Мухандислик тармоқлари ва жихозлари фанининг вазифалари ва мутахассис тайёрлашдаги роли


Download 1.08 Mb.
bet15/19
Sana18.06.2023
Hajmi1.08 Mb.
#1564352
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
suv taminoti

19) кондиционерлар тизимида;

  • 20) электр тармоқларни атроф-муҳит таъсиридан ҳимоялашда, кабеллар ўтказишда.

    Арматуралар

    • Ички сув тармоқларида – сув тарқатувчи, ҳимоя қилувчи, регулировка қилувчи (ростлаш) ва очиб – ёпувчи арматуралар ишлатилади. Бу арматуралар қувурларга фланец ёки резьбалар ёрдамида беркитилади. Арматуралар чўян, пўлат, латун, пластмасса материалларидан тайёрланиши мумкин. Уланишларни беркитиш учун (прокладка учун) латун, бронза, резина, тери ва паронитлар қўлланилади.

    • Арматураларнинг харакатланаш принципига қараб 5 хилга булиш мумкин (Расм 1.4): вентилли, жумракли (крановая ёки пробковая), дроселли, очиб ёпкичли (задвижки) ва клапанли.

    • Запорли (запорная) арматуралар – пробкали кранлар, запорли вентиллар ва очиб – ёпкичлар (задвижка) тармоқнинг маълум бир қисмида сувни тўхтатиш (махкамлаш), ўчириш учун хизмат қилади. Агар қувурнинг диаметри < 50 мм бўлса, вентиллар, 50 мм > бўлса очиб – ёпқичлар ишлатилади. (задвижки ДАСТ 3706 - 67).

    • Сув тарқатувчи арматуралар - сув тарқатувчи жумраклар, аралаштиргичлар, лаборатория кранлари, сўғориш кранлари, писсуарлар ва ёнгин кранлари (ДАСТ 20275 – 74, 196881 – 74, 6127 -52, 19802 -74).Бу арматуралар пробкали ва вентилли бўлади. Вентилли арматуранинг асосий элементи затвор (клапан) харакатланиб сув ўтиш тирқишини тўлиғинча ёки маълум бир қисмини ёпади. Пробкали арматуранинг асосий элементи тешикли конуссимон пробка 90о бурилганда краннинг тезда очилиши ёки ёпилиши таъминланади.

    • Ростлаш арматуралари сув сарфини ростлаш ҳамда маълум бир босимни сақлаш учун хизмат қилади.

    • Ҳимоя арматуралари тармоқ ва ускуналарни тўсатдан босим ошиб кетганда шикастланишдан ҳимоя қилишга ёрдам беради.

    • Вазифасига қараб ички водопровод тармоқларида сув олиш арматуралари ишлатилади. Сув беркитиш кранлари қуйидаги жойларга қўйилади: халқасимон ўт ўчириш водопровод тармоғига бир қаватда кўпи билан бешта ўт ўчириш кранларини узиш ва баландлиги 50 м дан юқори биноларда кўпи билан битта стоякни узиш учун;

    • ишлаб чиқариш водопровод тармоғига – агрегатларга икки томонлама сув бериш учун;


    Download 1.08 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling