Mavzu Биноларнинг ички сув таъминоти тизимларининг элементлари. Сув таъминоти тизимида ишлатиладиган материаллар ва арматуралар. Биноларга сув киритиш қувурлари ва уларнинг турлари
Биноларнинг ички сув таъминоти тизимларининг элементлари
Ички сув тармоғининг асосий элементларига қуйидагилар киради: водопроводнинг бинога кириш қисми (вводлар), сув сарфини ўлчаш тугуни, сувнинг босимини кўпайтириб берувчи қурилмалар, маҳаллий босимли сув сғгимлари, ростлаш ва заҳира сигимлари, водопровод қувурлари ва арматуралар
Ишлаб чиқариш корхоналарининг сув таъминоти тизимида фильтрлар, тиндиргичлар ва сувга ишлов бериш учун бошқа қўрилмалар ҳам ишлатилади.
Водопроводнинг бинога кириш қисми (ввод) - бино ёки иншоотлар сув тармоқи тизимини ташқи сув тармоғи билан туташтириш учун хизмат қилади.
Сув ўлчаш тугуни сарф бўлаётган сувни ўлчаш учун қўлланиладиган сув ўлчаш ускунаси, тармоқдаги босимни назорат қилиш ва системадан сувни чиқариб юбориш учун мўлжалланган назорат чиқариш крани ҳамда запорли арматуралар билан жихозланади.
Маҳаллий босимли сув ускунаси
Маҳаллий босимли сув ускунаси агарда кафолатланган босим (ташқи водопроводга уланган жойда) талаб килинган босимга нисбатан паст бўлса қўлланилади. Босимли сув қурилмасига босимни кўчайтирувчи насос қурилмалари ва пневматик қурилмалар киради. Ростлаш ва заҳира сиғимлари (баклари) очиқ ёки ёпиқ бўлиши мумкин, улар сувни ташқи тармоқдан ҳайдаш ва ички водопровод тармоғида сув истеъмоли режимлари тўғри келмаганда маълум бир хажм сувни йиғиш учун хизмат қилади. Ундан ташқари бу баклар маълум бир миқдор сувни технологик ёки ёнғинга қарши талаб учун сақлашга хизмат қилиши мумкин.
Тармоқдаги сув босимини кўтариб берувчи қурилмалар – тармоқдаги кафолатланган (гарантия) босим талаб қилинган босимдан кичик бўлганда энг юқори қаватдаги истеъмолчиларни совуқ сув билан таъминлаш учун хизмат қилади ва бу қурилмаларга насослар, пневматик қурилмалар киради.
Регулировка (меъёрлаштириш) ва заҳира сиғимлари – ички сув тармоқларида сувни сарф бўлиши нотекис бўлганда ва захира сувни сақлаш учун хизмат қилади (яъни технологик юмушлар ва ёнғинга қарши сувларни сақлаш учун).
Совуқ сувни тарқатувчи тармоқлар – бино ва иншоотларда жойлашган ҳамма сув тарқатувчи қурилмаларга сувни етказиб бериш учун (транспортировка қилиш учун) хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |