилик фаолиятида иштирок этганлик учун жавобгарлик
Олдинги таҳрирга қаранг.
Террорчилик фаолиятида иштирок этаётган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 155-моддасига қаранг.
Шахс террорчилик фаолиятида иштирок этишдан ўз ихтиёри билан қайтган, бу ҳақда тегишли давлат органларига хабар берган ҳамда оғир оқибатлар юзага келишининг ва террорчилар мақсадлари амалга оширилишининг олдини олишга фаол кўмаклашган тақдирда, қонунчиликка мувофиқ жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
(28-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 26-моддасига мувофиқ шахс жиноятга тайёргарлик кўриш ҳаракатларини ёки жиноят содир этишга бевосита қаратилган ҳаракатларни охирига етказиш мумкинлигини англаган ҳолда тўхтатса, шунингдек жиноий оқибат келиб чиқиши мумкинлигини англаган ҳолда, шундай оқибат келиб чиқишининг олдини олса, жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш деб топилади. Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш жавобгарликни истисно қилади. Жиноятни охирига етказишдан ихтиёрий қайтган шахс, агар амалда содир этган қилмишида бошқа жиноят таркибининг барча аломатлари бўлса, Жиноят кодекси бўйича жавобгарликка тортилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |