13-модда. Юридик шахснинг фаолиятини тўхтатиб туриш
Юридик шахс экстремистик фаолиятга алоқадор бўлган тақдирда, унинг фаолияти экстремизмга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органининг аризасига кўра суднинг қарори билан тўхтатиб турилади.
Суднинг юридик шахс фаолиятини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори устидан белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси Кодекснинг 53-моддаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сиёсий партиялар фаолиятини тўхтатиб туриш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(13-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Экстремистик фаолиятга алоқадорлиги муносабати билан фаолияти тўхтатиб турилган юридик шахсларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Олий судининг расмий веб-сайтларига жойлаштирилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги қонуннинг 10-моддаси
14-модда. Ташкилотни экстремистик ташкилот деб топиш
Ўзбекистон Республикасида ташкилотни экстремистик ташкилот деб топиш суд тартибида амалга оширилади.
Ташкилот, агар унинг таркибий тузилмаларидан ҳеч бўлмаса биттаси (бўлинмаси, филиали ва ваколатхонаси) экстремистик фаолиятни амалга ошираётган бўлса, экстремистик ташкилот деб топилади.
Ташкилотни экстремистик ташкилот деб топиш тўғрисидаги ариза Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига берилади.
Қайси ташкилотларга нисбатан суднинг уларни экстремистик ташкилот деб топиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида уларнинг фаолиятини тақиқлаш тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарори мавжуд бўлса, ўша ташкилотларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Олий судининг расмий веб-сайтларида эълон қилиниши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |