Мухандислик тармоқлари ва жихозлари фанининг вазифалари ва мутахассис тайёрлашдаги роли


Сувни тарқатувчи тармоқлар сув бериш даражасига қараб қуйидаги турларга бўлинади


Download 1.08 Mb.
bet12/19
Sana18.06.2023
Hajmi1.08 Mb.
#1564352
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19
Bog'liq
suv taminoti

Сувни тарқатувчи тармоқлар сув бериш даражасига қараб қуйидаги турларга бўлинади:

  • а) Боши берк (тупиковой) совуқ сув тармоғи – тармоққа сувни узатишда маълум бир узилишларга рухсат берилганда ва тармоқни бир қисмини ажратиб таъмирлаш керак бўлганда ишлатилади:

  • б) Айланма совуқ сув тармоғи – ёнғинга қарши сув тармоғи мавжуд бўлганда ва истеъмолчиларни узлуксиз сув билан таъминлаш учун ишлатилади.

  • в) Умумлашган (комбинированные) совуқ сув тармоғи – бу тизим а ва б тизимлари қушилган холат бўлиб, ёнғинга қарши сув тармоғи ва 12 тадан кўп ёнғин жумраклари бор биноларда қўлланилади.

Тармоқланган сув таъминоти тармоғи схемаси 1-ташқи водопровод қудуғи; 2- бинога сув киритиш жойи; 3- турбинали сув ўлчагич; 4- тизимдаги босимни бир маромда ушловчи жиҳозлар; 5-тизимдан сув чиқариб юбориш крани; 6- сув иситгичлар;7-хавони чиқариш крани;8- совуқ сув узатиш магистрал ва сув тарқатиш тармоқлари; 9- иссиқ сувни истеъмолчиларга узатиш тармоқлари; 10 - иссиқ сув циркуляцияси тармоқлари; 11 – сув тарқатиш жихозлари; 12 - ўт ўчириш кранлари; 13-ёнғин стояги; 14- сувни циркуляция қилдирадиган насослар:15 - сув сепиш учун ишлатиладиган сув таъминоти тармоқлари, сув сепиш кранлари.
Айланасимон ички магистрал тармоқлари бўлган ички водопровод ҳам бинонинг камида икки еридан сув олиши керак.
Бинонинг икки томонидан киритилган тармоқлар шаҳар сув таъминоти тармоқларининг қарама-қарши ёки ён томонига уланиши шарт.
Айланасимон ички сув сув таъминоти тармоқлари.
1- бинога сув киритиш жойи; 2- турбинали сув ўлчагич;
Ички сув таъминоти тизимида ишлатиладиган қувурлар, сув тарқатиш арматуралари ва жиҳозлари

  • Қувурлар. Бино ва иншоотларда ички совуқ сув тармоғини ўтказиш учун асосан пўлат, чўян ва пластмасса қувурлари ишлатилади.

  • Қувурларни танлаш жараёнида қуйидаги уларнинг хусусиятига аҳамият бериш керак: кераклик миқдордаги сувни ўтказиш, сув сифатига таъсир этмаслик, кўп йиллар хизмат қилиши, монтаж қилиш, кам оғирлик ва қийматга эга бўлиши, монтаж қилиш енгиллиги, коррозияга чидамлилиги.

  • Пўлат қувурлар – газ-сув утказувчи ичи рухланган (оцинкованный) ва рухланмаган (неоцинкованный) қора давлат стандарти (ДАСТ 10707 - 80) металлдан ясалган бўлиб, унинг шартли диаметри 10 – 150 мм; узунлиги 2 – 12 м., 1 – 2,5 МПа (10 – 25 кг/см) босимга чидай оладиган кўрсатгичларда тайёрланади.

  • Пўлат қувурларни улаш учун пўлат ёки чугундан тайёрланган давлат стандарти (ДАСТ 8943 – 75) улаш қисмлари яъни фланецлар қўлланилади. Бундан ташқари уларни улашда улагич элементлар муфталар, угольниклар, тройниклар, крестовиналар хамда муфта ва контргайкадан иборат сгонлар қўлланилади.

  • Пўлат қувурлар ўзининг юқори мустаҳкамлиги арзон нархи, узун қилиб ясалиши (6 метргача), яхши монтаж қилиш хусусияти буқилиши ва пайвандлаш мумкинлиги учун сув таъминотида кенг ишлатилмоқда.

  • Ички сув тармоқлари учун асосан сув ва газ учун ишлатиладиган электрогазпайвандли қувурлар (ГОСТ 3262-75, 10704-91) қўлланилмоқда. Уларнинг ўлчамлари 10 мм дан бошланиб 150 мм гача бўлади.

  • Ишлаб чиқариладиган ўлчамлари ва ҳ.к. 10 мм қувурлар махсус талаб асосида тайёрланади, чунки бундай ўлчамдаги сув олиш жиҳозларини саноатимиз ишлаб чиқармайди.

  • Сув ва газ учун ишлатиладиган қувурлар юзаси руҳланган ва оддий ҳолда тайёрланади. Совуқ ва иссиқ сув тармоғи учун асосан рухланган қувурларни ишлатиш тавсия этилади (ГОСТ 10704-91, 10705-80).

  • Пўлат қувурларни улаш, ечиладиган резба ва ечилмайдиган пайвандлаш усуллар ёрдамида амалга оширилади.

  • Ечиладиган улаш усули асосан тез-тез ишдан чиқиб турадиган жойларда (ваннахона, ҳаммомларда) қўлланилади.

  • Пўлат қувурларни улаш учун ишлатиладиган қисмлар ёрдамида амалга оширилади


Download 1.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling