Мухандислик тармоқлари ва жихозлари фанининг вазифалари ва мутахассис тайёрлашдаги роли


Download 1.08 Mb.
bet1/19
Sana18.06.2023
Hajmi1.08 Mb.
#1564352
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
suv taminoti


1 - МАЪРУЗА
Сув билан таъминлаш тўғрисида умумий маълумотлар. Сув таъминоти тизимлари ва тасвирлари. Аҳоли пунктлари ва саноат корхоналарини сув билан таъминлаш тизимлари.

Мухандислик тармоқлари ва жихозлари фанининг вазифалари ва мутахассис тайёрлашдаги роли

  • Республикамизда ўқув муассасалари,турар жой, умумжамоат ва саноат ишлаб чиқариш бинолари қурилишлари хажмининг йилдан – йилга ошиши инженерлик тармоқлари ва жиҳозлари тизимини интенсив равишда ривожланиши билан узвий боғликдир.

Сув истеъмолчиларини етарли миқдорда давлат стандарти талабига жавоб берадиган сифатли сув билан таъминлаш хамда оқова сувларини тозалаб сув ҳавзаларига ташлаш ва кайта фойдаланиш халқ хужалигида катта техник, иқтисодий ва санитария – гигиеник аҳамиятга эга.
Замонавий инженерлик тармоқлари ва жиҳозлари тизимининг таркиби кўп тармоқли инженерлик иншоотлари қурилма ва ускуналаридан ташқил топгандир. Буларни техник қайта жиҳозлаш асосан тураржой, умумжамоат ва саноат - ишлаб чиқариш биноларини ободонлаштиришда, табиий сувлардан самарали фойдаланишда ҳамда атроф мухитни муҳофаза қилишда асосий ўринлардан бирини эгалллайди.

  • Хозирги даврда мамлакатимизда иқтисодиётни барқарорлаштириш ва жадал ривожлантириш муаммосини ҳал этишда ишлаб чиқариш инфратузилмасининг мухандислик тизимларини устувор ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда.

  • Республикамиз Президентининг «Ўзбекистон Республикаси архитектура ва шаҳар қурилишини янада ривожлантириш чора – тадбирлари тўғрисида» ги Фармонида белгиланган вазифаларни бажариш доирасида кейинги йилларда мамлакатимизда жахон талаблари даражасидаги кўркам, қулай, шу билан бир каторда миллий – замонавий рухдаги янги – янги турар жой ва жамоат бинолари, таълим, спорт ва тиббиёт муассасалари, мухандислик коммуникациялари ва иншоотлари қурилиб фойдаланишга топширилмокда.

  • Бино ва иншоотларга куйиладиган асосий талаб инсонларни уй – жой билан таъминлаш ва маданий – маиший эхтиёжларини қондиришдан иборатдир. Биноларнинг куркамлик ва қулайлик даражасини эса уларда ўрнатиладиган замонавий мухандислик жихозлари белгилайди.

  • Мухандислик тизимларидан фойдаланиш жараёнида кўплаб ёқилги – энергетика ва сув ресурслари сарфланади.шунинг учун мазкур тизимларни лойиҳалаш, қуриш ва ундан фойдаланишда иссиқлик, электр энергияси ва сувни тежашга, уларнинг авариясиз ва самарали ишлашини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади.

  • Бу масалани хал этиш кўп жихатдан «Бинолар ва иншоотлар қурилиши», «Мухандислик коммуникациялари қурилаши» таълим йуналишлари бўйича ютук кадрлар тайёрлаш сифатига хам боғликдир. Биноларни иссиқ ва совуқ сув, табиий газ ва иссиқлик билан узлуксиз таъминлаш, вентиляция ва канализация тизимлари билан жихозлаш энг мухим ижтимоий ва сиёсий масалалардан бири хисобланади.

Замонавий сув таъминоти ва канализация тизимлари истеъмолчиларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш хамда оқова сувларни тўплаш, узатиш ва тозалаш учун хизмат қилувчи мураккаб мухандислик иншоотлари ва қурилмаларидан иборат

  1. Шунинг учун талабалар мухандислик тармоқлари ва тизимларининг гидравлик ва технолог хисобини билишлари хамда мустақил равишда мухандислик ечимлари қабул қила билишлари лозим. 2 Бундан ташкари, мухандислик тизимларини созлаш ва эксплуатация қилиш, хавфсизлик техникаси қоидалари, атроф мухитни мухофаза қилиш тадбирлари, ёш ишчи кадрларни ўргатиш хамда мехнат жамоасига рахбарлик қилиш кўникмаларига эга бўлишлари лозим


Download 1.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling