Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Терроризм ва диний экстремизм билан кураш]


-боб. Экстремизмга қарши курашиш субъектлари


Download 28.79 Kb.
bet8/10
Sana20.01.2023
Hajmi28.79 Kb.
#1105332
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Экстремизм ЎРҚ-489 30.07.2018 (1)

3-боб. Экстремизмга қарши курашиш субъектлари
15-модда. Экстремизмга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари
Экстремизмга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати экстремизмга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи давлат органлари ҳамда бошқа субъектлар фаолиятини мувофиқлаштиради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу моддада кўрсатилган давлат органлари экстремизмга қарши курашиш бўйича фаолиятни қонунчиликда берилган ўз ваколатлари доирасида амалга оширади.
(15-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
16-модда. Экстремизмга қарши курашишга доир тадбирларда бошқа давлат органларининг, ўзга субъектларнинг иштирок этиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Қонуннинг 15-моддасида кўрсатилмаган давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқаролар экстремизмга қарши курашишга доир тадбирларда ўз ваколатлари доирасида ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда иштирок этади.
(16-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
4-боб. Экстремистик фаолиятни амалга оширганлик учун жавобгарлик
17-модда. Жисмоний шахсларнинг экстремистик фаолиятни амалга оширганлик учун жавобгарлиги
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар экстремистик фаолиятни амалга оширганлик учун қонунга мувофиқ жавобгар бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шахс экстремистик фаолиятда иштирок этишни ўз ихтиёри билан рад этган, бу ҳақда тегишли давлат органларига хабар берган ҳамда оғир оқибатлар юзага келишининг ва экстремистларнинг мақсадлари амалга оширилишининг олдини олишга фаол кўмаклашган тақдирда, қонунчиликка мувофиқ жавобгарликдан озод этилади.
(17-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Download 28.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling