Мухандислик тармоқлари ва жихозлари фанининг вазифалари ва мутахассис тайёрлашдаги роли


Пўлат қувурларнинг резба билан улаш фасон қисмлари


Download 1.08 Mb.
bet13/19
Sana18.06.2023
Hajmi1.08 Mb.
#1564352
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19
Bog'liq
suv taminoti

Пўлат қувурларнинг резба билан улаш фасон қисмлари;
а-тўғри қисқа муфта; б-тўғри узун муфта; в-тўлдирувчи муфта; г-тўғри тройник; д-крестовина; е-тўғри тирсак.


  • Резба билан қувурларни ўзаро улаш, махсус қувурлар учун ишлатишга мўлжалланган, цилиндрсимон (ГОСТ 3263-75) ва конуссимон (ГОСТ 5211-81) резбалар ишлатилади.

  • Чўян қувурлар давлат стандарти (ДАСТ 9583 – 75 ва 21053 – 75. ЛА,А ва Б синфлари) шартли диаметри 65 – 500 мм, узунлиги 2 – 6 м тайёрланади. Улайдиган фасон кисмлари (ДАСТ 5525 - 61) яъни айланма резиналардан тайёрланиб, чеканка усули билан (цементли аралашма билан беркитиш) бажарилади. Бу қувурлар зангламайдиган, узоқ муддатли бўлиб вводлар, кварталлараро ва микрорайондаги совуқ сув тармоқлари учун ишлатилади.

  • Асбестоцементли қувурлар – икки хил ВТ – 6 ва ВТ – 12 маркаларда, 100 – 500 мм диаметрда тайёрланади. Бу қувурларни уланиши асбестоцементли муфталар, резинали муфталар ёрдамида амалга оширилади.

Пластмасса қувурлар

  • кимёвий чидамлилик даражаси, енгиллиги, монтаж қилишнинг оддийлиги, ишқаланиш коэффициентининг камлигига қараб бошка қувурлардан фарқ қилади. Бу қувурларнинг камчилиги сувнинг харорати 40°С дан юқори бўлганда чизиқли кенгайиш коэффициентининг катталигидир.

  • Пластмасса қувурлар кўпгина хусусиятларга эга: чиришга чидамлилик, енгиллиги (пўлат қувурга нисбатан 7-8 марта енгил), оддий уланиши. Уларни пўлат қувурлар ўрнига ишлатиш мумкин. (илова-2 ).

  • Пластмасса қувурларнинг яхши хусусиятларидан қатъи назар, улар пўлат қувурларга нисбатан кам мустаҳкамлиги, юқори ҳарорат остида кенгайиши ва вақт ўтиши натижасида қариши, улардан кенг фойдаланишни чеклайди.

  • Полиэтилен (ПВП, ПНП, ПП) қувурлар (ДАСТ 18599 - 73) 10 – 15 мм диаметрда 1,0 МПа босимга чидамли қилиб тайёрланади. Бу қувурларни улашда контактли пайвандлаш, эпоксид клейлари (елимлари) ёрдамида елимлаш усуллари хамда фланецли, резбали гайкалар ишлатилади.

  • Полипропилен пластмасса қувурлар ва фитинглар кенг қўлланилиб, бошқа турдаги қувурлардан анча афзал. Бу қувурлар + 950С иссиқликда қўлланиши мумкин, ишлаш даври 50 йил, иссиқ сув ва иситиш тизимида 25-30 йил хизмат қилади, ишқорли сувга чидамли. Қувурнинг ички қисми текис бўлганлиги учун унга чўкмалар ва тузлар ёпишиб қолмайди, шунинг учун қувурларни тез-тез тозалаб туришга эҳтиёж йўқ.

  • Полипропилен қувурлар ўзларидан совуқ ва иссиқни ўтказмаслик хусусияти билан ҳам ажралиб, у санитария- гигиена ва экология талабларига тўла жавоб беради. қувур ашёси сув сифатига таъсир этмайди, чунки пропилен ўзидан зарарли моддалар чиқармайди.

  • Полипропилен қувурларни ишлатиш вақтида уларнинг шовқинлилик даражаси бошқа материалларга нисбатан кам.


Download 1.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling