Мухандислик тармоқлари ва жихозлари фанининг вазифалари ва мутахассис тайёрлашдаги роли
Пўлат қувурларнинг резба билан улаш фасон қисмлари
Download 1.08 Mb.
|
suv taminoti
- Bu sahifa navigatsiya:
- Пластмасса қувурлар
Пўлат қувурларнинг резба билан улаш фасон қисмлари;
а-тўғри қисқа муфта; б-тўғри узун муфта; в-тўлдирувчи муфта; г-тўғри тройник; д-крестовина; е-тўғри тирсак. Резба билан қувурларни ўзаро улаш, махсус қувурлар учун ишлатишга мўлжалланган, цилиндрсимон (ГОСТ 3263-75) ва конуссимон (ГОСТ 5211-81) резбалар ишлатилади. Чўян қувурлар давлат стандарти (ДАСТ 9583 – 75 ва 21053 – 75. ЛА,А ва Б синфлари) шартли диаметри 65 – 500 мм, узунлиги 2 – 6 м тайёрланади. Улайдиган фасон кисмлари (ДАСТ 5525 - 61) яъни айланма резиналардан тайёрланиб, чеканка усули билан (цементли аралашма билан беркитиш) бажарилади. Бу қувурлар зангламайдиган, узоқ муддатли бўлиб вводлар, кварталлараро ва микрорайондаги совуқ сув тармоқлари учун ишлатилади. Асбестоцементли қувурлар – икки хил ВТ – 6 ва ВТ – 12 маркаларда, 100 – 500 мм диаметрда тайёрланади. Бу қувурларни уланиши асбестоцементли муфталар, резинали муфталар ёрдамида амалга оширилади. Пластмасса қувурлар кимёвий чидамлилик даражаси, енгиллиги, монтаж қилишнинг оддийлиги, ишқаланиш коэффициентининг камлигига қараб бошка қувурлардан фарқ қилади. Бу қувурларнинг камчилиги сувнинг харорати 40°С дан юқори бўлганда чизиқли кенгайиш коэффициентининг катталигидир. Пластмасса қувурлар кўпгина хусусиятларга эга: чиришга чидамлилик, енгиллиги (пўлат қувурга нисбатан 7-8 марта енгил), оддий уланиши. Уларни пўлат қувурлар ўрнига ишлатиш мумкин. (илова-2 ). Пластмасса қувурларнинг яхши хусусиятларидан қатъи назар, улар пўлат қувурларга нисбатан кам мустаҳкамлиги, юқори ҳарорат остида кенгайиши ва вақт ўтиши натижасида қариши, улардан кенг фойдаланишни чеклайди. Полиэтилен (ПВП, ПНП, ПП) қувурлар (ДАСТ 18599 - 73) 10 – 15 мм диаметрда 1,0 МПа босимга чидамли қилиб тайёрланади. Бу қувурларни улашда контактли пайвандлаш, эпоксид клейлари (елимлари) ёрдамида елимлаш усуллари хамда фланецли, резбали гайкалар ишлатилади. Полипропилен пластмасса қувурлар ва фитинглар кенг қўлланилиб, бошқа турдаги қувурлардан анча афзал. Бу қувурлар + 950С иссиқликда қўлланиши мумкин, ишлаш даври 50 йил, иссиқ сув ва иситиш тизимида 25-30 йил хизмат қилади, ишқорли сувга чидамли. Қувурнинг ички қисми текис бўлганлиги учун унга чўкмалар ва тузлар ёпишиб қолмайди, шунинг учун қувурларни тез-тез тозалаб туришга эҳтиёж йўқ. Полипропилен қувурлар ўзларидан совуқ ва иссиқни ўтказмаслик хусусияти билан ҳам ажралиб, у санитария- гигиена ва экология талабларига тўла жавоб беради. қувур ашёси сув сифатига таъсир этмайди, чунки пропилен ўзидан зарарли моддалар чиқармайди. Полипропилен қувурларни ишлатиш вақтида уларнинг шовқинлилик даражаси бошқа материалларга нисбатан кам. Download 1.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling