Мухандислик тармоқлари ва жихозлари фанининг вазифалари ва мутахассис тайёрлашдаги роли


Босимни оширадиган сиғим ва насослари бўлган аралаш тизим


Download 1.08 Mb.
bet8/19
Sana18.06.2023
Hajmi1.08 Mb.
#1564352
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19
Bog'liq
suv taminoti

Босимни оширадиган сиғим ва насослари бўлган аралаш тизим

  • тармоқдаги босим ички сув тармоғида босимни таъминлаб бера олмаган ва тизимдаги насослардан бераётган вақтда ишлатиш тавсия этилади.

    Босимни оширадиган сиғим ва насослари бўлган аралаш тизим.
    1-сув киритиш ери; 2-сув ўлчаш счетчиги;

    • Бундай тизим тармоқдан фойдаланаётган истеъмолчилари бир текис сув истеъмол қилмаган вақтларида кенг қўлланилади.

    • Бинодаги сув сақлаш сиғимларининг ишлаши насос ускуналарини қўл ёрдамида ёки автоматик равишда ишга туширилишига боғлиқ.

    • Тармоқдаги насос жиҳозларини автоматик равишда ишга тушириш сув сақлаш сигимлари ўлчамларининг оптимал ҳолатда бўлишини таъминлайди.

    • Ҳозирги вақтда бундай тизимлар коммунал хўжаликда кенг қўлланмоқда.

    • Гидропневматик жиҳозлари бўлган тизимлар босимни оширадиган сиғим ва насослари бўлган тизимдаги камчиликлардан ҳоли. Улар бошқа тизимлардан ўз тузилиши соддалиги билан ажралиб туради. Бундан ташқари улар гигиена ва ишлатиш нуқтаи назаридан арзонлиги билан ажралиб туради. Бундай тизим истеъмолчиларни кун давомида етарли босим ва сув билан таъминлаш имкониятини беради, аммо улар кенг истеъмолда эмасдир.

    Гидропневматик жиҳозлари мавжуд бўлган тизимлар.
    1-сув киритиш ери; 2-сув ўлчаш счетчиги; 3-марказдан қочма насос;
    4-пневматик жиҳоз.

    Зонали ички сув таъминоти тизими

    • Ички водопроводнинг зонали тизимлари қуйидаги икки холатда қўлланилади. Биринчидан системада гидростатик босим рухсат этилган чегарадан ошиб кетганда, иккинчидан системанинг гидравлик режимда ишлаш шароитини яхшилаш (юмшатиш) мақсадида.

    • КМК 2.04.01 – 97 га мувофиқ хужалик ичимлик водопровод тармоғида гидростатик босим миқдори 60 м дан ошиб кетмаслиги керак. Акс холда водопровод тармоғини вертикал зоналарга булиш талаб этилади. Масалан қаватлар сони 17 дан кўп булган биноларда. Зоналарга булинган системада одатда пастки зонани сув билан таъминлашда шаҳар водопроводидаги кафолатланган босимдан фойдаланилади. Кейинги зоналар сони ва улчамлари ички водопровода насос ёрдамида ҳосил қилинадиган қўшимча босимга боғлик бўлади. Зонали тизимнинг тасвири кетма – кет ва параллел бўлиши мумкин.

    • Зонали водопровод тармоғининг кетма – кет тасвирида тармоқ узунлиги анча кам бўлади, лекин ишончлилик даражаси паст, ундан ташқари зоналар орасида насос қўрилмаси ўрнатиш талаб қилинади. Зонали тизимнинг параллел тасвирида тармоқ узунлиги анча ортади, лекин насос қурилмаларининг бир жойда жойлашиши уларни автоматлаштириш ва ишини ташқил қилишни осонлаштиради.

    • Бинолардаги сув таъминоти тизимларида ҳудудларга ажратиб фойдаланиш икки ҳолда амалга оширилади. Биринчи ҳолда бинодаги босим керакли босимдан юқори бўлиб кетса, иккинчидан эса тизимни гидравлик ҳолат бўйича ҳудудларга ажратиш талаб қилинса.


    • Download 1.08 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling