48 квартирали турар жой биносининг хар бир квартирасида истеъмолчилар сони U = 5 киши ва санитар техник жихозлар сони N = 4 дона бўлса, q0 = 0,3 л/сек ва Qсоат = 7 л/соат қабул қилиб бино учун хисобли сув сарфи q ни топинг?
Берилиши:
N = 48 кв
U = 5 киши N = 4 дона q0 = 0,3 л/сек Qсоат = 7 л/соат
q =?
Ечиш: КМваҚ га мувофиқ ички водопровод тармоғидаги хисобли сув сарфи q ни қуйидаги формула бўйича аниқлаймиз qв=5*qo*a, л/с
Mavzu Бино ва алоҳида объектларнинг ички совуқ сув таъминоти. Совуқ сув тизимларини туркумлари. Совуқ сув тармоғининг схемалари
Ҳар хил турдаги бинолар ва алоҳида объектларнинг ички сув таъминоти тизимлари
Бино ва иншоотларнинг ички сув таъминоти тизими деб, истеъмолчиларни етарли миқдорда, сифатли ва керак бўлган босимдаги сув билан таъминлайдиган комплекс тизимга айтилади.
Сув таъминоти тизими асосан сувнинг қайси мақсадда истеъмол қилиниши, хизмат қилиш доираси, сувдан фойдаланиш тури, ишлатилиш мақсади бўйича қуйидаги турларга булинади:
1. Хужалик ишлари ва ичиш учун ишлатиладиган ички сув таъминоти тизими.
Бу ички сув таъминоти тизимининг вазифаси истеъмолчиларни Давлат стандарти (ДАСТ 950 - 2012 «Ичимлик суви») талабига жавоб берадиган сифатли ичимлик суви билан тўлиқ таъминлашдир. Асосан ичимлик суви ичишга, маиший хужалик юмушларига, санитария – гигиеник ва технологик юмушларга сарф бўлади.
Агар технологик юмушлар учун тоза ичимлик суви талаб қилинмаса, у холда иккита ички сув тармоғи яъни ичиш учун ва техник сув тармоғи лойиҳаланади.
2. Ишлаб чиқариш тизимида ишлатиладиган ички сув таъминоти.
Бу ички сув таъминоти тизимининг вазифаси ишлаб – чиқариш корхоналарини (завод, фабрикаларни) технологик талабига жавоб (ДАСТ ………) берадиган техник сув билан таъминлашдир. Бу сувлар ичимлик сувидек эмас, лекин махсус тозаланган яъни лойқадан тозаланган, юмшатилган, тузсизлантирилган, темирсизлантирилган ва рангсизлантирилган техник сув бўлиши мумкин.
Ёнгинга қарши сув таъминоти тизими.
Бу сув таъминоти тизимининг вазифаси граждан ва саноат биноларида ишлаб чиқариш корхоналарида рўй берадиган ёнгинни ўчириш учун етарли миқдорда ва керакли босим остидаги сув билан таъминлашдир.
Бу тизимда сувни сифати эмас, миқдори КМК талабига тўлиқ жавоб бериши керак.
Хизмат сфераси бўйича бу тизим алоҳида ва қушилган холда бўлиши мумкин (хужалик ичимлик - ёнғинга қарши, ишлаб чиқариш - ёнғинга қарши, хужалик ичимлик – ишлаб чиқариш тизимлари).
Фойдаланиш бўйича тўғридан-тўғри, айланма ва қайтадан фойдаланиш турларига булинади.
Ўрнатилган ускуналарни хисобга олган холда етарли босим билан таъминлаш бўйича қуйидаги тизимларга булинади:
а) ташқи сув тармоғидан босим билан таъминланган, яъни минимал босим ички сув тармоғида ўрнатилган ҳамма сув тарқатувчи қурилмаларни меъёрида ишлаши учун етарли бўлади.
б) ташқи сув тармоғидан босим билан таъминланмаган, яъни сув босим сиғими, насос ва пневматик қурилма билан жихозланган тизим.
Босимли сув сиғими билан жихозланган ички сув таъминоти тизими шу холда қулланиладики, агар сув сарфининг максимал соатларида кафолат берувчи (гарантия) босим етарли бўлмаса яъни талаб килинган босимдан кам бўлса (Н < Н ) ва қолган соатларда (асосан кечаси) етарли бўллади.
Do'stlaringiz bilan baham: |