Мухандислик тармоқлари ва жихозлари фанининг вазифалари ва мутахассис тайёрлашдаги роли


Сув таъминоти тизимлари ва тасвирлари


Download 1.08 Mb.
bet2/19
Sana18.06.2023
Hajmi1.08 Mb.
#1564352
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
suv taminoti

2.Сув таъминоти тизимлари ва тасвирлари

  • Марказлаштирилган сув таъминоти ва канализация тизимларини жорий этиш Республикамиздаги экологик вазиятни босқичма – босқич соғломлаштириш, хозирги ва келажак авлод фаровонлигини, маданий тараққиётини юксалтириш учун катта имкониятлар яратилади.

  • Сув таъминоти тизими деб маълум бир истеъмолчиларни талаб килинган босим остида керакли миқдордаги сув билан таъминлашга хизмат қиладиган инженерлик иншоотлари комплексига (мажмуасига) айтилади.

  • Сув таъминоти тизимлари сувни манбадан қабул қилиш, уни тозалаш, сақлаш ва истеъмолчиларга узатиш иншоотларидан ташқил топган. Истеъмолчилар турига қараб сув таъминоти тизимлари қуйидаги мақсадлар учун хизмат қилади: хужалик – ичимлик, ишлаб чиқариш, ёнғинга қарши ва сўғориш. Кўпчилик холларда сув таъминоти тизими умумлашган, нотўлиқ ажратилган ва ажратилган бўлади.

  • Сув таъминоти тизимлари қуйидагича классификация қилинади:

  • 1. Сув таъминоти объекти турига қараб: шаҳар, аҳоли пункти, саноат корхонаси, қишлок хўжалиги, темир йул ва хоказа сув таъминоти системалари.

  • 2. Вазифасига қараб: хужалик-ичимлик, ишлаб чиқариш ва ёнғинга қарши сув таъминоти системалари.

  • 3. Сувни узатиш усулиги қараб: босимли ва босимсиз сув таъминоти системалари.

  • 4. Сув манбалари турига қараб: ер устки манбаларидан (дарё, канал, сув омбори, кул, денгиз) сув олувчи ва ер остки манбаларидан (ер ости сувлари, артезиан сувлар, булоқ сувлари) сув олувчи сув таъминоти системалари.

  • Сув таъминотининг умумлашган тизими бир вактда хужалик – ичимлик, ишлаб чиқариш ва ёнғинга карши функцияларни бажаради ва фақат шаҳар, аҳоли пункти ва саноат корхонаси водопроводларида қулланилади.

  • Тўлиғинча ажратилмаган тизимда хужалик ичимлик, ёнғинга қарши ёки ишлаб чиқариш, ёнғинга қарши функциялар битта водопровод тармоғи орқали бажарилиши мумкин.

  • Ажратилган тизимда алоҳида хужалик ичимлик, ишлаб – чиқариш ва ёнғинга қарши водопровод тармоқлари лойиҳа қилинади. Бу тизим айрим холларда қўлланиши мумкин.

  • Сув билан таъминланаётган жойнинг рельефига ва эркин босимнинг миқдорига қараб сув таъминоти тизими бир зонали ва кўп зонали бўлиши мумкин. Бу холатда водопровод тармоқлари зоналарга бўлинади ва хар бир зонада талаб килинган босим насос ва босимли резервуарлар орқали амалга оширилади.


  • Download 1.08 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling